Механик хоссалари. Уланиши — йўқ. Синиши — илгаксимон. Қаттиқлиги — 2 - 3. Зичлиги — 19,3 г/см3. Алоҳида хоссалари — жуда болгаланувчи ва чўзилувчи, юқори кимёвий барқарорликка эга, оксидланмайди, кислоталарда эримайди (шох арогидан ташқари). Бош диагностик белгилари — ранги, ялтироқлиги, юмшоқлиги, юқори зичлиги. Келиб чиқиши. Олтиннинг иккита асосий туркумини ажратиш мумкин: бирламчи, туб ва икқиламча, сочилма олтин. Туб олтиннинг йирик кони Марказий Қизилқумда (Мурунтов) мавжуд. Сочилма олтин конлар Шимолий Нуротада кенг тарқалган. Қўлланилиши — заргарликда муҳим қимматбаҳо метал сифатида кенг қўлланилади; танга ва медаллар тайёрлашда; электроникада, оптикада, асбобсозликда, медицинада фойдаланилади.
Олтиннинг куб сингониядаги хили табиатда кам тарқалган. Баъзан октаэдр, ромбододекаэдр қиёфасида учрайди. Ранги – тилла сариқ (кумушга бойи оч сариқ). Олтин одатда ялтироқ металл, қаттиқлиги 2,5-3. Олтин эгилувчан ва чўзилувчан. У осонлик билан пачоқланиб юпқа варақчаларга айланади. Табиатда олтин юпқа – дисперс ҳолда бўлади. Олтиннинг бир оз қисми сульфид минералларида пирит, халькопирит ва арсенопиритларда жойлашади. Олтиннинг йирик кристаллари мавжуд, аммо кам учрайди. Чилида сочма чЎкинди жинслар ораларида 153 кг соф олтин топилган. Австралияда (Уэльсда) 93,5 кг, Россиянинг Челябинск вилоятида (Миас) 36,0 кг огирликдаги олтин топилган. Олтин кислоталарда эримайди (фақат KCN да эрийди). Ўтаасос магматик тог жинсларда олтиннинг миқдори бошқа магматик жинсларга нисбатан 10 баробар кЎп (3·10-6%) бўлади, аммо олтиннинг аксарият конлари нордон магманинг гидротермал маҳсулидан пайдо бЎлади. Масалан, Зармитон (Ш.Нурота) ва Мурунтов (қизилқум) олтин конлари шу ҳолда юзага келган. Олтин кварц томирларида ва баъзан штокверк шаклларида сульфид минераллари, теллуридлар, шеелитлар билан бирга учрайди (3-расм).
6-расм. Соф олтин.
Ўрта ва паст ҳароратли майда дисперсли олтин конлари эса асос, ўрта ва нордон вулкан жинслари билан генетик боғлиқлиги аниқланган. Масалан, Балей, Челябинск, Россия, Акенобе и Икуно Япония. Олтин конлари майда заррачали оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган олтин сульфид минералларида ўсимта равишда ва кварц томирларида юзага келади. Гидротермал жараёнларда юзага келган сульфид-олтин конларининг оксидланиш зонасида лимонит, азурит, қЎргошин, висмут, сурма охиралари билан бирга ассоциацияда қайта юзага келган маҳсулот сифатида учрайди. Олтин асосан пул ва валюта сифатида ҳамда безак ишларида, зеби-зийнат буюмларини тайёрлашда, медицинада, физик ва химик асбоблар тайёрлашда ва бошқа кЎплаб мақсадларда қўлланилади.
Платина – Pt гуруҳи минераллари. Соф тугма платина гуруҳига мансуб минераллар хилма-хил, улар платина, иридий, осмий, палладий, родий ва бошқалар. Платина гуруҳи минераллари орасида поликсен ва палладийли платиналар ер пЎстида кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |