Бўлиш шакллари. Терроризмнинг моҳияти, пайдо бўлиш сабаблари ва намоён бўлиш



Download 107,5 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi107,5 Kb.
#129157
1   2   3   4
Bog'liq
Диний экстремизм ва терроризм ҳамда уларнинг жамият барқарорлигига таҳдиди

Терроризмнинг молиявий манбалари
Замонавий терроризм хилма-хил молиявий манбалардан озиқланиши ҳисобига фаолият қамровини кенгайтиришга, моддий техника баъзасини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.
Терроризмнинг молиявий манбаларини шартли равишда ички ва ташқи манбаларга ажратиш мумкин.
Ички манбалар сирасига террорчи ташкилотларнинг очиқ. Расмий фаолият юритувчи тузилмаларидан келадиган даромадини ҳамда жиноий йўл билан топилган ва уюшма аъзоларнинг бадал тўлаши ҳисобига олинадиган маблағларини киритиш мумкин.
Террорчи гуруҳлар кўпгина ҳолларда иккинчи бир шахс ёки ташкилотлар номидан капитал тез айланадиган (банк иши, савдо, ресторанлар очиш, қурилиш, транспорт) соҳаларида фаолият кўрсатувчи корхоналар олишга эътибор бермоқдалар. Жумладан, манбаларда “ал-Қоида” ташкилоти Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида транспорт, қимматбаҳо металл қазиб олиш, балиқчилик каби йўналишларда даромад манбаларни шакллантирганлиги қайд этилди.
Айни пайтда, террорчи ташкилотлар даромад орттириш мақсадида босқинчилик, товон ўндириш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, қимматбаҳо металл ва тошлар контрабандаси, сохта пул ва қимматли қоғолар ишлаб чиқиш, шунигдек, фоҳишабозлик уйлари ва қиморхоналар очиш каби жиноий усуллардан ҳам кенг кўламда фойдаланишни таъкидлаш зарур.
БМТ маълумотларига кўра, таансмиллий жиноий гуруҳлар гиёҳванд моддалар савдосидан йилига 400 миллиард доллар даромад олади ва ушбу маблағнинг бир қисми террорчилик гуруҳлари ихтиёрига ўтказилади.
Ҳомий давлатлар,турли диний, хайрия ташкилотлари ва алоҳида шахслар, шунингдек, Яқин Шарқ ва Ғарб давлатларидаги баъзи ижтимоий гуруҳлар томонидан мақсадли йиғиладиган пуллар террорчи гуруҳларнинг ташқи молиявий манбалари ҳисобланади. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган қарйиб 150 та ноҳукумат исломий ташкилотлар террорчиларни молиялаштиришда гумон қилинмоқда.
Террорчи гуруҳлар ҳозирда ўз молиявий манбалари билан банк тизими имкониятлари ва замонавий техналогиялардан фойдаланган мураккаб алоқа тизимларини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Натижада, ушбу манбаларни аниқлаш ва йўқ қилиб тобора қийинлашиб бормоқда. Жумладан, айрим маълумотларга кўра, 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг, 2003 йилнинг ноябрига қадар 148 мамлакатдаги 300 дан зиёд ташкилотларга тегишли 1400 та ҳисоб рақами “музлатилган”. Бундан террорчи гуруҳлар 200 милион зарар кўришганлигига қарамай, ўз молиявий манбалари билан янги алоқаларни шакллантириш ҳисобига жанговар қобилиятларини қайта тиклаб олишга интилмоқда.
Диний экстремизм ва терроризм нопок ва ғаразли мақсадларни кўзда тутиб жамият барқарорлигига таҳдид солаётган экан, унга қарши курашда қандай вазифалар ва усуллардан фойдаланиш лозим бўлади?
Биринчидан, барча мусулмон мамлакатларида диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш усули бутун халқ ва бошқа мамлакатлар билан бирга Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида қайд қилганидек, биринчи навбатда ёшлар онгини заҳарлаётган, улардан террорчилар тайёрлаётган, мусулмон оламида халифалик давлати тузишдек хомҳаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб ташлаш керак. Бунинг учун экстремизмни муқаддас, маърифатли, бағри кенг ислом дини билан боғлашдек ҳавфли уринишларига, исломни обрўйини тушуришга қарши кенг кўламда кураш олиб бормоқ керак.
Иккинчидан, уларга қарши ички ва ташқи жабҳаларда кенг кўламли кураш олиб бориш зарур. Ички жабҳада энг аввало, янги иш жойларини яратиб, ёшларни иш билан таъминлаш ва уларни давлат ва жамоатчилик томонидан иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий соҳада мамлакатимизда амалга оширилаётган кўппартияликка кенг йўл очиб бериш орқали экстремизм ва терроризмни қабиҳ ниятларини фош қилиб бориш зарур. Ташқи жиҳатдан ҳалқаро семинар, конференциялар ташкил қилиш, ҳалқаро битимлар асосида кучларни бирлаштириш лозим бўлади.
Учинчидан, соғлом қадриятлар ва адолат бўлмаган жойда ғоявий бўшлиқ содир бўлади. Шу бўшлиқни тўлдириш учун носоғлом бизга ёт ва зарарли бегона ғоялар кириб келади ва улар «мафкуравий тузоқ» қўйишга ҳаракат қилади. Бу борада Президентимиз И. Каримов алоҳида қайд этганларидек, «Биз ҳалқаро муносабатларни мафкуралаштиришга бўлган ҳар қандай ўринишга қатъиян қаршимиз». Шуни ҳисобга олиб, бизнинг бугунги кундаги вазифамиз ўзбек халқининг тарихий ва миллий қадриятлари асосида шаклланган миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини ёшларимиз онги ва қалбига таълим ва тарбиявий усуллар билан сингдириб бориш мамлакатимиздаги узоқни кўзлаган муҳим стратегик вазифадир.
Тўртинчидан, терроризмга қарши курашни ҳалқаро миқёсда ҳуқуқий асосларини яратиш бу борада АҚШда 40 га яқин қонунлар қабул қилинган. Ўзбекистонда ҳам бу борада махсус қонунлар мавжуд бўлса-да, уларни янада бойитиш, такомилаштириш ҳамда ҳалқаро даражада ўйғунлаштириш давримиз талабидир.
Бешинчидан, терроризмга қарши курашда маънавий-маърифий усуллардан кенг фойдаланиш зарур. Бу усулнинг иккита компоненти (йўли) мавжуд бўлиб, биринчиси ўқув муассасаларида дунёвийлик илми бериб тарбиялаш бўлса, иккинчи йўли, ислом динининг муқаддас манбалари Қуръони Карим ва Ҳадислардан кенгроқ фойдаланиш асосида ислом динини маърифий моҳиятини ахлоқшунослик ва бошқа ижтимоий фанларни ўқитиш орқали тушунтириб бориш, бу борада Президентимиз Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида таъкидлаганидек: «Бор куч ва салоҳиятни сафарбар этган ҳолда маърифатли, бағри кенг ислом динига мусулмончиликни ниқоб қилиб унинг устидан ҳукмронлик қилишга ўринаётган жангари, мутаассиб кучларга қарши курашишда ёрдам бериш даркор». Бу дин уламоларидан ҳам фойдаланиб, террор исломда йўқлигини, ислом маърифат ва маънавиятни шакллантирувчи дин эканлигини халқимизга тушунтириш йўли яхши самара беради.
Зеро, биз фарзандларимизни Президентимиз айтганидек, исломдаги Имом Бухорийлар, Нақшбандийлар, Яссавийлар, Термизийлар таълимоти асосида тарбияласак, уларни турли ислом ниқоби остидаги ғаразли гуруҳлар билан буюк аждодларимиз амал қилган ва бизларга мерос бўлган мусаффо, маърифатли ислом билан экстремизм фарқини ажрата оладиган даражада ёшларимизни билимли қилишимиз зарур бўлади.
Олтинчидан, террорчиликка қарши курашда ҳалқаро ҳамкорлик йўли бўлиб, унда давлатлараро шартномалар, минтақавий ва жахон давлатлари ҳамкорлиги каби ҳалқаро глобал (кенг) усуллардан фойдаланиш лозим. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида Президентимиз маърузасида таъкидлаганидек, Марказий Осиё ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДХ каби ташкилотлар билан ҳамкорликда фаол иш олиб борилса минтақада ҳавфсизлик, тинчлик ва барқарор ривожланишнинг муҳим имконият яратилади.
Еттинчидан, антитеррористик курашнинг самарали усулларидан бири террористик ташкилотларни молиялаштираётган маблағ билан таъминлаётган айрим давлат, ҳалқаро ва жахон банкларидаги ҳисоб рақамларни ёпиб қўйиш антитеррор курашнинг самарали усулларидан ҳисобланади. Президентимиз Ислом Каримов 2006 йил 24-25 январ кунлари Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти мамлакатлари раҳбарининг иштирок этган самметда таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда,-дунёдаги вазият шу қадар шиддат билан ўзгариб бормоқдаки, бундай шароитда бамаслаҳат иш юритилмаса, дунёдаги тинчлик ва барқарорлик ҳавф остида қолиши ҳеч гап эмас. Юртбошимиз,-«Мана шундай шароитда ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлаётган айрим ёвуз кучлар экстремистик ташкилотларни фитна қуроллари сифатида ишга солишдан ҳам қайтмаётир»деб бежизга таъкидламаган эдилар.
Шундай қилиб, бугунги даврда ким бўлишимиз ва қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъий назар, ҳар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнинг қабиҳ ва ғаразли жинояткорона мақсад ва моҳиятини ёшларимиз ва бутун халқимиз орасида тинимсиз фош қилиш асосида огоҳликка чақиришдан иборатдир.



Download 107,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish