Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Ишлаб чиқаришнинг реал хажми



Download 3,03 Mb.
bet73/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Ишлаб чиқаришнинг реал хажми
1-чизма. Ялпи талаб эгри чизиғи.


Истеъмолчининг кутиши. Истеъмолчилик сарфлари ҳажмидаги ўзгариш, истеъмолчининг нархлар ва даромадлар даражасидаги келажакдаги ўзгаришларни олдиндан билишига боғлиқ. Масалан, агар одамлар келажакда ўзларининг реал даромади кўпаяди, деб ҳисобласа, улар жорий даромадларининг кўпроқ қисмини сарфлашга тайёр бўлади. Натижада бу даврда истеъмолчилик сарфлари кўпаяди, жамғариш эса камаяди ва ялпи талаб ортади. Аксинча, агар одамлар келажакда ўзларининг реал даромадлари камаяди деб ҳисобласа, уларнинг истеъмолчилик сарфлари ва демак, ялпи талаби қисқаради. Худди шундай инфляциянинг кутилиши бугунги ялпи талабни оширади. Чунки истеъмолчилар нархлар ошгунча товарларни харид қилиб қолишга ҳаракат қилади. Аксинча, яқин келажакда нархлар пасайишининг кутилиши, бугунги истеъмол миқдорининг камайишига олиб келади.
Истеъмолчи қарзлари. Истеъмолчи қарзлари кўп бўлганда, у жорий даромадини қарзларга тўлаб, ўзларининг бугунги сарфларини қисқартириш мумкин. Аксинча, истеъмолчи қарздор бўлмаса, улар бугунги сарфларини кўпайтиришга тайёр бўлади.
Солиқ. Даромад солиғи ставкасининг камайиши, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчилик сарфларини кўпайтиради, солиқларнинг ошиши истеъмолчилик сарфларини камайтиради.
2. Инвестицион сарфлар. Инвестицион сарфлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш, ялпи талабнинг нархдан ташқари муҳим омили ҳисобланади. Нархларнинг мавжуд даражасида корхона сотиб олиши мумкин бўлган янги ишлаб чиқариш воситаларига инвестицияларнинг камайиши ялпи талабнинг камайишига, аксинча корхона сотиб оладиган инвестицион товарларга инвестицияларнинг кўпайиши ялпи талабнинг кўпайишига олиб келади. Инвестицион сарфларни ўзгартириш мумкин бўлган нархдан ташқари омилларни алоҳида - алоҳида қараб чиқамиз.
Фоиз ставкалари. Бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, фоиз ставкасининг ошиши, инвестицион сарфларнинг камайишига ва ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Бу ерда гап мамлакатда пул массаси ҳажмининг ўзгариши оқибатида фоиз ставкаларининг ўзгариши ҳақида гап кетади. Пул массасининг кўпайиши фоиз ставкасини камайтиради ва шу орқали капитал қўйилмалар ҳажмини кўпайтиради. Аксинча, пул масасининг камайиши фоиз ставкасининг ошишига ва инвестицияларнинг қисқаришига олиб келади.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish