Жиноятсубъектив томондан қасддан содир этилади.
ЖКнинг 154¹-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти махсус. У факат 16 ёшга етган акли расо, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
ЖКнинг 154¹-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти эса 16 ёшга тўлган ҳар бир акли расо, шахс бўлиши мумкин. Бу шахсларнинг фуқаролиги ахамиятсиздир.
7. ТЕРРОРИЗМ Терроризмнинг асосий бевосита объекти халқаро хафсизликни таминлайдиган ва инсонятни ҳимоялайдиган ҳамда Ўзбекистоннинг ижтимоий хафсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлардир. Терроризмда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига ҳокимят ва бошқарув органлари фаолиятига, ижтимоий тартибот, ўзгалар мол-мулкига ва бошқаларга зарар етиши мумкин шу сабабли терроризмнинг кушимча бевосита объекти бўлиб одамларнинг ҳаёти соглиги, моддий, ёки бошқа манфатларини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар хизмат қилади.
Объектив томондан Ж К нинг 155-моддаси 1-қисмида назарда тутилган терроризм уз ичига зўрлик ишлатиш куч ишлатиш ва бошқа ҳаракатларда давлат органлари халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсларни қандайдир килмишни содир этиши ёки улардан воз кечишга мажбур қилиш билан боглик фаол ҳаракатларда ифодаланади.
Субъектив томондан терроризм – қасддан содир этилади.
ЖК нинг 155-моддаси 2-қисмида назарда тутилган терроризмнинг объектив томони давлат ёки ижтимоий вакил ёки ҳокимият вакилларига уларнинг давлат ёки ижтимоий фаолияти билан боглик холда тан жарохатлари етказши, ҳаётига қасд қилиш ҳолатларида намоён бўлади.
ЖК нинг 155-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят ижтимоий ёки ҳокимият арбоблари ҳаётига суиқасд қилиш ёки соғлигига зарар етказиш ҳолати содир этилганида тамомланган деб топилади.
ЖК нинг 155-моддаси 2-қисмида назарда тутилган терроризм субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор ўзи томондан содир этилаётган ҳаракатларнинг ижтиоий хавфли тавсифини англайди ва шуни хохлайди, шу билан бирга қонунда кўрсатилган аниқ мақсад билан – давлат органлари томонидан карорларни қабул қилинишига таъсир этиш ёки шароитни издан чикариш ёхуд сиёсий ва бошқа ижтимоий фаолиятга тускинлик қилишга ҳаракат қилади.
ЖКнинг 155-моддасининг 1 ёки 2-қисмида назарда тутилган ҳаракатлар натижасида одам ўлиши ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса ЖК нинг 155-моддаси 3-қисми билан квалификация қилинади.