ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 3
Республикамиз тижорат банклари кре-
дит қўйилмаларининг юқори ўсиш суръати-
га эга бўлишида узоқ муддатли кредитлар-
нинг фоиз ставкаларининг пасайиши, мажбу-
рий захира ставкаларининг ўзгарганлиги ва
табақалаштирилганлиги муҳим роль ўйнаган.
Аммо ҳозирги кунда тижорат банклари-
нинг инвестицион кредитлар ҳажмига таъ-
сир этувчи омиллар қаторига ҳудудларнинг
иқтисодий жиҳатдан ривожланганлик да-
ражаси, ресурслар таннархи ҳамда тижорат
банкларига давлат томонидан имтиёзлар-
нинг мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим.
Тижорат банкларининг инвестицион кре-
дитлар бериш салоҳияти, биринчи навбат-
да, уларнинг ресурс базаси етарлилиги билан
белгиланади. Мамлакатимиз тижорат бан-
клари ресурс базасининг биринчи қисми ка-
питалдан иборат бўлса, иккинчи қисми эса
депозитлардан иборат. Сўнгги йилларда ти-
жорат банклари капитал базаларининг ҳам,
депозит базаларининг ҳам ўсиш тенденция-
сига эга бўлганлар.
Шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз
тижорат банкларида депозит маблағлари
умумий ўсиш тенденциясига эга бўлса-да,
уларнинг базасини узоқ муддатли депозит-
лар ҳисобига янада мустаҳкамлаш лозим.
Чунки республикамиз тижорат банклари-
да трансакцион депозитларнинг жами де-
позитлар ҳажмидаги улуши 50 фоиздан
юқорилигича қолмоқда. Жаҳон Тикланиш ва
тараққиёт банки экспертларининг фикрича,
трансакцион депозитларнинг жами депозит-
лар ҳажмидаги улуши 30 фоиздан ошмаслиги
лозим. Акс ҳолда муддатли маблағлар етиш-
майди ва бу тижорат банкларининг кредит-
лаш салоҳиятини оширишни чегаралайди.
Тижорат банклари ресурс базасининг ик-
кинчи муҳим таркибий қисми уларнинг ка-
питал базаси ҳисобланади. Банк назора-
ти бўйича Базель қўмитаси томонидан иш-
лаб чиқилган халқаро андазага кўра, тижорат
банклари капитали асосий ва қўшимча ка-
питалдан иборат бўлиб, бунда асосий капи-
тал барқарор молиялаштириш манбаларидан
ташкил топади. Шу сабабли, тижорат банкла-
рининг асосий капитали инвестицион кре-
дитларни молиялаштиришнинг муҳим ҳамда
барқарор манбаси ҳисобланади.
Банк назорати бўйича Базель қўмитаси
тавсиясига кўра, регулятив капитал етарли-
лигига талаб 8 фоизни, 2019 йил 1 январдан
бошлаб махсус захира капиталига минимал
талабни ҳисобга олган ҳолда 10,5 фоиз қилиб
белгиланган. 2012 йил якунида Ўзбекистон
Республикаси банк тизими капиталининг
етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил
қилиб, қабул қилинган халқаро меъёрга нис-
батан 3 баробар юқоридир.
Республикамиз тижорат банклари ўз ак-
цияларини қўшимча эмиссия қилиш орқали
ўз капиталларини оширмоқдалар. 2008–2012
йиллар мобайнида республикамиз тижорат
банкларининг қўшимча акцияларининг эмис-
сияси 247,7 миллиард сўмдан 500 миллиард
сўмга ёки 2 баробарга ошган. Ушбу ҳолат, би-
ринчидан, тижорат банкларининг капиталла-
шув даражасини оширишга хизмат қилса, ик-
кинчидан, уларнинг инвестициявий фаолли-
гини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, бу тижорат банкларининг акци-
яларига бўлган қизиқиш йилдан йилга ўсиб
бораётганлиги ҳамда банкларнинг қимматли
қоғозлар бозоридаги фаоллиги ошаётганли-
гини ҳам англатади.
Банкларда барқарор ресурс базасини яна-
да кенгайтириш борасида амалга оширилган
чора-тадбирлар натижасида кейинги 3 йил
мобайнида тижорат банклари томонидан му-
омалага чиқарилган ва жойлаштирилган де-
позит сертификатлари ҳажми 1,6 мартага
ошиб, 445,6 миллиард сўмга ва узоқ муддат-
ли облигациялари ҳажми 1,5 мартага ошиб,
258,7 миллиард сўмга етди.
Тижорат
банклари,
бир
томондан,
қимматли қоғозлар бозорида ўз қимматли
қоғозлари, яъни акция, облигация ва депо-
зит сертификатларини жойлаштириш орқали
маблағлар жалб қилса, иккинчи томондан,
ушбу бозордан турли қимматли қоғозларни
сотиб олиб, ўз инвестицияларини жойлашти-
ради.
Мамлакатимиз тижорат банклари инве-
стиция қилишда қимматли қоғозларнинг да-
ромадлилик коэффицентига алоҳида эъти-
бор беришлари лозим. Уларнинг даража-
си камида қайта молиялаштириш ставкаси
(12%) миқдорида бўлиши банк даромадининг
ошишида ҳамда ликвидлилигини сақлашда
мўътадил ҳолат ҳисобланади.
26
БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРЛАРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ
Do'stlaringiz bilan baham: |