автомобиль А товар
40
30
А
20 В
С
10 Д
Е
0 10 20 30 40 50
гуруч В товар
а) расм в) расм
4-чизма.
Кўриниб турибдики, мавжуд ресурлардан максимал фойдаланиб, турли комбинацияда гуруч билан автомобиль ишлаб чиқариш мумкин экан.
АГ чизиғини ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ёки трансформация эгри чизиғи деб аталади. Бу эгри чизиқ одатда қавариқ шаклида (в расм) бўлади. Сабаби, реал ҳаётда ишлаб чиқарувчиларнинг сони кўп, уларнинг имкониятлари фарқ қилади; иккинчидан, чиқариладиган маҳсулотлар ниҳоятда хилма-хил; учинчидан, кўпинча муқобил қиймат ўсиб ёки камайиб бориши мумкин.
Қарор қабул қилиш жараёнини қуйидаги модель орқали изоҳлаш мумкин. (Қарор қабул қилишни қадам-бақадам модели).
1. Муаммони аниқлаш. Энг аввало муаммо (эришиш лозим бўлган натижа) ни ажратиш, айни шу вақт, шу вазият учун қайсиниси асосий ҳисобланишини аниқлаш зарур.
2. Муқобил вариантларни аниқлаб чиқиш (белгиланган натижага эришишнинг турли усулларини аниқлаш). Масалан: аукцион, мусобақа, навбатда туриш, бошлиқнинг қарори, мулк эгасининг ҳохиши ва бошқалар.
3. Мезонларни белгилаш. (Ҳар бир вариантни баҳолашнинг мезонларини аниқлайдиган стандартларни белгилаш.) Масалан: ҳаммага тенг имконият, нафлилик, энг юқори нарх, мукофот, қадр-қиммат, омад ва ҳоказо.
4. Муқобил вариантларни баҳолаш (Ҳар бир мезон ҳар бир муқобил вариант учун қўлланилади).
5. Қарор қабул қилиш (Турли вариантлар мезонлари бўйича таққосланади ва улардан энг мақбули танланади).
Шундай қилиб, инсон яшар экан турли-туман эҳтиёжлари мавжуд. Уларни қондириш учун зарур бўлган неъматлар чекланган. Сабаби уларни ишлаб чиқариш учун ресурслар чекланган. Чекланганлик бизни ҳар қадамда танлашга мажбур қилади. Танлаб қарор қабул қилишимиз учун муқобил вариантларни таққослашимиз, таққослаш учун эса унинг мезонларини белгилашимиз керак.
2. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари. Ишлаб чиқариш самарадорлиги.
Жамият тараққий этган сари истеъмол ўсиб, эҳтиёжлар тўлароқ қондирила боради. Эҳтиёжни қондириш усуллари ҳам ўзгаради. Истеъмол неъматлари тури кўпаяди.
Инсон эҳтиёжлари турли-туман бўлиб, у буларни турли усуллар, воситалар орқали қондиришга ҳаракат қилади.
Инсоннинг эҳтиёжини қондириш, яъни тирикчилик, ҳаёт кечиришни таъминлашнинг восита ва усуллари мажмуи иқтисодий фаолият деб аталади.
Иқтисодий фаолият инсон ҳаётининг асосини ташкил этади. У жуда мураккаб, турли ҳодиса ва жараёнларни ўз ичига олади. Кишилик жамияти мавжуд бўлар экан, бу жараёнлар узлуксиз давом этади. Иқтисодчилар иқтисодий фаолиятни тўрт фазага бўлишади: ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, истеъмол. Инсонларнинг хўжалик юритиш фаолиятининг натижаси ялпи маҳсулот бўлиб, унинг ҳаракати ана шу тўрт фазани босиб ўтади ва узлуксиз такрорланади.
Иқтисодий фаолият ишлаб чиқаришдан бошланади. Бу жараёнда ишлаб чиқариш омиллари бирикиб, инсонларнинг турли-туман эҳтиёжларини қондирадиган неъматлар яратилади.
Ишлаб чиқаришдан мақсад истеъмол, лекин бозор хўжалигида пировард мақсад билан товар ишлаб чиқарувчининг мақсади мос келмаслиги мумкин. Пировард мақсад истеъмол яъни, эҳтиёжни қондириш бўлса, товар ишлаб чиқарувчининг мақсади харажатларини қоплаб, фойда олишдир. Бунинг учун ишлаб чиқарилган маҳсулот тўғридан-тўғри истеъмол қилинмай, бозорда айирбошланади ва кейин истеъмолга келиб тушади.
Айирбошлаш жараёнида маҳсулотлар маълум миқдорий нисбатда бир-бирига алмаштирилади. Айирбошлаш моддий неъмат ва хизматларнинг бир субъектдан иккинчисига ўтиш жараёнини билдиради. Тарихан олиб қарасак, айирбошлаш икки хил: маҳсулот ва товар айирбошлаш шаклида юз беради. Маҳсулот айирбошлаш бартер дейилади.
Товар ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши, ривожланиши билан товар айирбошлаш амал қилади.
Бир маҳсулотни иккинчисига пул воситасида, маълум нарх асосида, яъни олди-сотди йўли билан айирбошлаш – товар айирбошлаш дейилади. Бунда товар пулга айирбошланади, кейин эса бу пулга хоҳлаган бошқа товарни сотиб олиш мумкин бўлади.
Ҳозирги пайтда неоклассик йўналиш вакиллари томонидан айирбош-лашнинг унумли экани, унинг жамият бойлиги кўпайишига таъсир кўрсатишни таъқидлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |