Бўлиш шакллари. Терроризмнинг моҳияти, пайдо бўлиш сабаблари ва намоён бўлиш



Download 107,5 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi107,5 Kb.
#129157
  1   2   3   4
Bog'liq
Диний экстремизм ва терроризм ҳамда уларнинг жамият барқарорлигига таҳдиди


Диний экстремизм ва терроризм ҳамда уларнинг жамият барқарорлигига таҳдиди

Режа:



1. Экстремизмнинг мазмун моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва намоён
бўлиш шакллари.
2. Терроризмнинг моҳияти, пайдо бўлиш сабаблари ва намоён бўлиш
шакллари.
3. Жахонда диний экстремизм ва терроризм тарқалишининг асосий
сабаблари, ўчоқлари ва молиявий манбалари.
4. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда маънавий ва
мафкуравий усуллардан фойдаланишдаги асосий вазифалар.

Агар диний экстремизм, сўнгра терроризмнинг вужудга келишига эътибор берсак, мазкур ижтимоий тарихий ҳодисанинг вужудга келиш жараёни ва босиб ўтадиган йўли – ақидапарастлик, фундаментализм ва фанатизм каби босқичлари мавжуд эканлигини кўрамиз.


Хўш, ақидапарастлик, фундаментализм ва фанатизм қандай тушунчалар ҳисобланади?
Ҳозирги пайтда “ақидапарастлик” тушунчаси “фундаментализм” атамасининг таржимаси сифатида ва унга паралел тарзда, синоним сифатида ишлатилмоқда. Аслида бу тушунчалар ўртасида умумийлик билан бирга ўзига хос фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд.
“Фундаментализм” атамаси диншунослик ва илоҳиётшуносликда ХХ аср бошларида пайдо бўлди. “Фундаментализм” лотинча сўз бўлиб, “асос” ва “пойдевор” маъноларини англатади. Бу ибора биринчи бор 1-жахон уруши арафасида вужудга келган протестант тизимидаги ортодоксал оқимларни ифодалаш учун ишлатилган. “Фундаменталистлар насронийликнинг анъанавий ақидаларига, айниқса, “Инжил”нинг мутлақ мукаммаллигига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, уни сўзма-сўз шарҳлашга қатъий риоя қилишни талаб этдилар. Бу оқим кейинчалик Америкада кенг тарқалди. 1919 йили Филадельфияда Жахон христиан фундаменталистлари ассициациясига асос солинди. ХХасрнинг 70-йилларидан бошлаб бу атама исломга нисбатан кенг қўлланила бошланди.
Исломни асл ҳолида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиб, одамларни бир-бирига қарши қўяётган, қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар, Марказий Осиёда ақидапарастлар деб атамоқдалар.
Ақидапарстлик атамасининг қўлланилиш доираси “фундаментализм” тушунчасига нисбатан кенгроқ бўлиб, фақат диншуносликда эмас, балки, илм-фан ва сиёсатшуносликда ҳам қўлланилади.
Илм-фанда бу атама салбий маънода қўлланилиб, у ёки бу олим ёхуд оқим томонидан кашф қилинган қонун ва қоидалар таъсир доирасини сунъий равишда кенгайтришга уринишни англатади. Масалан, XII –XVIII асрларда механика, XIX аср бошларида биология, XIX аср охирида физика фанлари тез ривожланди. Бу фанлар қўлга киритган ютуқларни баъзи бир олимлар фан ва ҳатто ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига тадбиқ қилмоқчи бўлдилар. Масалан, механикада қўлга киритилган улкан ютуқлар баъзи олимларда оламдаги барча ҳодисаларни, жумладан биологик ва жтимоий ҳодисаларни ҳам механика фани ютуқлари асосида изоҳлаш мумкин, деган хулосага олиб келди.
Диний ақидапарастлик у ёки бу диндаги муайян қоидаларнигина эътироф этиб, бошқаларни инкор қилиш, уларни ўринли ва ўринсиз қўллашга интилишдир. Диний қидапарастлик фақат ўзларини энг тўғри йўлдан бораётган диндор дейиш билан бирга, бошқаларни йўлдан озганлар, деб эълон қилишади. Лекин бу билан ҳам чекланишмасдан “йўлдан озганлар” ни ўз мазҳабларга ўтказишга ҳам ҳаракат қиладилар. Мабода, “йўлдан озганлар” бунга кўнишмаса, уларни йўқ қилишга уринишади.
Демак, ақидапарастлар ўзлари асос қилиб олган ғояларни мутлақ ҳақиқатан ва бошқалар томонидан эътироф этилиши зарур деб ҳисобланган ғоялар учун кураш олиб борадилар.
Фанатизм, сўзи французча сўз бўлиб, “ибодат” деган маънони англатади. “Фанатизм” муайян ғояларнинг тўғри эканлигига қатъий ишониш, уларга муккасидан берилганликни, ўзгача қараш ва ғояларга муросасиз муносабатни ифодаловчи қарашлар ва ҳатти-ҳаракатлар тизимидир. Фанатизм инсоннинг ҳиссиётларидан, бирон-бир нарсага ўта берилувчанлигидан келиб чиқади. Масалан, динга муккасидан берилиш фанатизмнинг бир кўриниши ҳисобланади. Бунда инсоннинг илмсизлиги ва жоҳиллиги намоён бўлади.
Демак, диний тасаввурларда муайян ақидани ўзлари эътиқод қилувчи дин учун асос, замин, пойдевор, фундамент қилиб олишга уринувчи фанатиклар ўзларининг диний ҳис-тўйғулари ва эътиқодларига қарши турувчи ҳар қандай уринишларга қарши қатъий курашлар олиб борадилар ва ўз ғояларининг ғалабаси учун ҳеч қндай йўл тополмай қолган тақдирларида экстремистик (сўнги чора) ҳаракатларни амалга оширишга мажбур бўладилар.
Хулоса қилиб айтганда, ақидапарастлик, фундаментализмга, фундаментализм фанатизмга, фанатизм экстремизмга, экстремизм эса ўз навбатида терроризмга олиб борувчи йўлнинг турли босқичлари ҳисобланади.
Экстремизм сиёсатда ашаддий, фавқулодда чора-тадбирлар ва қарашларга тарафдор бўладиган ҳаракатдир. XX аср бошларида турли экстремистик ҳаракатлар (гуруҳлар) пайдо бўлди. Улар гоҳ сиёсий, гоҳ диний, гоҳ ҳудудий масалани баҳона қилиб, турли жиноятлар содир этдилар. Ўз мақсадларига эришиш учун давлат раҳбарларига суиқасд уюштирдилар, туҳмат, одам ўлдириш, босқинчилик каби разил иллатлардан ҳам қайтмадилар.
“Экстремизм” сўзи лотинча “Extremus” сўзидан олинган бўлиб, “ўта”, “сўнги чора” деган маъноларни англатади. Экстремизм – ижтимоий-сиёсий ҳарактердаги муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирларни, фикр ва қарашларни ёқловчи назария ва амалий фаолият ҳисобланади.
Экстремизм ўз мазмунига кўра – диний ва дунёвий, намоён бўлиш шаклига кўра эса – ҳудудий, минтақавий ва халқаро кўринишларга эга бўлади.
Дунёвий экстремизм сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, миллий ва диний кўринишлари мавжуддир.
Диний экстремизм – диний ташкилотлардаги ўта мутаассиб гуруҳларнинг ашаддий реакцион фаолияти бўлиб, динни ниқоб қилиб олиб ҳокимиятни қўлга олиш орқали диний тарафларга мос сиёсий тузумни барпо этишни ўзларига мақсад қилиб оладилар. Диний экстремизм – баъзи диний ташкилотлар ва айрим диндорлар томонидан жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга мос келмайдиган фаолият олиб бориши ва уларга зид бўлган “ғоя”ларни тарғиб қилишдир.
Диний экстремистик қарашлар барча динларга хос бўлган умумий хусусиятдир. Масалан, Христиан динининг баъзи секталарига асосланган кўплаб диний экстремистик ҳаракатлар мавжуд. Айниқса, “Яхвечилар”, “Пятидесятниклар”, “Ташаббускор баптистлар” бошқа гуруҳларга нисбатан анча фаолдир. “Ташаббускор баптистлар” умуман қонуний ҳокимият ва дунёвий қонунларни тан олмайдилар. Уларнинг фикрича, черков давлатдан юқори ва давлат унга бўйсуниши шарт.
Диний экстремизм ёки ашаддий ақидапарастлик турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Ольстерда (Шимолий Ирландия) “ультра” протестантлар, Яқин ва Ўрта Шарқдаги “Мусулмон биродарлари”, “ҲАМАЗ”, Марказий Осиё ва Кавказда кенг тарқалган “Ваҳҳобийлик”нинг жамият ва қонунларга қарши кураши деярли бир хил услубда олиб борилади.
Диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасинлар, ассосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, ўз мақсадларига ўзаро низолар, ихтилофлар ва қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўрлик билан эришишни кўзлайдилар.
Исломдаги экстремистик ҳаракатлар бир томондан ҳозирги замон мусулмон жамоаларига ўз исломий қиёфаларини йўқотганлар, “жоҳилия асри жамиятларига айланган” деган айбларни қўйсалар, иккинчи томондан, ўзларини гўё фақат “ҳақиқий” диндорлар, ҳокимият тепасига келган тақдирларида “диний, исломий тарбия ва тартибни ўрнатишларини” даъво қиладилар ва ўз мақсадларини амалга ошириш учун кескин ва агрессив ҳаракат қиладилар.
Агар Ислом оламидаги экстремистик ҳаракатларнинг вужудга келиш тарихига эътибор берилса, унинг вужудга келишида қуйидаги уч сабаб муҳим рол ўйнаганлигини кўриш мумкин. I. VII – IX асрларда араб халифалиги таркибига кирган мамлакатларда турли мазҳаб ва йўналишлар, таълимотлар ва сўфийлик тариқати вужудга келди. Улар ўртасида ислом ақидаларига оид масалаларда тортишувлар ва бир-бирига зид фикрлар вужудга келди. Натижада ўз фикрини қандай бўлмасин ўтказишга уринишлар айрим гуруҳларнинг исломдаги ҳукмронликни ўз қўлига олишга бўлган интилишларини кучайтиради. Ана шундай шароитда мусулмон экстремистик гуруҳлари диндаги барғикенглик тамойиллари чегарасидан чиқиб, рационализм (ақл-идрок) ва ҳурфикрлиликнинг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш олиб бордилар. 2.Кўплаб мусулмон мамлакатлари XVII-XIX асрларда мустамлакачилик асоратига тушиб қолди. Уларнинг маданий мероси, диний эътиқодларининг камситилиши ва бойликларининг талон-тарж қилиниши ажнабий босқинчиларга қарши курашини кучайтирди. Бунинг натижасида мусулмон мамлакатларида бошқа даврларга эътиқод қилувчиларга қарши муросасиз кураш олиб боришга чорловчи экстремистик ҳаракатлар авж олди. 3. Халқаро империализм ва коммунизм зулмининг барбод бўлиши, мусулмон мамлакатларининг ўз мустақиллигини қўлга киритиши экстремистик гуруҳларнинг эски араб халифалигини тиклаш, мусулмон мамлакатларини бирлаштириб, ягона ислом давлатини тузиш, бошқа динларга муросасиз бўлиш, ислом ғояларининг бутун дунёда ҳукмронлигини таъминлаш, ўрта асрчилик давридаги ақидаларни тиклашга ҳаракат қилдилар.
Бу мақсадлар йўлидаги курашда экстремистлар ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик қадриятлари, дунёвий демократик тараққиёт йўлларига, мусулмон дунёси халқларининг ўз миллий мустақиллигини таъминлаш йўлидаги ҳаракатларига қарши чиқдилар. Ашаддий экстремизм йўлини танлаган мусулмон максималистлари кишиларнинг шахсий ҳаётнигина эмас, балки барча ижтимоий-сиёсий муносабатларни, давлат билан диннинг муносабати масаласини шариат асосида ташкил этишни талаб қилмоқдалар.
Ҳозирги давр диний экстремистик ҳаракатлар ўз олдиларига қуйидаги мақсадларни қўймоқдалар:
а)илк ўрта асрда шаклланган диний ақидаларни мутлақлаштириш;
б)ўзларининг сиёсий мақсадларини оқлаш йўлида диний ақидалардан, аҳолининг диний ҳис-туйғуларидан кенг фойдаланиш;
в)ҳурфикрлиликнинг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш;
г)ёшларнинг замонавий фан, техника, технология ва маданият ютуқларини ўрганиш ҳамда эгаллашларига қарши чиқиш, диний ақидаларни инсон камолотларини белгилашнинг ягона тўғри йўли деб кўрсатиш;
д)минглаб йиллар олдин юзага келган миллий мерос, маънавий қадриятларни қоралаш, уларни бидъат ва хурофот деб баҳолаш;
е)мусулмон ва бошқа диндагилар ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириш;
ё)халифаликни тиклаш шиори остида ўз миллий мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган давлатлар сиёсатини қоралаш, ички вазиятни кескинлаштириш;
ж)мазҳабни тафовутларга бир ёқлама баҳо бериб, бир мамлакатда яшовчи мусулмонлар ўртасида мурсасиз курашни ташкил этиш;
з)турли динларга мансуб кишилар ўртасидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, оилавий ва шахсий муносабатларни чеклаш ва чегаралаш.
2.“Террор” сўзи лотинча сўз бўлиб, “қўрқув”,”даҳшат” деган маъноларни англатади .терроризм – маълум бир ёвуз мақсадлар йўлида куч ишлатиш, одамларни жисмоний йўқ қилиш ғоясига асосланган зўровонликдир. Қўрқитиш ва даҳшатга солиш орқали ўз ҳукмини ўтказишдаги уриниш террорчиликка хос хусусиятдир.
3.Терроризм иқтисодий, сиёсий, диний, ғоявий, миллий, гуруҳи ва индивидуал (якка) тартибларда намоён бўлиши мумкин. Таъқиб, зўровонлик, қўпорувчилик ва қотиллик террорчиликнинг ҳар қандай кўриниши учун умумий хусусият бўлиб, у гуманизм, демократия ва адолат тамойилларига зиддир. Шунинг учун ҳам терроризм қандай кўринишга эга бўлмасин, моҳиятан инсониятга, тараққиётга, эзгуликка қарши жиноятдир.
“Террор” тушунчасида биринчи бор муомалага Францияда Буюк инқилоб (1789 йилда) даврида киритилган бўлиб, айнан қўрқув, даҳшат, зўровонлик маъноларини англатган. Ҳозир бу атама Халқаро сиёсий луғатдан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Ижтимоий тараққиёт билан бир қаторда “террор”, “терроризм” тушунчалари ҳам янги мазмун билан бойиб бормоқда.
Терроризм кишилик жамиятининг барча босқичларида содир бўлган ва бўладиган ноёб ҳодисадир. Масалан, диний мазмундаги террорчилик (Зардўштнинг ўлдирилиши), сиёсий терроризм Цезарнинг ўлдирилиши, Умар ибн Ҳаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толибларнинг ўлдирилиши сиёсий террорнинг намунаси ҳисобланади. Ўрта асрда Шарқда ва Ғарбда сиёсий ва диний мазмундаги террорчилик аралашиб кетди. Чунки, ҳукмдор ҳам диний, ҳам дунёвий ҳокимиятнинг қонуний эгаси ҳисобланган. XVII асрларда Ғарбий Европада муқаддас “Инжил” ғояларига шак келтирганларни инквизация (диний террор) ёрдамида даҳшатга солиб черковнинг жамиятдаги ҳукмрон мавқеини сақлаб қолишга жон-жаҳди билан уринишлар асосида диний мазмундаги террор (инквизация) сиёсати амалга оширила бошланди.Демак, террор сиёсати, терроризм давр руҳига мос келмайдиган ғояларни ҳаётга татбиқ этишда ожиз қолган кучлар томонидан амалга оширишга ҳаракат қилинади.
4.Муайян ижтимоий гуруҳ манфаатларини ўзида мужассамлаштирувчи мафкуралар тўла ҳукмронликка эга бўлган жамиятларда террорчилик давлат сиёсатининг ажралмас қисмига айланади.
XX асрда бундай террорчилик хуружларини фашизм ёки большевизмнинг давлат сиёсатида кузатиш мумкин. XX асрдаги миллий тазйиқ сиёсатини ҳам террорчилик сиёсатининг алоҳида кўринишлари сифатида талқин қилиш мумкин. ЖАРда XX асрнинг 90-йилларига қадар олиб борилгани партеид сиёсати ёки XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг 70-йилларигача АҚШда қора танли фуқароларга нисбатан олиб борилган давлат сиёсатини ҳам террор сиёсатининг алоҳида кўринишлари эканлигини эътироф этиш керак.
5.Агар ҳукмрон миллатнинг манфаатларигина ҳисобга олиниб, қолган барча кичик этник гуруҳларнинг миллий эҳтиёжлари инобатга олинмасдан ўтказиладиган тазйиқ сиёсати миллий терроризмни келтириб чиқаради. Муайян синфларнинг манфаатлари ва иродаси қонун даражасига кўтарилиб, бошқа ҳар қандай ижтимоий гуруҳлар манфаатлари инкор этиладиган жамиятлар, масалан, буржуа диктатураси, пролетариат диктатурасидаги сиёсат эса синфий террор сиёсатининг алоҳида кўриниши сифатида намоён бўлади. Ҳозирги кунда жахонда 500 дан ортиқ турли хил халқаро террористик ташкилотлар, марказлар ва гуруҳлар мавжуд.
6. Жиноий террор ўз таъсир доираси учун рақобатлашаётган жиноий гуруҳларнинг тўқнашувлари, ҳокимият вакилларининг ультиматум талабларига кўнмаганлиги ёки илтимосни бажармаганлиги учун ўлдирилиши, давлат идоралари, хусусий корхоналар идоралари, банкларнинг портлатилиши ёки уларга ўт қўйилиши, хотинларнинг ўз эрлари рақибларининг ёлланма қотиллар, яъни “ёлланувчилар” томонидан ўлдирилишини тушуниш мумкин.
7. “Иқтисодий террор” ҳодисаси узоқ тарихга бориб тақалади. Бир вақтлар душман томонидан қамалда қолиб кетган қалъалар ҳимоячилари сувсизликдан ҳалок бўлишлар ёки ғолибларга асир тушишар эди. Йигирманчи асрдаги иқтисодий террор-айримларни “очликдан”, “очлик” орқали ҳалок қилишдир. Бу ҳозирги кунда “иқтисодий террор”, “санкция”, “эмбарго” деган тушунчаларга тўғри келади.
8. Террорнинг янги шакли бу информацион террордир.”Чўлдаги бўрон” тадбирини амалга ошириш жараёнида компъютерга жойлаштирилган “бирунция америка кремний”си Ироқнинг давлат ва ҳарбий бошқарувини, шунингдек ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш ва алоқа тизимини издан чиқарганди. Бунинг устига, ҳозирги махфий лабораторияларда руҳий таъсир ўтказувчи, кишиларнинг ҳатти-ҳаракатини бошқариб, уларнинг руҳиятига таъсир кўрсатувчи информацион қуролларни синаб кўриш муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жангчиларни, ҳатто улар худога ишонмасаларда, кучли фалак ва ларзага келтириш учун беш минут вақт кифоя.
9.Терроризмнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – террористик ташкилотларнинг ўз фаолиятини фаоллаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишидир. Чунки халқаро терроризм ҳаракати қанчалик салмоққа эга бўлса, бошқа террористик гуруҳлар ҳам шунчалик кучли рақобатлантирилади.
Ҳар бир террористик ҳаракат бошқа террористик гуруҳларнинг эътиборини тортмасдан қолмайди. Улар бунда ҳуқуқий муҳофаза қилиш органларининг қандай муносабатда бўлиши ва жиноий ишни суриштиришдаги ҳаракатларини таҳлил қилишади. Террористик ҳаракатни бирор ишга чақириқ сифатида ёки давлат органларини чалғитиш мақсадида ҳам содир этиши мумкин.
10. Терроризмнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири – ҳозирги шароитда террористларнинг фаолияти кенг қулоч ёйиб давлат чегаралари доирасидан чиқиб кетаётганлигидир. Бунинг натижасида терроризм мустаҳкам халқаро тус олиб, таркибий ва ташкилий хусусият касб этиб бормоқда. Бу террористларнинг раҳбарияти, бошқарув тизими, режалаштирувчи бўлинмаларига эга эканлигини кўрсатмоқда. Уларда кучли аҳлоқий-руҳий таъсир ўтказиш ва жамоатяиликнинг диққатини жалб этиш учун ташвиқот-тарғибот ишлари йўлга қўйилган.

Download 107,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish