Bog'liq tizhorat-banklarining-investitsiya-faoliyatini-rivozhlantirish-y-llari
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2014, 3
Банклар инвестицияларни амалга оши-
ришда фақатгина даромадлиликни эмас, бал-
ки банкнинг ликвидлилик даражасига ҳам
аҳамият беришлари лозим. Бунда инвести-
цион лойиҳаларни молиялаштириш учун
узоқ муддатли инвестицион кредитларни ўз
капиталлари ва узоқ муддатли депозитлар
ҳисобига молиялаштиришлари лозим. Шун-
дагина банкда ликвидлилик муаммоси ву-
жудга келмайди.
Шунингдек,
банклар
инвестицион
лойиҳаларнинг экспертизаси сифатини оши-
риб, реал самарадор лойиҳаларга кредит ли-
ниялари очишлари керак. Ваҳоланки, ўзини
оқламаган инвестицион лойиҳалар ҳам учраб
турадики, бунга сабаб улар ишга тушиши на-
тижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларига
талаб бўлмайди, улар экспорт қилинмайди
ёки жуда кам миқдорда экспорт қилинади,
корхоналар лойиҳада белгиланган қувватда
ишламайди ва улар етарли даражада хом
ашё билан таъминланмаган ёки фаолияти хо-
рижий хом ашёга боғлиқ бўлади. Натижа-
да инвестиция лойиҳасини молиялаштириш
учун олинган кредитлар ва уларнинг фоиз-
лари вақтида қайтарилмайди. Агар ушбу кре-
дитлар хорижий валютада олинган бўлса,
курс ўзгариши оқибатида корхоналар уни
қайтаришга анча қийналадилар. Шунинг учун
ҳам банклар инвестиция лойиҳаларини экс-
пертиза қилиш сифатини оширишлари, йи-
рик ва мураккаб лойиҳаларни эксперти-
за қилишда халқаро экспертларни жалб
қилишлари мақсадга мувофиқдир. Айниқса,
хорижий банк кредит линиялари орқали мо-
лиялаштириладиган лойиҳаларнинг экспер-
тизасига ушбу хорижий банкларнинг ўзи ҳам
иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир.
Тараққий этган мамлакатлар банклари-
нинг инвестицион фаолиятининг асосий
қисми синдициялаштирилган кредитлар бе-
риш амалиётининг ҳиссасига тўғри келади.
Мамлакатимизда ҳам тижорат банклари син-
дициялаштирилган кредит бериш амалиё-
тини кенг йўлга қўйишлари лозим, бу улар-
нинг инвестиция фаолиятини ривожланти-
ради ва уни бошқаришни такомиллаштира-
ди. Чунки бунда йирик лойиҳаларни моли-
ялаштириш ва бошқаришда бир қатор бан-
клар биргаликда иштирок этадилар, рисклар
бўлинади ва ресурслар бирлаштирилади. Шу-
нингдек, Марказий банк томонидан тижорат
банкларининг кредитлаш фаолиятига нисба-
тан ўрнатилган иқтисодий нормативлар бу-
зилмайди.
Йирик инвестиция лойиҳаларини хорижий
давлатлар банклари билан биргаликда син-
дициялаштирилган кредитлар бериш орқали
молиялаштиришни амалиётга жорий қилиш
лозим. Бу лойиҳаларни молиялаштириш би-
лан боғлиқ риск даражасини пасайтиради ва
уларни экспертиза қилишда хориж тажриба-
сини ўрганиш имконини беради.
Республикамиздаги банклар иқтисодиёт
тармоқларидаги инвестиция лойиҳаларини
молиялаштиришга
турли
бюджетдан
ташқари фондлар ва суғурта компаниялари
маблағларини фаол жалб қилишлари лозим.
Чунки буларнинг маблағларининг аксарият
қисми узоқ муддатли бўлиб, уларни инвести-
ция лойиҳаларини молиялаштиришга транс-
формация қилиш банкларда ликвидлилик му-
аммосини келтириб чиқармайди. Шунингдек,
йирик ҳажмда валюта кўринишидаги молия-
вий маблағлар жамланган Ўзбекистон Тикла-
ниш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини
тижорат банкларига самарали инвестиция
лойиҳаларини молиялаштиришлари учун су-
бординар қарз кўринишида беришни йўлга
қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Мамлакатимиз
ҳудудларида
фаолият
кўрсатаётган хўжалик субъектларининг акса-
рияти кичик корхоналар бўлиб, улар ўз ин-
вестиция лойиҳаларини молиялаштиришла-
ри учун банк кредитларидан фойдаланишла-
рига тўсқинлик қилаётган асосий омиллар-
дан бири таъминот масаласи ҳисобланади.
Буни ижобий ҳал қилиш учун, биринчидан,
тижорат банклари корхоналар инвестиция
фаолиятини молиялаштириш мақсадида ли-
зинг амалиётлари ҳажмини оширишлари ло-
зим. Иккинчидан, республикамизда кредит-
ларни кафолатлаш фондини жаҳон тажриба-
си ва миллий хусусиятларимизни ҳисобга ол-
ган ҳолда тез ташкил қилиш керак.
Аҳолининг банклардаги омонатларини ин-
фляция натижасида қадрсизланишидан ҳимоя
қилиш мақсадида хориж тажрибасидан фой-
даланиш лозим. Масалан, Чили банкларига
депозитлар бўйича қатъий белгиланган став-
ка эмас, балки реал инфляция даражасидан
юқори бўлган “сузиб юрувчи” фоиз белгилаш
27
БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРЛАРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ