КАРЕНЕЕВА Нурсулу Сардаровна
1961 йил
Навоий вилояти,
Томди тумани
|
|
Миннатдорчилик:
Ассалому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ раиси Каренеева Нурсулу Сардаровна, қарийб 10 йилдан буён “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Сўнгги йилларда Сиз томонингиздан маҳалла институтини ривожлантириш, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги тарихий ислоҳотларингиз барчамизга янги руҳ ва шижоат бағишлади.
Бугун Сиз бизнинг қўлимизни бошқа ўзимизга алоқаси бўлмаган юмушлардан бўшатиб бердингиз. Асоссий фаолимтимизни маҳалла ободлиги, ҳудуд аҳолиси фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишга йўналтирдингиз. Муносиб иш ҳақини ҳам таъминлаб бердингиз. Бунинг учун Сизга барча маҳалла раислари номидан миннатдорчилик билдираман.
Бугунги кунда мен раислик қилаётган овулда 912 та оилада 3000 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.Улар билан биргаликда менинг овулим энг намунали овул бўлиши керак шиори остида ишларни тизимли ташкил этиб келмоқдамиз.
Энг муҳими, Сиз биз раисларга “маҳаллабай”, “фуқароабай” ишлаш тизимини яратиб бердингиз.
Ҳурматли Президент!
Бугун ҳаяжонимнинг чегараси йўқ. Оддий бир овул аёлининг Президент билан сухбат қилиши тарихий воқеилик. Энг муҳими, бу ҳаяжон, юртга бўлган меҳр-муҳаббатимизни оширмоқда. Сизга яна бир бор ташаккуримни изҳор этиб, гўзал ва жонажон Ўзбекистонимиз, аёлларимиз, фарзандларимиз, халқимиз бошига доимо омон бўлишингизни Яратгандан сўраб қоламан.
Эзгу ва хайрли ишлардан ҳеч қачон чарчаманг.
|
|
Томди туман
“Томдибулоқ” ОФЙ
Ҳоким ёрдамчиси
(11.01.2022 й.)
|
САФАРОВ
Сарвар Тохирович
1987 йил,
Навоий вилояти, Хатирчи тумани
|
|
Миннатдорчилик:
Ассалому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мен Сафаров Сарвар Тохирович Томди туман Томдибулоқ овул фуқаролар йиғинига ҳоким ёрдамчиси этиб тайинландим.
Аввалам бор сизга катта рахмат, Сизнинг ташаббусингиз билан ва олиб бораётган оқилона сиёсатингиз туфайли “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий қилиниб, “Маҳаллабай ишлаш”нинг янгича тизими ташкил этилди.
Ҳурматли Президаент, бизга юксак ишонч билдирилганлигиз учун Сизга чуқур миннатдорчилик билдираман.
Менинг маҳалламда 2573 та фуқаролар бор, 589 хонадонда 808 оила истиқомад қилади.
Бугунги кунга қадар уйма-уй юриб махаллани 100% хатловдан ўтказиб аҳолини 4 тоифага ажратдим шундан,
-биринчи тоифа хонадонлар даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар сони 37 та 6,3 % ни ташкил қилади .
|
Do'stlaringiz bilan baham: |