138
сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича
аниқланади:
В
М
МУ
.
Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги
эвазига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади.
Мисол учун, А корхонада 40 киши меҳнат қилиб, улар кун давомида 8
минг дона маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсинлар. У ҳолда,
бир киши кунида
яратилган маҳсулот 200 донани ташкил этади. Агар маҳсулот сони 10 минг
донага етса, у ҳолда бир киши кунида яратилган маҳсулот 250 донани ташкил
этиб, меҳнат унумдорлиги 125% (250×100/200) га ошади.
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги кўрсаткичидан ҳам
фойдаланилади ва уни ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир
бирлиги эвазига олинган маҳсулот, даромад ёки фойда миқдори билан
аниқланади. Агар капитал унумдорлигини – КУ, ишлаб чиқаришда
қатнашган капитал миқдорини – К, маҳсулотни – М, ялпи даромадни – ЯД,
фойдани – Ф деб белгиласак, қуйидаги формулалар ҳосил бўлади:
К
М
КУ
;
К
ЯД
КУ
;
К
Ф
КУ
.
Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг
меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам
қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини
яратиш учун кетган, ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат, энергия
ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди.
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли
омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва
бир-бирини тўлдиради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган
омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш
самарадорлигини
оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади:
1) фан-техника тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик
билан ишлаб чиқаришда қўллаш;
2) ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва
кооперациялаш;
3) иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий
бўғинларини ўзгартириш;
4) ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини
ошириш;
5)
мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-
тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини,
экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор
зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш;
6)
кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва
мутахассислар тайёрлаш.
Булар ичида фан-техника тараққиёти омили ҳозирги кунда
республикамиз учун долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Фан-техника
139
тараққиётининг эволюцион ва революцион шакллари фарқланади.
Эволюцион
шаклда ривожланиш деганда, ФТТнинг мавжуд технологияси
асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизациялаш асосида
ривожланиши тушунилади.
Революцион шаклда ривожланиши деганда эса, фан-техниканинг бир
қанча соҳаларида бирданига катта ўзгаришлар бўлиб, техниканинг энг сўнгги
янгиликларини, авлодларини ишлаб чиқаришда қўллаш,
принципиал янги
технологик тизимга ўтиш тушунилади. Фан-техника тараққиётининг кейинги
шаклда ривожланиши юксак самара беради. Шунинг учун ҳам
Президентимиз И.А.Каримов ўз асарлари ва маърузаларида иқтисодиётнинг
барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг янги ютуқлари
билан қайта қуроллантириш лозимлигини таъкидламоқда. Жумладан, «ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича
муҳим вазифаларни бажариш иқтисодий сиёсатимизнинг ҳал қилувчи
йўналиши сифатида катта ўрин эгаллайди, – дея таъкидлайди мамлакатимиз
раҳбари ўз нутқида. – Барчамиз бир ўткир ҳақиқатни яхши англаб
олмоқдамиз. Жаҳон бозорида рақобат тобора кескинлашиб бораётган ҳозирги
шароитда мавжуд корхоналарни реконструкция қилмасдан, замонавий, илғор
ва юксак технологик ускуналар билан жиҳозланган корхоналар ташкил
этмасдан
туриб,
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотларни
мунтазам
янгиламасдан туриб иқтисодиётимиз келажагини, бинобарин, аҳоли
фаровонлигини юксалтиришни таъминлаш мумкин эмас»
1
. Бу
масала
Президентимизнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида
ҳам Инқирозга қарши чоралар дастуридаги биринчи вазифа сифатида ўз
аксини топган
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: