Мис – Cu. У кимёвий жиҳатдан соф ҳолда бўлади, баъзан таркибида аралашма ҳолда – Ag, Au ва Fe учрайди. Масалан: олтинли мисда Au – 2-3%, витнеит минералида Au миқдори 11,6% гача, кумуш эса мис таркибида 3-4 дан 8% гача бЎлади. Айрим ҳолларда катта миқдорда рух бўлиши мумкин. Мис кубик сингонияли бўлиб кристалларининг тўгри қиёфадаги турлари кам учрайди (5-расм). Одатда Fe, Ag, Au, As қўшимчаларига эга. Учраш шакли — кўп ҳолларда яхлит масса ёки дендритлар, кам ҳолларда мохсимон ва симсимон ажратмаларни ташқил этади. Куб шаклдаги кристаллари сийрак учрайди. Оптик хоссалари. Ранги — миссимон-қизил, баъзан жигарранг. Чизигининг ранги — миссимон-қизил, ялтироқ. Ялтироқлиги — металсимон. Шаффофлиги — шаффофмас. Механик хоссалари. Уланиши — йўқ. Синиши — илгаксимон. Қаттиқлиги — 2,5 — 3. Зичлиги — 8,9 г/см3. Алоҳида хоссалари — болгаланади. Бош диагностик белгилари — ранги, ялтироқлиги, юмшоқлиги. Келиб чиқиши. Паст ҳароратли гидротермал эндоген; мис конларининг оксидланиш зонасида ва сочилмаларда экзоген. Соф миснинг конлари Уролда, сочилма конлари Шарқий Саянда мавжуд. Қўлланилиши — электротехникада, асбобсозликда, машинасозликда ишлатилади. Мисдан электр симлари, иссиқлик алмаштиргичлар, кувурлар ва турли қотишмалар тайёрлашда фойдаланилади. Мис–тог жинсларининг дарзлик ва ёриқларида кўпинча нотўғри шаклда дендритлар баъзан пластинкачалар ҳолида бўлади. Баъзи конларда йирик, огирлиги бир неча тоннага тенг бўлган уюмлари (Американинг «Юқори кўл» вилоятида) топилган. Соф ҳолда миснинг огирлиги 1000 тонна атрофидаги бўлаги Россиянинг Екатеринбург вилоятидаги Гумежевский конида топилган.
5-расм. Миснинг кристалл структуралари
Миснинг ранги қизил. Металл каби ялтироқ, қаттиқлиги 2,5-3, яхши эгилувчанлик хусусиятига эга. Синиши илгакли, уланиш текислиги йўқ. Солиштирма огирлиги 8,5-8,9, у электр токини яхши ўтказади. Ушбу хусусиятлари билан бошқа минераллардан фарқланади. Мис HNO3 кислотада осон эрийди, HCl да қийинлик билан эриб, мис хлорни юзага келтиради. Соф мис турли геологик жараёнларда юзага келади, аммо кўп миқдорда гидротермал ва экзоген шароитида пайдо бЎлади. Соф миснинг юзага келишига мисол қилиб Американинг Мичиган штатидаги «Юқори кўл» конини кўрсатиш мумкин. Гидротермал шароитда соф миснинг пайдо бЎлиши қуйидагича ифодаланади. Баъзан соф мис Ўўгарган асосли интрузив жинсларнинг ораларида учрайди. Уларнинг бу жойда мавжудлиги халькопирит ва бошқа сульфидли бирикмаларнинг парчаланиши туфайли юзага келган. Бунга мисол Уралдаги Турьинск ва қозогистондаги қалмоқ тош конлари: Соф миснинг юзага келишини сульфид конларининг оксидланиш зонасининг остки қисмида жойлашади. У куприт Cu2O, малахит–Cu2(CO3)2·nH2O, баъзан халькозин –Cu2S ва бошқа минераллар билан биргаликда учраши аниқланган. Мис металл сифатида – электротехникада, машинасозликда, ҳар хил асбоб-ускуналар, танга пул идишлар тайёрлашда ишлатилади.
Олтин – Au. Табиатда олтин тоза ҳолда учрайди– 98-99%, баъзан аралашмада 65-75% атрофида. Олтин таркибида кумуш 30%, мис эса 9,2% баъзан 20% бўлса – купроаурит дейилади. Унча кўп бўлмаган миқдорда Ag, Pd, Rh, Cu, Fe қўшимчаларига эга бўлади. 20 % дан ортиқ кумушга эга бўлган олтин электрум дейилади. Учраш шакли — зич масса, варақчалар шаклида бўлади. Кристаллари октаэдрлар, гексаэдрлар, додекаэдрлар шаклида бўлиб, кам учрайди. Баъзан дендритлар ва ипсимон симларни ҳосил қилади. Оптик хоссалари. Ранги — олтинсимон-сариқ, ёрқин сариқ; қўшимчалари билан — оч сариқ, қизил-сариқ, яшилсимон. Чизигининг ранги — олтинсимон-сариқ, ялтироқ. Ялтироқлиги — металсимон. Шаффофлиги — шаффофмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |