4-stansiya
Yuqorigi jag’ tishlarini olishga ko’rsatma va qarshi ko’rsatmalar
Тиш олиш операциясини тезкор бажаришга кўрсатмалар
I. Натижасиз даволанган ўткир ёки ўткирлашган сурункали периодонтит
522. Йирингли яллиғланиш касалликларига (остеомиелит, периостит, абсцесс, флегмона, ўткир гайморит, ва лимфадемит) сабаб бўлган тишлар.
3. Тишларининг жароҳатларида (тиш илдиз бўйлаб синганда, тиш бўйин кисмидан пастрок синганда, илдиз кисмида синиб бўлақлар силжиса)
4. Жағ суяклари синганда илдиз бўлаклари орасида колиб репозициясига ҳалақит берса.
Тиш олиш операциясини режали бажариш учун кўрсатмалар.
1. Организмнинг сурункали сепсис ҳолатига сабабчи бўлган касалланган тишлар.
2. Анатомик тузилиши ҳисобига даволаниши қийин ёки даволаб бўлмайдиган тишлар.
3. Даволаш муолажасини бажараётганда тиш канали туби ёки илдизи тешилган тишлар.
4. Тож қисмини бутунлай емириб, илдизлари протезлашга ярамайдиган тишлар.
5. Тишнинг 3-4 даражада қимирлаши.
6. Ш иллиқ қаватни ёки тилни сурункали жароҳатловчи тишлар.
7. Илдиз атрофида суякнинг резорбацияси.
8. Бир-бирига ётиб қолган ва протезлашга ҳалақит бераётган тишлар.
9. Ортодонтик даволаш мақсадида каторга жойлашмаган ёки жой бўшатиш маҳсадидаги соғлом тишлар.
10. Тўлиқ чиқмаган ва атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг яллиғланишига сабабчи бўлган тишлар.
5311. Тўлиқ чиқмаган ёки умуман чиқмаган (818), аммо олдидаги (717) тишларини суриб, оғриққа сабабчи бўлган тишлар.
Ю қорида келтирилган тиш олишга кўрсатмалар тезкор муолажа бажаришни талаб этмайди. Тиш олиш операциясини амалга ошириш учун олдин беморнинг умумий аҳволига эътибор бериш
зарур. Керак бўлса мутахассислар (кардиолог, эндокринолог, гинеколог, гепатолог ва бошқалар) кўригидан сўнг ўтказиш тўғри бўлади.
Тиш олишга нисбий қарши кўрсатмалар:
1. Ю рак-қон томир касалликлари (юрак ишемияси, миоқард инфарқтидан сўнг биринчи 3-4 кун ичида, қои босим кризис даврида, стенокардия хуружи даврида, юракнинг тез уриш ҳолларида, ўткир септик эндокардит ва бошқалар)
2. Парёнхиматоз аъзоларнинг (жигар, буйрак, ошқозон ости бези) ўткир касалликлари.
3. Қон касалликлари (гемофилия, Верлгоф касаллиги, лейкоз, агранулацитоз)
4. Уткир юқумли касалликлар (грипп, ўткир вирусли юқори нафас йўллари касалликлари, пневмония)
5. Марказий асаб системаси касалликлари (инсульт, менингит, энцефалит)
6. Руҳий касалликларнинг хуружи даврида (шизофрения, телбалик, тутқаноқ)
7. Ўткир нурланиш касаллигининг I-III даражасида
8. Огиз шиллиқ пардасининг касалликларида (стоматит, гинги вит, хейлит)
9. Оғиз шиллик пардаси ва жаг суякларида ҳавфли ўсмага шубҳа бўлганда
Ю қорида келтирилган ҳасталиклардан тузалгандан сўнг ёки мутахассислар кўригида бўлиб, уларнинг қаршилиги бўлмаса, тиш олиш операциясини бажариш мумкин. и эътиборга олиб тиш олиш учун кера
Yuqori jag’ tishlarini olish operatsiyasi bosqichlari.
1. Omburni qo‘yish;
2. Omburni milk ostiga surib kiritish
3. Ombur yordamida siqib ushlash (fiksatsiya);
4. Tish ildizini o‘z joyida siljitish (lyuksatsiya, rotatsiya);
5. Tishni yoki tish ildizini sug‘urib olish (traksiya).
Lyuksatsiya tish ildizini orol yoki dahliz tomonga qaratib ketma-
ket tebratma harakat qildirish yo‘li bilan, rotatsiya – tish ildizini o‘z
o‘qi atrofida aylantirish yo‘li bilan siljitishdir.
Omburni qo‘yish.Ombur tutqichlari ochilib, tishning toj qismi
ombur tishlari o‘qi bilan bir chiziqda mos keladigan holda joylanadi.
Ombur tishga to‘g‘ri o‘rnatilgach, uning tishlari olinadigan tish o‘qi bo‘ylab yo‘naltirib, milk ostiga kiritiladi (37-rasm).
Olinadigan tishni ombur yordamida siqib ushlash (fiksatsiya).
Ombur yordamida tish shunday mahkam siqiladiki, tish va ombur bir
butun yagona sistemani hosil qilishi kerak. Ammo siquvchi kuch o‘ta
katta bo‘lmasligi lozim. Aks holda kariyes bilan yemirilgan tish par-
cha lanib ketishi mumkin. Kuchsiz siqilganda esa ombur siljib chiqib
ketishi mumkin.
Tishni o‘rnidan siljitish. Tishni o‘z o‘rnida siljitish lyuksatsiya
va rotatsiya harakatlari yordamida bajariladi. Bu bilan tish ildizi atro-
fidagi bog‘lamlardan uzish yo‘li bilan periodontning qarshiligi yen-
giladi. Rotatsiya harakatini bir ildizli tishlarda qo‘llash mumkin.
Bunda tishni o‘z o‘qi atrofida 15°–20° ga burish kerak bo‘ladi. Ko‘p
ildizli tishlarni mayatniksimon harakat bilan qo‘zg‘atiladi. Harakatning
boshlanishi kuchsizroq bo‘lib, asta-sekin amplitudasi oshirib boriladi.
Tishni sug‘urib olish. Tish o‘z o‘rnidan barcha bog‘lamlardan uzib
ozod qilingandan so‘ng sug‘urib chiqariladi. Tishni olish ro tatsiya va
traksiya harakatlari bilan amalga oshiriladi. Qaysi tishni olinishiga
qarab shifokorning va bemorning holati har xil bo‘ladi.
Yuqori jag’ tish toji saqlanib qolgan tishlarni olish uchun ishlatiladigan asboblar. Ombir turlari. Ularning tuzilishi va qo’llanilishi. Ombir belgisi.
Ю кори жаг тишларини оладиган омбурлар қисқич қисми ва дастаги ўқлари узунаси бўйича, мос тушади, ёки параллель айрим- ларида ўткир бурчак остида ётиқ бўлади.
Ю қори жаг кесув тишлар ва илдизлари тугри омбурлар би лан олинади. Бу омбурларни дастак, ўқи ва қисқич қисми ўқлари бир йўналишда бўлади.
Юқори жаг кичик озиқ тишларини оладиган омбурлар қисқич қисми ўқи дастаги ўқига нисбатан ўткир бурчакда ётиқ бўлади.
Тож қисми сақланган тишлар учун қисқич қисми юзаси кенг ва уч- лари туташмайди. Илдиз учун омбурларнинг қисқич қисми тор ва учлари туташган бўлади. Дастак қисми S шаклида қийшайган бўлиб ушлаш учун қулай. Унг ва чап томон тишларини олиш мумкин.
Ю қори жағ катта озиқ тишлар оладиган омбурлар ҳам S шаклида бўлиб, тузилишида кичик озиқ тишларини оладиган омбурлардан қисқич қисми билан фарқ қилади. Ю қори жағ катта озиқ тишларини бир вақтда уч илдизига ўрнатилиб сиқиб олиши керак.
Омбурнинг ташқи лунж томонидаги қисқичида икки илдиз орасига кириб сиқиб ушлайдиган тирмоқчаси бўлади. Бу омбурлар алоҳида ўнг ва алоҳида чап томон учун чиқарилади.
Ю қори жағдаги учинчи катта озиқ тиш оғизнинг ичкарисида жойлашганлиги сабабли уни олиш учун маҳсус омбур ишлатилади. Бошқа омбурлардан фарқи ўқи ва қисқич оралиғида ўтув қисми бор кисқич қисми учлари тўмтоқ ва жипслашмайди.
Омбурларни ушлаш. Одатда омбурни тиш олаётганда ўнг қўл билан ушланади. Бармокларни шундай жойлаштириш керакки, улар дастакларни бемалол очиб ёпиш ва илдиз ўқи бўйлаб суяк томон суриш имконини бериши керак. Икки хил ушлаш услуби бор.
Биринчи услубда иккинчи ва учинчи бармоқлар пастки дастакни ташқарисидан ушлаб, сиққанда омбурни кафтга яқинлаштиради: тўртинчи ва бешинчи бармоқлар юқори турган (кафтдаги) дастакни ушлайди. Биринчи (бош) бармоқ омбур ўқига икки дастак орасига ташкаридан қўйилади. Омбурни очиш учун
тўртинчи ва бёшинчи бармоқлар керилади, ёпиш учун II ва III бармоклар сиқилади. Омбур ўрнатилгандан сўнг ҳамма бармоклар дастакни ташқи томонига қўйиб ёпиш максадида сиқилади.
Иккинчи услуб. Юқори жағ тишларини олиш учун ишлатилади. Очиқ кафт юзасига омбур кўйилиб дастақлар орасига II ва III бармоқлар киритилади, бош бармок билан юқоридаги дастак уш
ланади IV ва V бармоқлар билан пастки дастак ушланади. Омбурни очиш учун Ш бармоқ ёрдамида дастақлар керилади,яқинлаштириш учун IУ ва У бармоклар сиқилади. Омбурнинг
қисув қисми учларини суяккага киритиш учун дастақлар учи кафт га, тираб юқорига итарилади. Ш ундун сўнг III бармоқни пастки дастакка ўрнатиб тўрт бармоқ бир томондан, бош бармоқ қарши томондан сикиб тиш сугуриш бажарилади.
Yuqori jag’ tish toji saqlab qolinmagan tishlarni olish uchun ishlatilinadigan asboblar. Ombir turlari. Ularning tuzilishi va qo’llanilishi. Ombir belgisi
Юқори жағ тож қисми ўқ тишлар илдизларни олиш учун маҳсус найзасимон омбурлар бор. Уларда ҳам ўқ ва қисқич қисм оралиғида ўтув қисми бор. Уларнинг кисқич қисми учланган, тор ва бир бири билан туташади. Ш унинг учун улар ёрдамида ҳамма илдизларни олиш мумкин.
Элеваторлар. Тиш ёки илдизни олиш учун элеваторлар ишлатилади. Элеваторлар ричаг асносида ишлайди. Элеваторда уч қисм ажратилади: ишчи кисми, дастак ва улар орасида бирлаштирувчи кием. Элеваторлар асосан ишчи қисми шакли бўйича хилма-хил бўлади. Ш аклидан қатъий назар, уч хил элеваторлар мавжуд: туғри, бурчақли, найзасимон.
Тўгри элеватор ишчи қисми бевосита дастак билан бирлаштирувчи киемдан келиб чиқади ва дастак билан бир йўналишда бўлади. Ишчи қисмининг ташқи томони ярим ой шаклида бўртиб чиқса, ички томони акси бўлиб, ярим ой ботиқ бўлиб, ишлайдиган 58учи тўмтоқлашган бўлади. Дастаги ноксимон шаклида уч томонга қараб торайиб боради. Туғри элеватор билан юқори жағ бир илдизли тишларни олиш, кўп илдизли тишлар илдизларини ажратиб бўлиш, қатордан ташқарида турган тишларни, тиралиб турган пастки учинчи озиқ тишларни олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |