АЕЛЛАРНИНГ ИЧҚИ ЖИНСНП ОРГАНЛАРИ
Ички жинсий органларга қин, бачадон, бачадон найчалари ва тухумдон киради.
Қин (уа01па, со1роз) юмшоқ мускул тўқимадан шаклланган эластик найча бўлиб, узунлиги 9—'10 см, кенглиги 2—3 см га ета-ди. У олдиндан орқага қараб бирмунча ялпоқланган. Қиннинг иккита девори бор деб ҳисоблайдилар, бу деворларнинг олдинги-си калтароқ ва кўп бурмали, орқа девор эса узун ва қалин бўла-ди. Қиннинг ўрта қисмида қин деворлари бир-бирига тегиб тура-ди. Юқоридаги қисми эса кенгая бориб 4 та, яъни олдинги, орқа ва иккита ён гумбазларяи ҳосил цилади.
Бу гумбазлар юқоридан қин бўшлиғига кириб турган бачадон бўйнини ўрайди. Шунга кўра бу гумбазлар олдинги, орқа ва икки ён томондаги қин гумбазлари деб аталади. Булардан орқа гум-баз чуқурроқ (ге5ер!аси1ит зетеп!) бўлиб, жинсий алоқа вақти-да эркак уруғи шу ерга қуйилади ва у ердан сперматозоид (шаҳ-ват) бўйин канали ор,қали. бачадон нчига ўтади.
Олд томондан қин деворининг пастки қисми сийдик чиқариш каналига, юқори қисми эса қовнинг юзасига тегиб туради. Қин-нннг орқа девори тўғри ичакка яқин туради ва ундан оралиқ тўқималар ёрдамида ажралади. Орқа деворнинг юқори қисми қорин парда билан ^опланган. Икки ён томондан қинни чаноқ-дан мускуллар ва клетчаткалар ажратиб туради.
Қин шилли^ пардаси оч пушти рангда бўлиб, кўп қаватли ясси эпителий билан цопланган. У қиннинг орқа ва олдинги де-ворларида кўпгина кўндаланг бурмалар ҳосил қилади, ўзи чўзи-лУвчан бўлади. Шиллиқ парда остида шиллицости қавати бўл-май, фақат икки қават мускуллар жойлашган. Бу мускулларнинг ччки қавати айланма равишда, ташқи қаватн эса узунасига (бўй-лама) кетган бўлади. Қин деворларининг энг ташқи қавати би-риктирувчи тўқимадан тузилган парда билан қопланган, унинг Тагида лнмфа ва қон томир, нерв шахобчалари жойлашган. Қин
3* з5
13- расм Ички. жинсий органлар ва бойламлар.
I — цин; 2 — бачадон бўйнининг қинга қараган қисми; 3 — бачадон бўйни кэнали;- 4 — 1з!Ьтиз (бўғзи); 5 — бачадон бўшлиғн; 6 —- бачадон тубн; 7 — бачадон деворн; 8—фал-лопнй кайн; 9— тухумдон; 10— фаллопнй найинннг ннтерстициал қисми; 11— фаллопнй найининг буғиз қисми; 12 — фаллопий найинннг ампуляр кнсми; 13— фаллопий найинннг шокилдалари; 14— паровариум; 15— сариқ така; 16— ўсаетган Аолликул»; 17— думғаза- 1 бачадон бойламлари; 18 — тухумдоннинг ўз бойлами; 19 ■—воронка-чаноқ бойлами; 20 — «ербар бойлам; 21— юиалоқ бойлам.
шиллиқ пардасининг кўндаланг бурмалари (со1итпае ги^агит) қизларда ва туғмаган аёлларда яққол кўриниб тура^ди.
Балоғатга етмаган қиз болаларда шиллиц парда юпқа ва но-зик бўлади. Қари аёлларда эса гормонал жараённинг сустлаши-ши атрофияга сабаб бўлгани туфайли бу бурмалар аста-секин
текисламиб кетади.
Қин шиллиқ қаватида шиллиқ ости қавати бўлмаганига кўра без бўлмайди, у қон ва лимфа томирларидан ва қисман бачадон бўйнидан ажраладиган суюқлик ҳисобига намланиб туради. Қин-даги суюқликда қиндан кўчган эпителийлар-, кам миқдорда қинда доимий яшайдиган грамм мусбат бациллалар — Дедерлейн таеқ-чалари (ЬасШиз уадтаИз Оодег1ет1) бўлади.
Соғлом аёл қинининг суюқлиғи қинда ҳосил бўладиган сут кнслота ҳисобига нордон реакцияли бўлади. (Дедерлейн таёқча-си қин шиллиқ пардасидаги гликоген билан чэзиқланадн, унинг ҳаёт маҳсулоти сут кислотадир). Сут кислота қуйидагича ҳосил бўлади; кўчган қин эпителийлари бузилиб, парчаланиши натижа-сида диастолак фермент ҳосил бўлади, бу ўз навбатида мальтоза ферментига айланади, бу мальтоза ферменти таъсирида глюко-зага, глюкоза эса Дедерлейн таёқчаси туфайли сут кислотага ай-ланади. Сут кислотанинг ўртача миқдори 0,3% бўлади. Гликоген ва сут кислотанинг камайиши қариликка ва оғир касаллик (уму-
36
мий касаллик еки жинсий органлар касаллиги) натижасида тухумдон функциясининг сусайишига боғлиқдир. Қин суюқлиги тозалиги 4 даражада бўлади.
Эпителиал ҳужайралар ва қин таёқчалари — Дедерлейн таеқчалари РН 4,0—4,5, нордон реакцияли.
Эпителиал ҳужайралар ва Дёдерлейн таёқчалари, РН 5,0—5 5, нордон реакцияли, онда-сонда лейкоцитлар, ка^ миқдорда кокклар бўлади.
Дедерлейн таёқчалари кам, лейкоцитлар, эпителиал ҳужай-ралар Сотта уаг^аЬеП кокклар бир оз кўпроқ РН 6,0—6,6 реак-ция нейтрал бўлади.
Дедерлейн таёқчалари йўқ, лейкоцитлар, кокклар, гонококк, трихомонад ва бактериялар кўп, РЬ. 7,0—8,0 ишқорий реакцияли, бўлади.
Биринчи ва шжинчи даражали қин тозалиги деярли нормал ҳисобланади, 3 ва 4-даражали қин тозалигида унинг шиллиқ цаватидаги ҳужайраларда гликоген моддаси етарли бўлмагани туфайли микробларга қарши курашиш учун зарур бўлган сут кислота камайиб ёки йўқолиб кетади, қиндаги реакция ишқорий ёки нейтрал реакцияга ўтиб, микроблар ривожланишига қулай шароит туғилади.
БАЧАДОН (1ЛЕҒШ5)
Бачадон текис толали мускуллардан тузилган кавак орган-дир. Ҳомиладор бўлмаган аёлларда бачадон орқадан олдинга томон бирмунча ялпоқ ва нок шаклида бўлади. Унинг узунлиги 8 см га яқин, туб соҳасининг кенглиги 4!/г—5 см, деворининг қа-линлиги 1—2 см- бўлиб, оғирлиги 50—^100 г келади. Бачадон 3 қисмдан иборат: бачадон танаси: (согриз), бўйин олди (^зШтиз) ва бўйин (сегу15, соПига) бўладн. Бачадоннинг бирмунча кенгай- , ган қисми танасидир. Бачадон танаси билан бўйин оралиғида бўйин олди бўлиб, I см нн ташкил қилади. Ҳомиладорликда бу қисм ҳам катталашиб, 8—10 см га кенгаяди ва пастки сегмент ҳисобланиб, бола ўрни қаторига ўтади.
Бачадон танаси билан бўйкн олди чегарасида қиоқариш (рет-ракцион) ҳалқа бўлиб, туғиш жараёнида бачадон 2 қисмга бў-линади. Бири фаол (бачадон танаси ва туби), иккинчиси суст қисм-Дир, булар оралиғидаги ретракцион ҳалқа бачадон бўйни очилган сари юқорига кўтарилиб, қов суяги устидан кўтарила боради. Натижада бачадон бўйни тўла очилса (10—'12 см) ҳалқа қов суягидан 5 бармоқ юқорида бўлади. Бачадон танасининг юқори ^исми гумбаз шаклида, найчалар чиққан жойдан юқориси бир оз кўтарилган бўлади. Бу бачадон туби деб аталади.
Бачадон чаноқ суягининг тўғри ўқи бўйича жойлашган, унинг тУби кичик чаноқнинг кириш қисми чегарасида (Нп1а 1ппот1па-^а). бўйиннинг ташқи тешиги қуймич қиррасининг бириктирувчи чизиғида (5р1па 15сЬ1асИса) туради.
37
Бачадон танаси олдинга очилгаи, тепа қисми (туби) симфиз-га томон йўналган ва унинг бўйни орқага қийшайганроқ бўлиб, қиннинг орқа гумбаз чуқурчасига қараб туради. Бачадон танасн билан бачадон бўйни ўртасида тўм^оқ бурчак ҳосил бўлган. Қо-вуқ тўлганда бачадон орқага ва юқорига, тўғри ичак тўлганда қарама-царши томонга сурилади. Бачадоннинг пастки тор қисми, бўйни қин бўшлиғига бирмунча кнрған ва унинг деворлари би-лак қўшилган. У цилиндр шаклида, қин томонга бнрмунча то-
райган бўлади.
Қин бўшлиғига кириб турган бачадон бўйнининг қин қисми (рогНоуаешаНз), қинга ёпишган жойдан юқорисини эса бўйиннинг юқоридаги қисми рогИо аиргоуа^паИ» деб аталади.
Бачадон бўйни каналининг икки учи тор, ўртаси кенг канал-дан иборат, унинг ички томонининг шиллиц пардаси қийшиқ бур- . мали, қалшлиги 2 мм бўлади, узунчоқ цилиндр эпителий билан
қопланган.
Шиллиқ қаватнинг қалин жойида безлар кўп, улар ишқорий
реакцияли суюқлик ажратади.
Бачадоннинг бўйин канали юқоридаги бўйин олди канали бк-лан қўшилган бўлиб, унинг ички ва ташқи (бўйин канали) те
шиклари бор.
Туғмаган аёлларда бачадон бўйнининг ташқи тешиги тўгарак ёки думалоқ шаклда, туққан аёлларда эса туғиш вақтида цисман йнртилганлиги сабабли кўндаланг ёриқ шаклида бўлади. Бача-дон девори уч қаватдан, яъни шиллиқ қават (епботеШшп), мускул қават (туоте1гшт) ва сероз (қорин парда) қавати (ре-
пте1пшп) дан иборат.
Бачадон бўшлиғининг шиллиқ пардаси текис юзали бўлиб, бир қаватли цилиндрик, қисман киприкли эпйтелий билан қопланган. Бу киприклар чайқалганда бачадон ичидаги суюқлик пастга, ба-чадок бўйни орқали унинг ташқи тешиги томон ўтади. Шиллиқ қаватининг ўзи яна икки қаватдан, яъни бачадон бўшлиғига қа-раган, ҳайз циклига мувофиқ ўзгарувчи функциокал юза қават ва бачадоннинг мускул қаватига ёпишган, циклик ўзгаришга уч-райдиган базал қаватдан иборат.
Бачадон мускул қавати қалин бўлиб, у чирмашган, бир-бири-дан қийинчилик билан ажраладиган, бириктирувчи тўқима ара-лашган текис мускул толаларидан тузилган. Бачадон танасида мускул тўқима, бўйнида эса бириктирувчи тўқима кўпроқ бў-
лади.
Бачадон мускуллари уч қаватдан иборат бўлиб, улардан таш-ци ва ички қаватлар толаси узунасига (бўйламасига), ўрта қа-ват толалари эса айланма (кўндаланг) жойлашган бўлади. Узу-насига жойлашган қават кўпроқ бачадон бўйнида, айланма (ўрта) қават эса танасида яхши ривожланган.
Бачадон мускулларининр ташқи қавати билан бачадОн найча-си ва бойламларининг толала^и ўзаро чамбарчас бириккан бў-лади. Сероз парда қавати бачадоннинг мускул қаватини тўла
опламайди. У қориннинг олдинги деворкдан аввал қовуқ тепа-?игача ўтиб, қовуқ бнлан бачадон орасида бўшлиқ (чўнтак)■ — /ехсауа^о уе51сои!ег1па)ни ҳосил қилади, бундан кейин бачадон тубини, олд ва орқа юзаларини қоплаб, тўғри ичакницг олдингн «засига ўтади. Шу ўтишда бачадон билан тўғри ичак орасида яна ҳам чуқурроқ бўшлиқ (чўнтак) — (ехсауаио гес*о-и!еппа) ҳосил бўлади.
Бачадон ва унинг бўйнининг қиндан юқоридаги қисми олД то-мондан қорин пардаси билан, бўйиннинг қинга кирган қисми-нннг ташқи юзаси шиллиқ парда билан, унинг юзаси ясси эпите-лий билан қопланган. ,
Бачадан ичи юқоридан пастга томон торайган уч бурчак шак-лидаги бўшлиқдан иборат. Бўшлиқнинг юқоридаги иккн бурча-гига бачадон найчаларининг тешиги очилади, пастки бурчаги эса бачадон бўйни каналининг ички тешигига тўғрн келади.
Бачадон шиллиқ қавати 2 қисмдан: базал ва уст қаватдан иборат бўлиб, унинг базал қаватида кўп йицдорда безлар бор, булар ҳайз циклнга қараб ўзгаради ва бачадон бўйнидаги без-лардан анча фарқ қилади. Бачадон шиллиқ қавати қалинлашган сари (пролиферация фазаси) безлар ўсиб кенгайиб, найча шак-лини олади, аммо ҳали суюқлик (секреция) ажратмайдь" Бу фаза тухумдондан ажралган фолликулин гормони таъсирида, кейинги фаза суюқлик чиқариш (секреция) фазаси эса прогрестерон гор-мони таъсирида бўлади. Бунда безлар бурама шаклига ўтади ва уларнинг йўллари суюқлик (секреция) билан тўлған бўладй.
Бачадон найчаларн ((иЬае и1ег!пае* 5. 1иЬаеҒо*ЮрН 5а1р1§е$)
Бачадон найчалари бачадон танасининг юқоркги бурчагидан бошланиб, чаноқнинг ён деворлари томон йўнал.ади, сўнгра паст-га томон қайрилиб, унинг букилган томони тухумдонга қараган бўлади.
Найларнинг ташқи тешиги воронкасимон кенгайиб, унинг қир-ғоқларида шокилдалар (фимбрий) бўлади. Найча канали бача-дон бўшлиғи билан қўшилади. Бу ерда найчалар бошқа қисмига нисбатан жуда тор — 0,5—1 мм бўлади.
Бачадондан узоқлашган сари найча кенгая бориб, 6—8 мм га етади. Найчалар узунлиги 10—12 см. Уларнинг ташқи тешикла-ри қорин бўшлиғига очйлади.
Найчалар 3 қисмдан: энг қисқа, бачадон девори орасига жой-лашган қисми (рагз 1п1ег511аНз), бўйин олдидаги торайган қисм (рагз 151Ьгшса) ва воронка цжми (рагв атрШапз) лардан ибо-рат.
Найчаларнинг ички юзасини бир қаватли киприкли цилиндрнк эпителий билан қопланган шиллиқ парда ўраб олган, унинг кип-рикчалари бачадон томонга қймирлайди. Шиллиқ парда ости-^аги мускул уч қават бўлади, улардан ички ва ташқи қаватлар-нинг мускул толалари узунасига ва ўртадагиси эса айланасига ^ойлашган.
39
Найчаларии уст ва ён томондан қалин парда ўрайди, пастдан эса қон томирлар ва нервларга бой клетчатка ёпиб туради. Найчалар ҳар икки томонга чувалчангга ўхшаб букилиб қимир-
лаб туриши ҳамда найчаларнинг перистальтик қисқариши туфай-ли сперматозоид билан қўшилган тухум ҳужайра бачадон найча-ларининг кенгайган қисмидан бачадон томонга сурилади. Найча-лардаги бачадон бўшлиғига томон ҳаракат қилувчи киприклар ҳам тухум ҳужайранинг бачадон томонга сурилишига ёрдам беради.
Тухум ҳужайра сперматозоид билан найчаларнинг воронка-симон қисмида қўшилади, Агар аёлнинг найчалари унинг ёшли-гидан эгри-бугри бўлса.ва балоғатга етиш даврида ҳам аста-се-кин кенгаймай, шундайлигнча қолса, сперматозоид билан қўшил-ган тухум ҳужайра бачадонга томон сурила олмай, найчанинг бирор қисмида ўтириб қолади, натижада ҳомила бачадондан ташқарида бўлади.
Тухумдон (оуапит) жуфт орган, бачадоннинг иккала ёнида жойлашган, унинг ташқи томони бачадон кенг бойламининг орқа варағига тегиб туради. Ички юзаси эса кичик чаноқ бўшлиғига қараб туради. Тухумдон ловия шаклида, узунлиги 2,5 см, кенг-лиги 1 см дан ортиқроқ, оғирлиги 6—8 г бўладй (14-расм).
Тухумдон бачадон туб соҳаси ёнидан бошланган ўзинннг мах-сус бойламига (1е§атеп1ит оуапа ргорпа) осиғлиқ туради. Ту-хумдон тўрт: қаватдан: устки эпителиал қават, оқ парда (Шпгса аШи^шеа), пўстлоқ ва мия қаватлардан иборатдир.
Эпителий остига жойлашган оқсил парда бириктирувчи тўқи-мадан тузилган. Пўстлоқ қават оқсил пардага тегиб турадн, у тухумдоннинг без қисмини ташкил этади. Тухумдоннинг энг ички қавати мия қават бўлиб, бириктирувчи тўқима ва мускул тола-ларидан ташкил топган. Унда қон томирлар, нерв жойлашган бўлади. Тухумдон эпителийси қиз бола она қорнида ётган дав-рида ва ёш болалик вақтларида ҳ.ам тухум ҳужанрасини ҳосил қилишда иштирок этади, кейин^бу хусусияти тўхтайди.
Тухумдоннинг пўстлоқ қаватида фолликулалар жойлашган, улар балоғатга етган аёлларда тараққиет даражасида бўлади. Янги туғилган қиз болаларда дастлабки фолликулалар 45 000— 50 000 гача бўлади, балбғатга етиш жараёнида фолликулаларнинг бир қисми атрофияга учрайди, баъзилари ривожланмай қолади. Тухумдоннинг пўстлоқ қаватига жойлашган фолликулалар девори бпр неча қават эпителиал ҳужайралардан иборат бўлган ташқи парда билан қопланган.
Вояга етган Грааф пуфакчаси ерилиб ичидан тухум чиққач, у пучаяди ва ичи қон аралаш сариқ рангдаги ҳужайралар билан тўлади. Буни сариқ тана деб атайдилар. Одатда ҳар 28 кунда битта пуфакча вояга етади ва ёрилади.
Бутун жинсий тараққиёт давомида тухум кетма-кет етишиб тураверади. Пуфакча ҳар бир фолликула вояга етиб ерилгандан кейин 13—14 кун ўтгач бачадондан қон кетади. Бу бир тартибда
. 14- расм. Тухумдоннинг кеснб кўрсатилгани.
Do'stlaringiz bilan baham: |