Топономика ҳақида тушунча ва унинг турлари


IV. 2. Топономиканинг турлари (тармоқлари)



Download 69,6 Kb.
bet2/9
Sana21.02.2022
Hajmi69,6 Kb.
#60223
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
toponomika aida tushuncha va uning t

IV. 2. Топономиканинг турлари (тармоқлари)
Ҳар қандай фаннинг ўз терминлари бўлади. Ана шу терминларни я\ши тушуниб олмасдан туриб шу фаининг сир-асрорларини билиб олиш мушкул. Терминлар хоҳлаган соҳанинг, хусусан, фаннинг калитлари - кодларидир. Бундай очқичларсиз фаннинг ичига кириб бўлмайди.
Топонимлар деб аталмиш ер-сув номларидан баҳс этадиган нисбатан ёш топонимика фанининг ҳам талай терминлари мавжуд. Қуйида ана шу кодлар қискача ҳижжалаб берилган.
Антропоним (юнонча antropos - одам) - атоқпн отнинг бир тури. Одамнинг исми, фамилияси, ота исми, тахаллуси, лақаби (Нуриддин Акрамович Муҳитдинов, Навоий, Уста Ширин).
Антропотопоним - ҳар қандай антропонимдан - кишининг исмидан, фамилиясидан, тахаллусидан ном олган топоним (Навоий шақри, Усмон Юсупов номидаги Кагга Фаргона канали, Амир Темур ғори).
Атоқли от - " бирон объектни бошқа объектлардан
Фарқ.қилиш учун хизмат қиладиган сўз ёки сузлар бирикмаси, оним: Мирзачўл, Махмуд
Гидроним (юнонча hidro - сув, onim - ном, исм)^" топонимнинг бир тури, Табиий ёки инсон томонидан яра-птган қар қандай сув объектлари - океанлар, денгизлар, қўлтиқлар, дарёлар, каналлар, сойлар, жилғалар, сув омборлари, қудукларнинг номлари .
Геноним (юнонча hidra - уруғ, келиб чиқиш) - yруг-аймокларнинг атокли оти: Найман» Дўрмон, Тама.
Диминутив – лотин тилидан олинган сўз бўлиб, кичрайтирилган шаклдан топоним ясалиши демакдир. Ўзбекистонда –ча ва –ак баъзан –ик аффикслари диминутив шаклдаги топонимлар ясайди: бундай топонимлар отлардан (Ҳисорак, Хумдонак, Рудак), сифатлардан Кўкча, Оқча, Қорача, Сарича), этнонимлардан (Дўрмонча, Найманча) ясалиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса Бирон топонимга тақлид қилиб ном ясалади, чунончи Бухороча, Самарқандак, Бағдодлик, Регистонак ва бошқалар.
Исм - кишининг шахсий номи, оти. Арабча исм, форсча-тожикча ном, туркий от сўзлари маънодош. Аслнда исм сўзининг маънолари кўп бўлган: исми зот ёки исми хос "атокди от", исми ом "турдош от", тасмия: тақисмия-исм кўйиш, ном қўйиш, от қўйиш. Кўпгина географик объектлар - қишлоқлар, сой-жилғалар, кўча-кўй кишилар исмларидан ном олган. Кейинги вақтларда исми шариф деган қўшма сўзнинг шариф унсурини "юлиб" олиб "фамилия" ёки "ота-исм" (отчество) маъносила ишлатишмокда. Тўғриси исми шариф "мукаддас исм", яъни мусулмоннинг исми, бировга мурожаат қилганда ҳурмат маъносида ишлатилади, Ал-асмо ал-ҳусно - гўзал исмлар, яъни Оллоҳнинг исмлари. Буни Ал-асмоу танзилу минассамо "исмлар осмондан инади (тушади)" деган ҳадисдан билса ҳам бўлади. Қиёсланг: Зоти шариф -"табаррук зот", Каломи шариф - "Мукдпдас калом" (Куръон), Бухорои шариф - "Муқаддас Бухоро" ("дин маркази").

Download 69,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish