Кириш
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий имкониятларини юксалтиришда агросаноат мажмуасининг аҲамияти катта. Унинг асосий мақсади қишлоқ хЎжалиги маҲсулотлари етиштириш, уларни тайѐрлаш ва қайта ишлаш Ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш тизимининг мақсадга муовфиқ ишлашини таъминлашдан иборат. Бозор иқтисодиѐти талабларига жавоб бера оладиган механизмни яратиш, маҲсулотлар сифатини ошириш, ишлаб чиқаришнинг энг мақбул шаклларини вужудга келтириш, маҲсулотлар таннархини арзонлаштиришга интилиш бугунги кунда агросаноат мажмуасида Ҳам энг долзарб масалалардан Ҳисобланади.
Демак, агросаноат мажмуасини ривожлантириш аҲолининг турмуш даражасини оширишнинг асосий омилларидан биридир. Шу сабабли мамлакат агросаноат мажмуасининг ривожланишига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва хукумати томонидан доимий эътибор берилиб келинмоқда. Бунинг натижаси Ўлароқ, мустақиллик йилларида бозор иқтисодиѐтини юритиш учун зарур қонуний база яратилди ва улар муттасил такомиллаштирилмоқда. Олиб борилган сиѐсат натижасида аграр соҲада нодавлат секторнинг салмохи Ҳал қилувчи кучга айлантирилди. Қишлоқ хЎжалигида ишлаб чиқариш асосан ширкат, фермер ва деҲқон хЎжаликлари шаклида ташкил этилди. Бозор талаблари ва давлат эҲтиѐжларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришнинг таркиби Ўзгартирилди. Пахта яккаҲокимлигига барҲам берилди, ғаллачилик тармоғи кескин кенгайтирилди. Натижада ғаллачилик билан шуғулланувчи ихтисослашган махсус тизим вужудга келди. ғалла уруғчилиги кенг йЎлга қЎйилди, ғаллачиликнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган зарур моддий-техника базаси яратилди. Чорвачилик тармо\и деярли хусусийлаштирилди. Мамлакатда етиштирилган Ҳосилни қайта ишлаш даражаси ва кимга қанча сотиш масалалари мамлакат манфаатларидан келиб чиққан Ҳолда ижобий Ҳал қилинмоқда. Бу Ўзгаришлар иқтисодий фанлар, жумладан, «Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти» фани олдига янги вазифаларни қЎймоқда. Чунончи, агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларни имкон даражасида бир -бирига мутаносиб ривожлантириш, уларнинг иқтисодий манфаатларини уй\унлаштириш масалалари янада кучаймоқда. Бозор муносабатларининг ривожланиши биз учун нисбатан янги Ҳисобланган маркетинг, менежмент, иқтисодий хавфсизлик, молия ва солиқ, инфляция, монополияга қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш каби кЎплаб иқтисодий масалаларни чуқур Ўрганишни талаб қилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуасида асосий воситалар ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг ривожланишига эътибор жуда катта. Уларнинг ривожлантирилиши агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи тармоқларнинг фонд билан таъминланиши ва қуролланишини яхшилашга, натижада ишлаб чиқариш, айрибошлаш, тақсимлаш ва истеъмол
Do'stlaringiz bilan baham: |