Топширик №1 1-мавзу. Халқаро ҳуқуқ тушунчаси, предмети ва моҳияти


-мавзу. Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи



Download 62,64 Kb.
bet17/17
Sana23.02.2022
Hajmi62,64 Kb.
#157534
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Халқаро ҳуқуқи - 1

15-мавзу. Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи.



  1. Халқаро хавфсизлик тушунчаси.

Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи – халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги ҳарбий-сиёсий муносабатларда қуролли куч ишлатиш, уни чеклаш ва камайтиришга оид муносабатларни тартибга солувчи принциплар ва нормалар тизимини ташкил этади.
Ҳар қандай замонавий халқаро ҳуқуқ соҳаси каби халқаро хавфсизлик ҳуқуқи ҳам муайян халқаро ҳуқуқий муносабатлар доирасини тартибга солади. Улар ичида қуйидагилар ажралиб туради:
а) урушнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ва халқаро хавотирланишни камайтиришга оид муносабатлар;
б) халқаро хавфсизлик тизимини яратиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар;
в) қуролсизланишга оид ва қуролланишни чеклашга оид муносабатлар.
Хавфсизликни таъминлашга бўлган янгича ёндашув умумий ялпи халқаро хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқишни тақозо этади. Ушбу концепциянинг мазмунига кўра, халқаро муносабатлар уруш бошланишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилиши керак.

  1. Ялпи хавфсизлик ва минтақавий хавфсизлик тушунчаси ва хусусиятлари

Ялпи хавфсизлик – давлатлар ўртасидаги қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш ва тинчликни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ва бошқа усуллар йиғиндисини ўз ичига олади.
Ялпи хавфсизлик воситаларига қуйидагилар киради:
– низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш;
– қуролсизланиш;
– қуролли тўқнашувлар, ядровий уруш ва ҳарбий ҳужум қилишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;
– ялпи хавфсизликнинг универсал ва минтақавий тизимлари;
– қўшилмаслик ва бетарафлик;
– ўзини ўзи ҳимоя қилиш;
– алоҳида ҳудудларни нейтраллаштириш ва қуролсизлантириш;
– хорижий мамлакатлар ҳудудидаги ҳарбий базаларни йўқ қилиш.
Юқорида келтирилган воситалар шартномалар орқали тартибга солиниб, халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормалари асосида ҳаётга татбиқ этилиши даркор.
Минтақавий хавфсизлик тизимлари халқаро шартномаларга асосланади ва қуйидаги жиҳатлар билан тавсифланади:
– шартнома иштирокчиси ҳисобланувчи давлатлар ўртасида келиб чиққан низоларни фақат тинч йўллар билан ҳал этиш мажбурияти мустаҳкамланади;
– иштирокчиларнинг ташқаридан қуролли куч ишлатилган давлатга якка ва жамоавий тартибда ёрдам кўрсатиш мажбурияти назарда тутилади;
– кўрилган жамоавий мудофаа чоралари ҳақида БМТ Хавфсизлик Кенгаши дарҳол огоҳлантирилиши лозим;
– шартномада, одатда, бир минтақадаги давлатлар иштирок этади, шартноманинг ўзи эса, тарафлар келишувида кўрсатилган, олдиндан белгиланган муайян ҳудудда амал қилади;
– шартномада белгиланган хавфсизлик тизимига янги давлатларнинг кириши – унинг барча аъзолари розилиги билан амалга оширилади.
Download 62,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish