28
28
-
сўзнинг луғавий маъносини билган ҳолда танлаш;
-
танланган сўзни аниқ талаффуз эта олишни назарда тутиш;
-
сўзнинг суҳбатдошларга тушунарли бўлишини ҳисобга олиш;
-
сўзнинг маъно хусусиятларига асосланиб уни нутқ мақсадига мувофиқ
тарзда
танлаш;
-
сўзни матн мазмунига мос тарзда танлаш;
-
байналмилал атамани адабий тилнинг лексик меъѐрига мувофиқ ҳолда танлаш;
-
сўз, атамани матннинг услубий хусусиятига мос равишда танлаш.
19-машқ. Гапларни диққат билан ўқинг. Нотўғри қўлланган сўзларни аниқлаб, маъносига
кўра мос сўз билан алмаштириб, гапларни кўчиринг.
1.
Сўзловчининг ўз фикрини қисқа ва
батафсил ифодалаб, тингловчига етказиши ҳам
ўзига хос санъатдир. 2. Сўзга беназир киши майда бир мақсадни узоқ сўзлаб баѐн қилади. 3.
Ножўя сўз юрак кўзгусини парчалаши, тағин инсонни вайрон қилиши мумкин эканлигини
ѐдда тутинг. 4. Нутқи асал кишининг меҳрибон одамизоти ҳам кўп бўлади. 5. Ширин сўз, гўзал
тил инсон дилини қанчалик
хушнуд этса, аксинча, аччиқ сўз, бесўнақай гап инсон дилини
шунчалик нохуш қилади, дил пиѐласини парчалайди. 6. Машқ сабабли сўзлаш қобилиятини,
нутқ маданиятини, нотиқлик санъатчилигини одамлар олқишлайдиган
савияда эгаллаш
мумкин. 7. Тилда уни номловчи сухан бўлмаса, бундай сўзни ҳамсоя тилдан олиш мумкин.
Аммо тилда турган сўзлар ўрнида бошқа суханни қўллаш фалокатдир.
23-топшириқ. £уйидаги сўз, атама ва сўз бирикмаларининг қайси услубга хослигини
аниқланг. Расмий- идоравий услубга хос бўлганлари иштирокида гаплар тузинг.
Халқ сайли, бўлинмас фонд, кирим, зарурат туфайли, тафтиш, сўзга чиқди,
инфраструктура, меҳнат битими, кўчмас мулк, топшириғингизга биноан,
тебраниш, ҳосила,
суғурта, зиммасига юклатилсин, электромагнит майдони, моделлаштириш.
20-машқ. Матнларни ўқинг, улардаги ихтисосликка оид сўзларни ажратиб кўчиринг ва
матнларда қандай услубий вазифани бажараѐтганлигини қиѐслаб тушунтиринг.
29
29
I. Ривожланган давлатларда аудитни бошқаришда
давлат фаол иштирок этади, шунинг учун
сиѐсат элементи билан ҳар бир аудит фирмалари давлат сиѐсатига жавоб бериши ва аудит
компанияси шу сиѐсатга мувофиқлаштирилиши керак.
Давлат аудит компаниялари
мажбуриятларини белгилашда, иқтисодий ҳамда молиявий қийинчиликларни ҳал қилишда,
аудит ва аудиторлар талабларини (маълумотини, классификацияси, имтиҳон
топшириш
тартибларини ва ҳ.к.) белгилашда ўз таъсирини ўтказади.
II. Юнусобод тумани тижорат
Банки бошқаруви раиси
А.Раҳмоновга
аудитор С. Жумаевдан
Do'stlaringiz bilan baham: