Билиб олинг.
Инсон фаолиятида тил борлиқни билиш ва фикр алмашиш воситаси вазифасини
бажаради. Тил воситасида инсоният томонидан жамғарилган билимлар қайд этилади,
сақланади ва авлоддан-авлодга етказилади. Тил миллат руҳининг кўзгусидир. Тилда
миллатнинг бор-йўғи, ўй-фикри, дунѐқараши, орзу-умидлари, Ватани, ҳис-туйғулари
гавдаланади. Тилдаги ҳар бир сўз, унинг ҳар бир шакли инсон тафаккури ва туйғусининг
натижасидир.
4
4
Тил яхлит бир тизим сифатидагина ижтимоий вазифани бажара олади. Тилнинг
асосий бирликлари: товуш, сўз, қўшимча, гаплар орқали грамматик жиҳатдан, оҳанг
воситасида ва мантиқан ўзаро боғланишда борлиқ ҳақидаги ҳукмларни ифодалайди,
ниманидир тасдиқлайди ѐки инкор қилади.
Тил инсоният томонидан яратилган, унга хизмат қиладиган ва ҳар қайси миллатнинг
ижтимоий-маданий тараққиѐтига мос тарзда ривожланиб борадиган ижтимоий ҳодисадир.
3-топшириқ. Алишер Навоийнинг тил, сўз ҳақидаги ҳикматларини дафтарингизга
кўчириб, уларнинг мазмунини ўз сўзларингиз билан изоҳланг ва ҳикматларни ѐд олинг.
2-машқ. Матнни ўқиб, ажратилган сўзлар иштирокида матн мазмунига мос мустақил
гаплар тузинг.
Кишилар бир-бирлари билан тил орқали ўзаро муносабатда бўладилар, бир-бирларига
фикр ва истакларини етказадилар. Алишер Навоий тилнинг фақат инсонларга хос ҳодиса
эканлигини таъкидлаб, «инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин, Билким гуҳари шарифроқ йўқ
ондин» деганлар.
Тафаккур ва тил бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган ижтимоий ҳодисалардир. Инсон
нутқи бўлмаса, тил воситалари бўлмаса фикрлаш ҳам бўлмайди. Тафаккур бўлмаса, тил,
нутқнинг ҳам бўлиши мумкин эмас. Тафаккур ва тил бир-бирисиз мавжуд бўлмаса ҳам, улар
айнан бир хил ҳодиса эмас. Тафаккур ботиний оламнинг инсон миясида умумлашган, тил билан
ифодаланадиган инъикосидир. Тил эса фикрни ифодалаш усули, уни қайд этиш ва бошқа
кишиларга, авлодларга етказиш воситасидир. Бошқача айтганда, тил тафаккурнинг борлиқ
шакли бўлса, тафаккур тилнинг мазмунидир.
Тил миллий маданиятнинг шакли сифатида тафаккурнинг ҳаракати, унинг фаолияти
натижасида яратилган маънавий бойликларни замон ва маконда абадийлаштиради: Улар доимо
бир-бирини тақозо қилади, бир-бирининг яшашига ва ривожланишига ѐрдам беради.
4-топшириқ. Тилнинг билиш жараѐнидаги ўрни ҳақида ижодий баѐн ѐзинг. Ёзма
ишингизда қуйидаги фикрлардан фойдаланинг:
5
5
-
Инсоннинг борлиқни англаш, яшаш ва ишлаш жараѐнида пайдо бўлувчи нарса,
воқеа-ҳодисаларни акс эттирувчи барча тушунча ва тасаввурлари тилда ўз
ифодасини топади.
-
Сўз билан тушунча ўртасидаги бирлик тафаккур жараѐнининг ўзига хос ва
ижтимоий-тарихий онг маҳсулидир.
-
Тушунча борлиқни англаш, акс эттиришнинг шундай шаклики, у нарса ҳақида,
унинг хоссалари ҳақида маълумот бериб ҳамма вақт сўзда ифодаланади.
-
Инсон тафаккури унинг тили билан бирга такомиллашиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |