Тошкент – 2016 Тожиев М


Модулли таълим – модуллаштирилган ўқув лойиҳалари асосида ташкиллаштириладиган ўқитиш жараёни



Download 1,69 Mb.
bet12/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Модулли таълим – модуллаштирилган ўқув лойиҳалари асосида ташкиллаштириладиган ўқитиш жараёни.
Модулли технология – таълим жараёнини модуллар (ўқув предмети ва унинг бўлимлари мазмунини тартибга солиш, таълимнинг муайян босқичидан бошлаб бўлинмайдиган касбий фаолиятни мантиқан тугалланган қисмларга ажратиш) асосида лойиҳалаштирилган тизим.
Модулли ўқитиш – ўқитишнинг изчил тизим асосида амалга ошириладиган тури[35].
Модулли ўқитишга ўтиш учун профессор-ўқитувчи фан бўйича ўз модулини – электрон мажмуани шакллантиради. Модул таркибига ўз фани бўйича ўқув йилига мўлжалланган силлабус, ўқув-методик мажмуа, яратилган тақдимот (презентация)лар, тарқатма материаллар, кейс-стадилар, вазиятли масалалар (топшириқлар), тест топшириқлари кабилар киритилади. Электрон мажмуа кафедра муҳокамасидан ўтказилгандан сўнг, профессор-ўқитувчи уни веб-сайтдаги махсус порталга жойлаштиради.
Таълим олувчилар ушбу порталга кириб, ўзларини қизиқтирган маълумотларни олдиндан юклаб олиш ва мустақил таълим олиш имкониятига эга бўладилар.
Профессор-ўқитувчи модулга қўшимчалар киритиш, муҳим эълон ва баҳолаш натижаларини жойлаштириб бориш каби оператив ўзгаришларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бунинг натижасида эса ортиқча ташвишлар ва қоғоз сарфи камаяди.
Европанинг кўпгина мамлакатларида модулли ўқитиш кенг йўлга қўйилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, қуйида модулли таълим технологиясига кенгроқ тўхталиб ўтамиз.


2-§. Модулли ўқитиш технологияси

Модулли таълим анъанавий таълимга муқобил равишда пайдо бўлган бўлиб, замонимизнинг педагогик назарияси ва амалиётида тўпланган барча илғор ғояларни яхлит ҳолатга келтирган. Модулли таълимнинг асосий мақсади таълим олувчилар томонидан аниқ ўқув мавзуси бўйича билимлар системасини ўзлаштирилиши ва кўникмаларга айлантирилишидан иборатдир.


Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, узлуксиз таълимда деярли барча фанларга модулли ўқитиш технологиясини қўллаш ижобий самара беради. Мамлакатимизда такомиллаштирилаётган мазкур технологиянинг асосий вазифаси, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган. Бунинг учун профессор-ўқитувчиларнинг ушбу технология бўйича тушунчаларини кенгайтириш ва маҳоратини ошириш талаб этилади.
Модулли ўқитиш технологиясини жорий этиш негизида янгича педагогик тафаккурни ривожлантириш, ўқитишнинг инновацион усулларини ва технологияларини яратиш ётади, чунки улар ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширади.
Модулли ўқитишнинг мақсади: таълим мақсади, мазмуни, усули ҳамда воситаларини таълим олувчининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштиришдан иборат. Асосий вазифаси эса, тугалланган ахборотлар блокини, ўқув дастурларини тўла, қисқа ёки чуқурлаштирилган табақалаш орқали бўлакларга бўлиб ўқитиш имкониятини яратишдан иборат. Модулли ўқитишда таълим олувчилар модуллардан тузилган ўқув материаллари билан мустақил ишлашади.
Модулли таълим технологияси ақлий ҳаракатларнинг босқичма-босқич шаклланиши назариясининг бош тушунчаси – фаолиятнинг йўналтирилганлигига қаратилади. Модулли таълимда ҳаммаси олдиндан режалаштирилган бўлади: ўқув материалини ўрганишнинг изчиллиги, эгалланиши зарур бўлган асосий тушунчалар, кўникмалар ва маҳоратлар рўйхати, ўзлаштириш даражаси ва ўзлаштириш сифатининг назорати. Модуллар миқдори ҳам фаннинг хусусиятларига, ҳам таълим назоратининг исталган частотасига боғлангандир.
Модулли таълим назоратнинг рейтинг тизими билан чамбарчас боғланган бўлиб, модул қанчалик катта ва муҳим бўлса, баллар ҳам шунча юқори қилиб белгиланади.
Модул – бу мақсадли вазифали тугун, унда ўқув мазмуни ва унга эгалик қилиш технологияси бирлашган ёки модул – маълум ҳодиса, қонун, бўлим, йирик мавзу ёки ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади ёки ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги бўлиб, ўқув фанининг бир ёки бир неча фундаментал тушунчаларини ўрганишга қаратилган бўлиб, модулни баъзан бўлим ёки блок деб ҳам тушунишади. Бизнингча модул – бу таълим олувчилар бажарадиган ишнинг муайян бир кўриниши бўлиб, ўқув машғулотининг мазмуни билан уни ўзлаштириш технологиясини бирлаштирувчи мақсадли, функционал таълим қисми бўлиб, ўқув фанини яхлитликда кўриб, уни энг катта модул деб, унинг ичидаги билимларнинг ҳажми, мантиқий боғлиқлиги ва фикрнинг тугалланганлигидан келиб чиқиб, ундаги ўқув материалини катта модулларга ажратилади ва ҳар бир катта модул ичидан мантиқан боғлиқ бўлган, шу билан бирга бир жуфт соатда таълим олувчилар онгига етказилиши лозим бўлган билимлар мажмулари бўлган ўрта модулларга ҳамда бир жуфт соатлик ўқув машғулоти ўрта модулни олиб, ичидан бир нечта кичик модуллар ажратилади. Кичик модулларни ажратишда, педагогнинг шу ўқув машғулотининг ҳар бир бўлаги олдига қўйган мақсади ва ундаги фикрларнинг тугалланганлигидан келиб чиқилади.
Модулда ўқув машғулотларини (тугалланган ахборотлар блоки) 3-6 соатли маърузавий машғулотлар ва шу билан боғланган амалий, семинар, лаборатория машғулотларидан (тахминан 16-18 соат вақтга мўлжалланса мақсадга мувофиқ бўлади) иборат бўлинишидир. Модулларни ҳар хил танлаш мумкин. Ўқув мақсадларига кўра модулларда ахборотлар қисқа (сиқилган), ўртача, тўла ва мукаммал танланиши мумкин. Шунинг учун ўқув материалларини модуллаштириш таълим олувчилар билан дифференциал (табақали) ва индивидуал ишлаш имкониятини яратади.
Модулларни шакллантириш учун асос бўлиб фаннинг ишчи дастури хизмат қилади. Модул кўпинча фан мавзуси ёки ўзаро боғланган мавзулардан иборат бўлиши мумкин. Бироқ, мавзудан фарқли ўлароқ модулда ҳамма нарса ўлчанади, ҳамма нарса баҳоланади [22].
Ўқитиш модуллари таълимни субъект-субъект асосига ўтказишга, таълим олувчилар ишни индивидуллаштиришга, индивидуал ёрдамни миқдорлашни, ўқитувчи ва таълим олувчи муносабатини ўзгартиришга имкон беради.
Педагог ўқув модуллар мажмуи ва изчил мураккаблашиб борадиган дидактик вазифалардан иборат бўлган дастурни ишлаб чиқади, бунда таълим олувчига ўқитувчи билан бирга ўқишни бошқаришни амалга оширишга имкон берадиган, кирувчи ва оралиқ назоратини таъминлашни ташкил этади.
Ўқув модулининг модул интерпретациясида модуллар сони ва тўлғазувчанлигини, уларнинг ҳар бирида назарий ва амалий қисмлари нисбати, уларнинг навбатлилиги, модул ҳамда якуний назоратнинг мазмуни ва шаклларини ўрнатиш лозим.
Модулли ўқитиш – фаолият кўрсата оладиган ўзаро узвий боғланган элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. Модулли ўқитишнинг асосий вазифаси тугалланган ахборотлар блокини таълим олувчилар онгига сингдиришдир. Модулли ўқитишда ўқув дастурларини тўла, қисқа ёки чуқурлаштирилган табақалаш орқали табақалаб ўқитиш имконияти яратилади. Модулли ўқитишда фанлараро алоқадорликка жиддий эътибор берилади. Ўрганилаётган материалдаги асосий тушунча ва таянч ибораларнинг тадбиқлари, берилиш ҳажми, фанлараро боғланиши ва муаммолари таълим стандартларига мос берилади. Таълим олувчи учун бундаги муаммоларни ечиш билан курс ишлари, мустақил ишлар, битирув малакавий ишлар, илмий методик характердаги ишлар бажариш мумкинлиги кўрсатилади. Модулли ўқитишда таълим олувчи ва таълим олувчилар учун ўқув услубий мажмуа (ЎУМ) нинг яратилиши талаб этилади.
Модулнинг ўқув элементи тахминан қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши мумкин:
ўқув машғулоти босқичлари ва вақт тақсимоти;
ўқув мақсаднинг аниқ қўйилиши: умумий мақсадлар, педагог мақсади, таълим олувчи мақсадлари;
ўқув машғулоти шакли;
дарсда фойдаланиш мумкин бўлган ўқитиш усуллари ва технологиялари:
ўқув машғулоти усули, услублари;
муаммоли;

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish