Томди тумани
“Шарқ” овул фуқаролар йиғини раиси
(12.11.2021 й.)
|
ТУЯКБАЕВ Шайкислам Ахметович
1967 йил,
Бухара вилояти, Конимех тумани
|
|
Миннатдорчилик:
Ассалому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен Туяқбаев Шайкислам Ахметович Томди тумани “Шарқ” овул фуқаролар йиғини раисиман.
Овулимизда 838 та оилада 2716 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 1 та мактаб ва, ташкилотлар, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш нуқталари бор.
Бундан ташқари махалла ва 1-сектор раҳбарлиги остида хар ой мобайнида сайёр қабуллар ташкил этиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб,тегишли ташкилотлар билан биргаликда уларнинг мурожаатлари ижобий хал этилиши учун жадал ишлар олиб борилмоқда.
Ҳурматли Президент, менга билдирилган ишончни ва Сизнинг ҳар бир хонадонга кириб боришингизни масъулият билан ҳис этиб, белгиланган топшириқларни ситқи-дилдан бажариб, маҳалладаги одамлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мавжуд муаммоларини худди ўзимнинг долзарб муаммом деб қабул қилиб ҳал этишга бор тажрибамни ишга соламан ҳамда маҳаллани энг намунали қилиб кўрсатишга ваъда бераман.
|
|
“Шарқ” ОФЙ
Ҳоким ёрдамчиси (11.01.2022 й)
|
ҚУРБОНОВ Ҳайитмурод Шоназарович
1974 йил
Навоий вилояти
Нурота туман
|
|
Миннатдорчилик:
Ассалому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен Қурбонов Хайтмурод Шоназарович Томди тумани “Шарқ” овул фуқаролар йиғинига ҳоким ёрдамчиси этиб тайинландим.
Аввалам бор сизга катта рахмат, Сизнинг ташаббусингиз билан ва олиб бораётган оқилона сиёсатингиз туфайли “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий қилиниб, “Маҳаллабай ишлаш”нинг янгича тизими ташкил этилди.
Ҳурматли Президаент, бизга юксак ишонч билдирилганлигиз учун Сизга чуқур миннатдорчилик билдираман.
Менинг маҳалламда 2378 та фуқаролар бор, 570 хонадонда 702 оила истиқомад қилади.
Бугунги кунга қадар уйма-уй юриб махаллани 100% хатловдан ўтказиб аҳолини 4 тоифага ажратдим шундан,
-биринчи тоифа хонадонлар даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар сони 32 та 5.6 % ни ташкил қилади .
-иккинчи тоифа доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонларсони 225 та яни 39.5 %ни ташкил қилади.
-учинчи тоифа ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар 37 та 6.5% ни ташкил қилади.
тўртинчи тоифа иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 276 та 48.4%ни ташкил қилади
Маҳалла драйвери йўналишини асосан чорвачилик йўналиши деб танладим.
Мен ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб тикувхона, сартарошхона, умумий овқатланиш, автомобилларга технек хизмат курсатиш, каби аҳолига хизмат кўрсатиш хоналарини ташкилқилаяпмиз.
Ҳозирги кунда, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида чорвачилик йўналиши учун жами 3 та имтиёзли кридет ажратилиб 130,0 млн.сўмдан ортиқ ажратилишини туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар билан бирга ташкиллаштирдик.
Ҳозирда маҳаллада фаолиятим давомида Уй меҳмонхоналари ва автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасига талаб мавжудлигини аниқладим. Босқичма-босқич мазкур маҳаллага ушбу хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этишни режалаштириб олдим.
Менга намунали тибда қурилган маҳалла биносида менга барча қулайликларга эга алоҳида хона ва жихозлар билан таъминландим.
Ҳурматли Президент, менга билдирилган ишончни ва Сизнинг ҳар бир хонадонга кириб боришингизни масъулият билан ҳис этиб, белгиланган топшириқларни ситқи-дилдан бажариб, маҳалладаги одамлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мавжуд муаммоларини худди ўзимнинг долзарб муаммом деб қабул қилиб ҳал этишга бор тажрибамни ишга соламан ҳамда маҳаллани энг намунали қилиб кўрсатишга ваъда бераман.
Таклиф: Рухсат берсангиз бир таклифим бор эди. Шарқ ОФЙ Зарафшон шаҳар ҳудудига яқин бўлганлиги сабабли бир қанча қўлайликларга эга.ОФЙда эса кўпроқ хотин-қизлар ишсизлиги кўзатилмоқда ушбу ишсизликни бартараф этишда НКМК томонидан текстил қуришда амалий ёрдам берсангиз миннаддор бўлардик
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |