1. «ПУСК»—«ПРОГРАММЫ»—«MICROSOFT EХCEL» 2.MICROSOFT EХCEL да ёзилган ихтиёрий хужжатни очиш ёрдамида, бунда EХCEL дастури автоматик равишда ишга туширилади.
MICROSOFT EХCEL ишга туширилгандан сўнг экранда қуйидаги дарча ҳосил бўлади
Иш олиб борилаётган ишчи китобнинг ишчи варақлар номини ўзгартиринг. Бунинг учун ишчи варақ номи устига сичқонча кўрсаткичини келтириб, чап тугмасини икки марта тезликда босинг. Клавиатурадан ихтиёрий бир тугмачани босиб, курсор ҳосил бўлгандан сўнг ишчи вараққа МАЪЛУМОТ деб ном беринг.
А1 ячейкага курсорни келтириб, унга сонларнинг ўзгариши номли сарлавҳа қўйинг.
А2 ячейкага бошлаб исталган сонларни А устунга кетма кет киритинг.
В1 ячейкага соннинг иккиланганлиги номли иборани киритинг.
С1 ячейкага соннинг квадратига иборасини киритинг.
Д1 ячейкага сондан кейинги сон квадрати иборасини киритинг.
В2 ячейкага =2*А2 формуласини киритинг.
С2 ячейкага =А2*А2 формуласини киритинг.
Д2 ячейкага =В2+С2+1 формуласини киритинг.
В2, С2 ва Д2 ячейкаларини фаоллаштиринг, яъни қора контур шаклига келтиринг.
Сичқонча кўрсаткичини контурнинг ўнг паст бурчагига олиб келинг. Тўлдириш маркери + белгиси ҳосил бўлгандан сўнг чап яъни, А устунида киритилаётган сонларнинг охирги сонигача бўлган ҳолатда рамкани пастга қараб суринг. А қаторда биринчи белгини ўзгартиринг ва В, С, Д қаторларга тўгри келадиган амалларнинг автоматик равишда ҳисобланишига ишонч ҳосил ҳосил қилинг.
Е1 ячейкасига масштаблаштирилган кўпайтма иборасини киритинг.
Е2 ячейкасига 5 сонини киритинг.
F1 ячейкасига масштаблаштирилган натижа иборасини киритинг.
F2 ячейкасига =А2*Е2 формуласини киритинг.
А тўлдирилган ячейкасига тўгри келадиган бу формулани F қаторидаги ячейка формуласига нуша олиш автотўлдириш методидан фойдаланинг.Масштаблаштирилган натижа тўгри емаслигига ишонч ҳосил қилинг. Бу Е2 ячейка адреси формулада нисбий ўтказиш билан берилганлигидандир.Курсорни F2 ячейкасига ва кейин формулалар ёзиш курсорини ўрнатиб, клавиатурадаги F2 тугмасини босинг. Формула енди =А2*Е2 кўринишда бўлишига ишонч ҳосил қилинг ва Ентер клавишини босинг.
F2 ячейкасида F устунидаги формула киритиш учун юқоридагиларни такрорланг. Абсолют алмаштириш ёрдамида тўлдирилган Ф устуни ячейкасидаги амаллар барча натижалар учун тўгри келишига ўзингиз амин бўласиз.Иш китобини боокс.хлс номи билан сақланг.
2. Ҳар бир катакчага киритилаётган сонлар ўзгармаслар (константалар) сифатида қабул қилинади.Тугмаларнинг бошқа барча комбинациялари орқали киритилаётган маълумотлар рақамли ва рақамсиз белгилардан иборат бўлиб, матн сифатида қаралади. Манфий сонлар киритилаётганда сон олдига «—» ишораси қўйилади ёки сон қавс ичига олиниб ёзилади. Масалан, -5 ёки (5). Киритилаётган сонлар тўғрилиги катакчанинг ўнг чегарасида жойлашиши.
Киритилаётган сонли қийматлар форматламаган ҳолатда бўлади, бошқача айтганда, улар оддий рақамлар кетма-кетлигидан иборат бўлади. Шунинг учун сонларни бичимлаш зарур. Сонларни бундай бичимлашдан мақсад — катакчадаги маълумотларни, яъни сонларни осон ўқиш имконини беришдир.