Валюта курслари. Бошқа валюталарга нисбатан миллий пул курсининг ўзгариши соф экспортга ва демак ялпи талабга таъсир кўрсатади. Фараз қилайлик, иенанинг доллардаги нархи ўсади. Бу шуни билдирадики, доллар иенага нисбатан қадрсизланади ва иена курси кўтарилади. Доллар ва иена ўртасидаги янги нисбат натижасида япониялик истеъмолчилар иенанинг маълум суммасига кўпроқ доллар олиши мумкин. Демак, япониялик истеъмолчилар учун америка товарлари японияникига қараганда арзонроқ бўлади. Шу билан бирга америкалик истеъмолчилар долларнинг маълум суммасига камроқ япония товарларини сотиб олиши мумкин. Бундай ҳолда кутиш мумкинки, Америка экспорти ўсади, импорти камаяди. Соф экспортнинг кўпайиши ўз навбатида АҚШ ялпи талабининг кўпайишига олиб келишини билдиради.
2. Ялпи таклиф тушунчаси ва унинг таркиби Ялпи таклиф – мавжуд нарх даражасида сотиш мумкин бўлган, сотишга чиқарилган ва тайёрланган турли-туман товарлар ва хизматларнинг ҳажмидир. Бу нархларнинг ҳар хил мумкин бўлган ўртача даражасида миллий ишлаб чиқаришнинг мавжуд реал ҳажмини кўрсатади. Анча юқори нархлар қўшимча товарлар ишлаб чиқариш учун рағбат яратади. Нархларнинг паст даражаси товар ишлаб чиқаришнинг қисқаришига олиб келади. Шу сабабли нархлар ва миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасида тўғридан-тўғри ёки бевосита боғлиқлик ма вжуд бўлади.
Бу боғлиқлик таклиф эгри чизиғида аниқ акс этади. Ялпи таклиф эгри чизиғи учта кесмалардан иборат.
Н арх
даражаси
III
I II
Q0 Q1 Qt
2-чизма. Ишлаб чиқариш реал ҳажми. Таклиф эгри чизиғи.
I. Ётиқ кесма. Расмдаги Qt нуқта тўлиқ бандлилик шароитида миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг потенциал даражасини кўрсатади. Ётиқ кесма миллий ишлаб чиқариш потенциал ҳажмидан анча кам бўлган ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмини ўз ичига олади. Бу кесма иқтисодиёт чуқур таназзул ёки депрессия ҳолатида эканлигини, кўплаб машина, ускуна ва ишчи кучи фойдаланилмаётганлигидан гувоҳлик беради. Фойдаланилмаётган ресурслар ҳаракатга келиши мумкин, лекин бу нарх даражасига хеч кандай таъсир кўрсатмайди. Бу кесма яна ишлаб чиқариш реал ҳажми қисқарганда ҳам товарлар ва ресурсларга нархи эски даражада қолишини билдиради. Шундай қилиб, ётиқ кесма миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўзгарганда ҳам нарх даражаси доимий қолишини кўрсатади.
II. Q ва Qt нуқта ўртасидаги оралиқ кесма миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмининг кўпайиши, нарх даражасининг ўсиши билан бирга боришини кўрсатади. Бу ишлаб чиқаришнинг тўлиқ қувват билан ишлай бошлаганидан, корхоналарнинг анча эски ва кам самарали ускуналардан фойдалана бошлаганлигидан гувоҳлик беради. Ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиб бориши билан қўшимча ишчилар ҳам ишга жалб қилинади. Шу барча сабабларга кўра маҳсулот бирлигига қилинадиган ҳаражатлар ортади, корхоналар ишлаб чиқаришининг рентабелли бўлиши учун товарларга анча юқори нарх белгилайди. Шу сабабли оралиқ кесмада миллий маҳсулот реал ҳажмининг кўпайиши нархларнинг ўсиши билан бирга боради.
III. Тик кесма иқтисодиёт ўзининг тўлиқ ёки табиий даражасига эришганлигини кўрсатади. Бунда иқтисодиёт ишлаб чиқариш имкониятининг шундай нуқтасида жойлашадики, бунда қисқа муддатда ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтиришга эришиш мумкин эмас. Нархнинг тўхтовсиз ошиб бориши хам ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига олиб келмайди, чунки иқтисодиёт тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди. Қисқача айтганда, бу кесма миллий ишлаб чиқариш ҳажми доимий бўлиб қолиши, нарх даражаси эса ўзгариши мумкинлигини кўрсатади.