Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ Ёшлар етакчиси (24.02.2022)
АБДИРАХМАНОВ Мурат Шалкарбаевич 27.04.1997
Навоий вилояти
Томди тумани
Миннадорчилик: Ассалому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен Абдрахманов Мурат Шалкарбаевич Томди тумани “Томдибулоқ” овул фукаролар йигинида маҳалладаги ёшлар етакчиси сифатида иш фаолиятимни 24 феврал 2022 йилдан бошладим.
Маълумотим олий.
Сиз томонингиздан жорий йил 19 январдаги 92 сонли қарорингизда Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турлари тугрисида айтилган. Масалан, Моддий аҳволи қийин ёшларни қўллаб-қувватлаш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой ижараси компенсациясини қоплаш учун-ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш, Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш буйича, Мамлакатдаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача қисмини қоплаш учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш, Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратилиб, Ижтимоий ҳимояга мухтож янги турмуш қураётган ёш оилаларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун тижорат банклари томонидан 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишга кафиллик берилди, уй жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлашда алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги бўйича тавсия бериш, Спорт тўгаракларини ташкил этиш учун маҳаллада бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага бериш каби бирканча имтиёзлар жорий этилган.
Ҳурматли Президент Маҳалладаги ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мавжуд муаммоларини худди ўзимнинг долзарб муаммом деб қабул қилиб ҳал этишга бор тажрибамни ишга соламан ҳамда маҳаллани энг намунали қилиб кўрсатишга ваъда бераман.
Ана шу берилган имтиёзларни фойдаланган холда уз худудимда ёш талабалар, олий маълумотли, етук мутахасис кадрларни етиштириб чикаришга харакат киламан ва бунда Сизга узимнинг ва худудимда истикомат килаётган фукароларимнинг номидан уз миннадорчилигимни билдираман.