2 Маъруза :
ТИНЧЛИК ВА ХАРБИЙ ДАВРДА АХОЛИНИ ВА ХУДУДЛАРНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУХОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Режа:
1. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган фуқароларни
мухофаза қилишга доир рахбар ва меъёрий хужжатлар.
2. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиситамонидан қабул
қилинган қонунлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қабул қилган
қарорлари.
4. Давлат стандартлари.
Адабиётлар:
Тожиев М. ва бошқалар, « Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мухофазвси », Тошкент, Университет, 2002 йил
Зайцев А.П. ва бошқалар, « Граждан мудофааси », Тошкент, Ўқитувчи, 1985 йил.
Илёсова З.Ф., « Фавқулодда вазиятларда мухофаза қилишнинг хуқуқИй асослари », Тошкент, Университет, 2001 йил.
Саволлар:
1. Мухофаза масалаларига қаратилган- қандай қонунлар мавжуд ?
Асосий қомусимизда мухофаза масалаларига қандай ўрин берилган ?
« Ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш тўгрисидаги »ги
қонунда қандай масалалар кўриб чиқилган ?
Фуқаро мухофазаси тўғрисидаги қонуннинг асосий мақсади
нимадан иборат ?
Радиацавий хавфсизлик тўгрисида, Гидротехник иншоотлар
хавфсизлиги тўгрисидаги қонунларида кўриб чиқилган
масалалар ва уларнинг ахолии мухофазасида тутган ўрни.
Терроризмга қарши кураш тўгрисидаги қонун қабул қилиниши
Республикамиз хаётида қандай ўрин тутади ?
7. Қонун устиворлигига қандай эришиш мумкин ?
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ инсон манфаати, унинг қадр қиммати, саломатлиги энг олдинги ўринга қўйилди.
Республикамизда олиб борилаяпган сиёсат, хуқуқИй демократик давлат қурилиши йўлидаги саъй харакатлари туфайли Республикамиз ахолисини турмиш тарзи, маданий ва маънавий хаёти кундан-кунга ривожланиб бормоқда.
Халқимиз янги зафарлар учун қадам қўймоқда. Бу эса энг аввало янгича фикрлаш, янгича яшаш шароитига ўтиш демакдир. Бу шароитда инсон-табиат-жамият ўртасидаги мувозанатни сақлаш фақат қонунлар устиворлиги ва кенг кўламли изланишлар асосида бўлиши мумкин.
« жамиятда фуқароларнинг хуқуқлари ва эркинликларини химоя қилиш таъминланганда у чинакам хуқуқий фуқаролик жамияти бўлади. Хар бир киши ўз хуқуқларини аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши ўз хуқуқи ва эркинлигини химоя қила олиши лозим. Бунинг учун аввало мамлакатимиз ахолисининг хуқуқий маданиятини ошириш зарур ». ( И. Каримов. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда ).
Барча фуқаролар томонидан хуқуқий нормаларга риоя этиш, қонун талабларини бажариш, қонунга итоаткорлик демократик фуқаролик жамияти хуқуқий маданияти даражасининг кўрсатгичидир.
Президентимиз таъбирлари билан айтганда биз ўз хақ-хуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофда содир бўлаётган воқеа-ходисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфатларини мамлакат ва халқ манфатлари билан уйгун холда кўрадиган эркин, хар жихатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак. Энг мухими , барча хуқуқий давлалар қаторида қонун асосида яшашни ўрганишимиз зарур.
Ахолии ва худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилишни
самарали ташкил этиш учун мухофазанинг қонуний, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, мухандислик-техник асосларига эга бўлишимиз зарур.
Ахолини ва худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилишнинг қонуний асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кўрсатма ва буйруқлари ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тамонидан 2000 йил
31 авгусда қабул қилинган қанунлар орасида « Радиациявий хавсизлик тўгрисидаги » қонун алохида ўрин тутади. Ушбу қонуннинг мақсади радиацавий хавфсизликни, фуқаролар хаёти, соглиги ва мол-мулки, шунингдек атроф мухитни ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан мухофаза қилишни таъминлаш билан боглиқ муносабатларни
тартибга солишдан иборат.
Фавқулодда вазиятлар ичида ўзининг келтирадиган кулфатлари билан радиациявий авариялар алохида ажралиб туради. Бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг инсон соглигига келтирадиган зиёни тезда кўзга кўринмайди. Шунинг учун бу қонун ахолини хаёти ва саломатлигини мухофаза қилишда мухим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |