41
9
.3
-ж
а
д
в
а
л
.
Инга
л
я
ц
и
он
а
н
е
с
те
ти
кл
а
р кл
и
н
и
к
ф
а
р
ма
кол
оги
я
с
и
А
со
сий
тавс
и
ф
л
ари
Hal
E
n
f
Iso
S
ev
Des
N2O
Xe
И
нду
кц
ия
с
е
кин
ўр
та
ч
а
ўр
та
ч
а
Ж
уд
а
т
е
з
те
з
те
з
Ж
уд
а
т
е
з
У
йғ
о
ни
ш
с
е
кин
ўр
та
ч
а
те
з
Ж
уд
а
т
е
з
ш
ид
д
а
тл
и
Ж
уд
а
т
е
з
ш
ид
д
а
тл
и
Ю
р
ак
-қ
о
н т
о
м
ир
ти
зи
м
и
Ю
ра
к қ
ис
қа
риш
л
ари с
они
↓
↑
↑
±
±
±
±
А
р
те
риа
л
бос
им
↓↓
↓↓
↓
↓
↓
±
±
Ю
ра
кд
а
н
қ
онн
ин
г
х
а
йд
а
л
и
ш
и
↓↓
↓↓
↓
↓
±
±
±
У
м
ум
и
й п
е
риф
е
рик
қ
он
то
м
ирл
а
р
қа
рш
ил
иг
и
±
↓
↓↓
↓↓
↓↓
±
↓
На
ф
а
с
ти
зи
м
и
Наф
а
с
д
е
п
ре
сс
ияс
и
↓↓
↓↓
↓
↓
↓
±
±
Наф
а
с
й
ўл
л
а
рин
ин
қ
и
тиқ
л
а
н
иш
и
й
ўқ
й
ўқ
б
ор
й
ўқ
б
ор
й
ўқ
й
ўқ
М
ар
каз
ий а
с
аб
т
из
и
м
и
М
ияд
а
қ
он а
й
л
а
н
иш
и
↓↓
↑
↑
↑
↑
↑
±
К
а
л
л
а
ич
и б
ос
им
и
↓↓
↑
↑
↑
↑
↑
±
Б
уйр
ак
л
ар
Б
уйра
кд
а
қ
он а
йл
а
н
иш
и
↓↓
↓↓
↓↓
↓
↓
↓
±
К
оп
ток
ч
а
л
а
р
ф
ил
ьт
ра
ци
я
с
и
↓↓
↓↓
↓↓
↓
↓
↓
?
Д
и
уре
з
↓↓
↓↓
↓↓
↓
↓
↓
±
н
е
ф
ро
ток
с
ик
л
ик
й
ўқ
й
ўқ
й
ўқ
б
а
ъ
за
н
й
ўқ
й
ўқ
й
ўқ
Г
е
п
а
то
ток
с
ик
л
ик
б
а
ъ
за
н
й
ўқ
й
ўқ
й
ўқ
й
ўқ
й
ўқ
й
ўқ
Ск
е
л
е
т
м
уш
а
кл
а
рин
ин
г
б
ўш
а
ш
ув
и
с
е
зил
а
рс
из
с
е
зил
а
рс
из
ке
с
кин
ке
с
кин
ке
с
кин
й
ўқ
с
е
зил
а
рс
из
42
Бошқа галоген тутувчи анестетиклар каби галотан дозасига боғлиқ
холда артериал босимни пасайтириши эвазига буйракларда қон
айланишини секинлаштиради. Бундан ташқари, у ўзи мушакларни
бўшаштириш хусусиятига эга эканлиги учун мушак релаксантлари
таъсирини кучайтиради.
Энфлюран
(этран). Нафас йўлларини қитиқламайдиган суст эфир
хидли галоген тутувчи анестетик (жадвал).
Энфлюран АБ ва қон томирлар
тонусини галотанга нисбатан камроқ
сусайтиради, миокард қисқарувчанлиги ва юракнинг хайдаш кучини
камроқ сусайтиради. Галотан ингаляцияси пульснинг секинлашувига олиб
келса, ундан фарқли равишда энфлюран тахикардия келтириб чиқариши
мумкин. Галотан ва энфлюраннинг АБ га таъсири турлича. Энфлюраннинг
гемодинамик самараси юрак қисқарувчанлигига минимал депрессив
таъсир кўрсатса, галотан таъсирида юрак қисқарувчанлигини тўғридан-
тўғри камайтириш етакчи механизм бўлиб хисобланади. Энфлюраннинг
манфий инотроп самараси унинг мусбат хронотроп самараси билан қисман
компенсацияланади.
Энфлюранда
галотандан
фарқли
равишда
миокардни
катехоламинларга сенсибилизациялаши нисбатан камроқ, шунинг учун
энфлюранли анестезия пайтида турли кўринишдаги адреналин-
индукцияланган аритмиялар жуда кам юз беради.
Энфлюран ҳам галотан каби нафас фаолиятини сусайтиради, унинг
ингаляцияси дозага боғлиқ равишда нафас хажми ва ўпканинг минутли
вентиляциясини камайишига олиб келади. Энфлюран нафас сонини
бирмунча орттиради, бироқ унинг бу самараси галотанда кузатилганидек,
хеч қачон тахипноэ даражасигача олиб бормайди. Нафас сонининг ортиши
нафас хажмининг камйишини компенсация қила олмайди, натижада эса
артериал гиперкапния келтириб чиқариши мумкин.
43
Энфлюран ҳам бошқа галоген тутувчи анестетиклар каби мияда қон
айланиши ва калла ичи босимини ортиши билан кечувчи церебрал
вазодилятация чақиради, бироқ ушбу кўрсаткичларнинг ортиши галотнага
нисбатан камроқ намоѐн бўлади.
Галотандан фарқли ўлароқ энфлюран жигар функциясига камроқ
таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, энфлюранли анестезиядан сўнг баъзан
ўткир, унча оғир бўлмаган гепатит кўринишида жигар дисфункцияси
кузатилиши мумкин. Ушбу холат препарат билан эмас, балки унинг
биотрансформация махсулотлари билан боғлиқ бўлиб баъзи тоифа
одамларда ушбу метаболитларга сезувчанлик юқори, баъзиларида эса
умуман бўлмайди деб тахмин қилинади.
Энфлюраннинг биотрансформация даражаси (2,4%) галотанга
нисбатан қарийиб 10 марта кам. Буйрак функцияси меъѐрий кўрсаткичда
бўлган беморларда энфлюран билан ўтказилган наркоз ушбу тизим
функцияларига деярли таъсир кўрсатмайди.
Изофлюран
(форан, аэрран).
Энфлюраннинг изомери бўлиб, юқори
нафас йўлларини қитиқловчи, йўтал, нафаснинг тўхташи, алохида
холларда эса ларингоспазм чақириши мумкин бўлган ўткир эфир хидли
ингаляцион анестетикдир. Шунинг учун изофлюран билан наркозга кириш
(индукция) мақсадга мувофиқ эмас, уни асосан анестезияни ушлаб,
қувватлаб туриш учун ишлатилади. Шунга қарамай хозирги пайтда
изофлюран дунѐ бўйича энг кўп қўлланилувчи галоген тутувчи анестетик
хисобланади.
Изофлюран гемодинамикага энфлюран ва галотанган нисбатан
камроқ тъасир кўрсатади. Галотандан фарқли равишда (кўпинча ЮҚС ни
камайтиради), изофлюран, шунингдек энфлюран ингаляцияси тахикардия
чақириши
мумкин.
Изофлюран хам
миокарднингқисқарувчанлик
фаолиятини камайтиради, бироқ бу салбий таъсири энфлюран, айниқса
галотан ингаляциясидаги каби яққол намоѐн бўлмайди. Шундай қилиб,
44
изофлюранли анестезияда галотан ва энфлюран қўлланилганга қараганда
(айниқса гиповолемия мавжуд бўлган болаларда) етарлича гемодинамик
турғунликка эришиш мумкин.
Галотан ва энфлюранга нисбатан миокардни катехоламинларга
нисбатан камроқ сенсибилизациялаши туфайли изофлюран билан
ўтказилган анестезияда юрак ритмининг бузилиши анча кам учрайди (2%
дан кам).
Изофлюран ҳам энфлюран каби ташқи нафасга салбий таъсир
кўрсатади ва у доим юборилган дозага боғлиқ бўлади, шунингдек у нафас
сонини орттириш хусусиятига эга, бироқ ушбу таъсири нафас хажми
пасайишини компенсация қила олмайди. Изофлюран юқори нафас
йўлларини қитиқлаш хусусиятига эга бўлса-да, у бронхоконстриктор
хисобланмай, балки бронхолитик таъсир кўрсатади, шунинг учун бронхиал
астмаси бор болаларда муваффақиятлит қўлланилиши мумкин.
Изофлюраннинг бош мияда қон айланиши ва калла ичи босимини
орртириш хусиясити галотан ва энфлюранга нисбатан камроқдир.
Изофлюран жигарга тўғридан-тўғри зарарловчи таъсир кўрсатмайди,
бироқ бошқа галоген тутувчи анестетикларнинг парчаланиш махсулотлари
каби унинг метаболитлари ҳам жигар дисфункциясига сабаб бўлиши
мумкин. Унинг гепато- ва нефротоксик таъсирининг камлиги қуйидаги
омилларга боғлиқ: 1) унинг метоболизми даражаси бошқа галоген тутувчи
анестетиклардан анча кам; 2) изофлюраннинг қонда эрувчанлиги паст
бўлгалиги туфайли у ўпкалар орқали тез элиминацияга учрайди. Жигарда
умумий қон айланишининг камайтириш хусусияти бошқа анестетикларга
нисбатан камроқ намоѐн бўлади, шунинг учун қисқа муддат ичида
ўтказиладиган қайта операцияларда мазкур анестетик танлов препарати
хисобланади.
45
Изофлюран биотрансформациясининг (0,2%) энфлюранга нисбатан
10 марта ва галотанга нисбатан 100 марта камлиги уни қўллашга
кўрсатмалар юқори эканлигини белгилайди.
Севофлюран
(севоран, ултан) тиниқ рангли, ѐқимли, суст эфир
хидли анестетик.
Севофлюран билан ўтказилган кириш наркози унинг қонда
эрувчанлиги ўта пастлиги (λ
қ/г
=0,59) туфайли текис ва жадал кечади.
Шунингдек, нафас йўлларига қитиқловчи таъсир кўрсатмаслиги уни
изофлюран ва дезфлюрандан анча афзал эканлигини кўрсатади. Бундан
ташқари, бошқа анестетиклар индукциянинг қулайлиги ва тезлиги
борасида севофлюранга тенг кела олмайди (ксенон бундан мустасно).
Севофлюран азот бир оксиди билан комбинацияда қўлланилганда
ингаляция бошланганидан 1,1 – 1,3 дақиқадан сўнг беморнинг хуши
йўқолади.
Севофлюранли наркоздан сўнг беморнинг уйғониши тез юз беради
ва ноқулайлик туғдирмайди: хушнинг тикланиши галотанга нисбатан
ўртача 2 марта ва изофлюранга нисбатан 1,5 марта тез юзага келади.
Уйғониш тезлигига кўра севофлюран фақатгина ксенон ва дезфлюрандан
кейинги ўринда туради. Индукция ва уйғониш даврининг тезлиги ва ножўя
таъсирларнинг камлиги мазкур анестетикни шошилинч анестезия
ўтказишда қўллаш имконини беради.
Бошқа галоген тутувчи анестетикларга нисбатан севофлюран
гемодинамикага “юмшоқроқ” таъсир кўрсатади: сезиларсиз равишда
миокард фаолитини сусайтиради, дозасига боғлиқ холда артериал босимни
пасайтиради ва қон томирлар мушакларини бўшаштиради. ЮҚС сони
ўзгармайди
ѐки
бирмунча
ортади.
Севофлюран
миокардни
катехоламинларга нисбатан сенсибилизацияламайди: адреналин билан
боғлиқ аритмиялар болаларда 1% дан кам холларда юз беради.
46
Севофлюран ингаляцияси ташқи нафас депрессияси ва
бронходилятация чақириши мумкин, аммо ушбу хусусиятлар 1- ва 2-авлод
анестеткиларга нисбатан анча камроқ намоѐн бўлади. У ҳам мияда қон
айланиши ва калла ичи босимини орттиради, бироқ мияда қон айланиш
ауторегуляцияси камроқ зарарланади. Ушбу препарат жигарга тўғридан-
тўғри таъсир кўрсатмайди. Жигарнинг умумий қон айланиш кўрсаткичи
пасаяди.
Севофлюраннинг санаб ўтилган бир нечта афзалликларига қарамай,
унинг организмдаги метаболизми анча юқори, яъни ўртача 3% ни ташкил
қилади, бу эса изофлюран ва дезфлюранга нисбатан 10 ва 100 марта юқори
демакдир. 7% беморларда севофлюранли анестезиядан сўнг ноорганик
фтор-ионлар миқдори 50 мкмоль/л дан юқори кўрсаткичларда бўлади, бу
эса унинг нефротоксиклиги юқори эканлигини кўрсатади. Шунинг учун
буйрак касалликлари бор беморларда мазкур препаратни қўллаш тавсия
этилмайди.
Севофлюран охакли адсорбентлар билан ўзаро таъсирланганда винил
(А бирикма) ва этил (В бирикма) бирикмали эфирлар хосил қилади. А
бирикмасининг айниқса буйракка токсик таъсир кўрсатиши юқоридир. У
паст оқимли анестезия пайтида наркоз аппаратининг нафас контурида
йиғилиб қолиши мумкин, шунинг учун газ оқимининг 2 л/мин. дан паст
кўрсаткичи билан ўтказиладиган анестезияларда севофлюранни қўллаш
тавсия этилмайди.
Дезфлюран
(супран). Рангсиз, кескин эфир хидига эга бўлган
суюқлик. У хам изофлюран каби нафас йўлларини қитиқлаш хусусиятига
эга ва йўтал, нафаснинг тўхташи, гиперсаливация, айрим холларда
ларингоспазмга сабаб бўлиши муммкин. Дезфлюран хона температурасида
(22,8С°) қайнайди, шунинг учун уни дозалашда махсус буғлаткичлар зарур
бўлади.
47
Барча маълум бўлган галоген тутувчи анестетикларга нисбатан
дезфлюраннинг λ
қ/г
ва λ
м/г
коэффициентлари энг кам кўрсаткичга эга.
Шунинг учун ундан фойдаланилганда кириш наркози шиддатли равишда
тез юз беради. Азот бир оксиди билан комбинацияланганда хушдан кетиш
вақти ингаляция бошлангандан кейин 1,4-1,6 дақиқани ташкил қилади.
Қонда кам эрувчанлигига қарамай, севофлюранга нисбатан нафас
йўлларини қитиқлаши кучли бўлганлиги сабабли индукция бирмунча
секинроқ юз беради. Дезфлюраннинг худди шу ножўя таъсири уни
индукция учун қўллаш, айниқса болаларда қўллаш имкониятини чеклайди.
Дезфлюранли наркоздан чиқиш равон ва тез, нафас йўллари
томонидан хеч қандай асоратсиз юз беради. Хушнинг тикланиш тезлиги
бўйича ҳам изофлюрандан ксенондан ташқари барча ингаляцион
анестетиклардан устун туради. Наркоздан кейинги уйғониш тезлиги
галотанга ва изофлюранга нисбатан мос равишда 2,2 ва 1,6 марта
тезроқдир. Хулоса қилиб айтганда, хозирги пайтда севофлюран кириш
наркози учун оптимал анестетик хисобланаѐтган бўлса, дезфлюран
анестезияни қўллаб туриш учун танлов препарати хисобланмоқда.
Дезфлюраннинг нафас ва қон айланиш тизимига таъсири худди
севофлюран кабидир. Ягона истисно тариқасида шуни таъкидлаш
мумкинки, дезфлюран индукцияси даврида тахикардия ва артериал
босимнинг ортиши кузатилади. Бу эса юқорида таъкидланганидек юқори
нафас йўлларига қитиқловчи таъсири билан боғлиқдир. Кириш
наркозининг охирида одатда бошқа анестетикларда бўлгани каби
артериал босимнинг тушиши, ЮҚС нинг турғун қолиши ѐки бирмунча
пасайиши кузатилади. Агар анестезия давомида унинг чуқурлигини
орттириш зарурати туғилса, дезфлюран концентрациясининг кескин
оширилиши ЮҚС ва АБ нинг тез кўтарилишига сабаб бўлади. Ушбу холат
трахея ва ўпкаларда жойлашган симпатик асаб тизими рецепторларининг
қўзғалиши билан боғлиқ. Мазкур феномен айниқса дезфлюран учун
48
хосдир, чунки бошқа галоген тутувчи анестетиклар ѐрдамида анестезияни
тез чуқурлаштириш кўпинча ЮҚС нинг ортиши, АБ ни эса камайиши
сифатида намоѐн бўлади.
Дезфлюран бошқа буғ хосил қилувчи анестетиклардан фарқли
равишда бронхолитик хусусиятга эга эмас. Дезфлюранли анестезияда
миянинг қон айланиши ортади, мия қон тмоирларининг қаршилиги
сусаяди, калла ичи босими кўтарилади, миянинг кислородга бўлган
эхтиѐжи камаяди.
У ўта кам метоболизм даражасига (атиги 0,02%) эга бўлган галоген
тутувчи анестетик бўлганлиги туфайли гепато ва/ѐки нефротоксик таъсир
кўрсатмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |