Томоша қилиш учун линк



Download 35,06 Kb.
bet14/14
Sana12.04.2022
Hajmi35,06 Kb.
#544783
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Узбекистон Республикасининг қонуни

6-боб. Якунловчи қоидалар
41-модда. Илм-фан ва илмий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикасининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлиги миллий илмий мактабларнинг жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлиши, дунё илм-фани ва технологиялари илғор ютуқларидан миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини юксалтиришда фойдаланиш, чет эл инвестициялари, чет эллик етук илмий ва технология марказлари, олимлар, мутахассисларни мамлакатга жалб этиш, илмий фаолият юритувчи жисмоний шахсларнинг хорижда тажриба ва малака орттиришларини таъминлаш мақсадларида амалга оширилади.
Давлат Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари, шунингдек халқаро илмий дастурлар ва лойиҳалар доирасидаги илмий фаолиятнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
Илмий фаолият субъектлари халқаро ва хорижий илмий ҳамда технология тузилмаларига аъзо бўлиш, халқаро илмий дастурлар ва лойиҳаларда қатнашиш, чекловлар бўлмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан битимлар тузиш ҳуқуқига эгадир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирокидаги илмий ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
42-модда. Низоларни ҳал этиш
Илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
43-модда. Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
44-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ваколатли давлат органи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
45-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
46-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 15-моддасининг иккинчи қисми 2020 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2019 йил 29 октябрь
№ ЎРҚ—576
Download 35,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish