ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 3
ҳажмида сезиларли даражада юқори улуш-
ни эгаллайди. Мазкур ресурслар асосан бан-
кларнинг узоқ муддатли инвестицион опера-
цияларини молиялаштиришда ишлатилади.
Ривожланган мамлакатлар банк амалиёти-
да инвестицион фаолиятнинг муҳим таркибий
қисми бўлиб қимматли қоғозларга қилинган
инвестициялар ҳисобланади. Банклар томо-
нидан қимматли қоғозларга қилинган ин-
вестициялар Франция тижорат банкларида
16,2%, Германияда – 15,5%, Италияда – 23,8%,
Буюк Британияда – 7,8%, Испанияда – 23,8%,
АҚШда – 2,2 %, Бельгияда – 6,4 %, Японияда –
10,2% ни ташкил қилади
1
.
Республикамизда молия бозори етарли
даражада ривожланмаганлиги сабабли ти-
жорат банклари инвестицияларни молия-
лаштиришда асосан узоқ муддатли кредит-
лари билан иштирок этадилар. Банкларнинг
бир йилдан ортиқ муддатга берилган кредит-
лари узоқ муддатли кредитлар ҳисобланиб,
улар аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар-
нинг инвестицион харажатларини молиялаш-
тириш мақсадида берилади.
Ўзбекистон банкларининг реал актив-
ларга қилган инвестицияларининг салмоғи
юқоридир. Масалан, 2012 йилнинг ўзида кор-
хоналарни модернизация қилиш, технологик
ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун ти-
жорат банклари томонидан ажратилган ин-
вестицион кредитларнинг ҳажми 5,7 трилли-
он сўмни ташкил қилди. Охирги 3 йилда бун-
дай кредитлар ҳажми 2,2 баробарга ошди.
Банкларнинг умумий кредит портфелида узоқ
муддатли кредитларнинг улуши эса 76,8% ни
ташкил этмоқда
2
. Ушбу маълумотлар мамла-
катимиз банкларининг инвестиция фаолияти
ривожланаётганини кўрсатади.
Мамлакатимиз тижорат банклари то-
монидан иқтисодиётга ажратилган кредит
қўйилмаларининг таркибида юз бераётган
сифат ўзгаришларга баҳо бериш учун кредит-
ларнинг муддатини таҳлил қилиш лозим. Ре-
спубликамиз банклари кредит портфелининг
1
Банковское дело. / Под ред. проф. О.И.Лаврушина. –
М.: КноРус”, 2008. –С. 94.
2
Муллажонов Ф. Бунёдкорлик, яратувчилик ва фа-
ровонлик: мамлакатимиз банк тизимида амалга оши-
рилаётган ислоҳотлар ана шундай эзгу мақсадга
қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. // “Бозор, пул ва
кредит”, 2013, 8-сон. –13-б.
76,8% ини узоқ муддатли кредитлар ташкил
этмоқда. Бундай ҳолат, биринчидан, тижорат
банкларининг кредитлаш фаолиятини тобора
ривожланиб бораётганлигидан далолат бе-
ради; иккинчидан, инвестицион лойиҳаларни
молиялаштириш жараёнига банкларнинг
фаол жалб этилганлигини кўрсатади; учинчи-
дан, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар-
нинг инвестицияларни молиялаштириш учун
тижорат банклари кредитларига бўлган тала-
бининг ошиб бораётганлигидан далолат бе-
ради.
Республикамиз тижорат банклари инве-
стицион кредит қўйилмалари ҳажмига Марка-
зий банкнинг қайта молиялаштириш ставка-
си, депозит фоизларига нисбатан ўрнатилган
мажбурий меъёрлар, узоқ муддатли кредит-
лар бўйича фоиз ставкаси ва инфляция дара-
жаси каби омиллар таъсир қилади.
2009 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан
тижорат банкларининг муддатли депозит-
ларига нисбатан ўрнатилган мажбурий за-
хира ставкаларининг пасайтирилиши ва
табақалаштирилиши туфайли тижорат бан-
кларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш
имконияти вужудга келди. Бунинг натижаси-
да эса кредит ресурсларининг мультиплика-
тив кенгайиши юз берди.
2008–2012 йиллар мобайнида узоқ муддат-
ли кредитлар бўйича ўртача тортилган йиллик
фоиз ставкаси 18,5 дан 12,2 га пасайган. Бу эса
корхоналарнинг инвестиция лойиҳаларини
молиялаштириш учун банк кредитларидан
фойдаланиш арзон бўлганлигини кўрсатади.
Инвестицион кредитлар ҳажмига инфля-
ция даражаси ҳам таъсир қилади. Инфля-
ция даражаси юқори бўлган шароитда бан-
кларнинг инвестиция фаолияти сусаяди, чун-
ки кредитларнинг фоиз ставкаси ошади ва
банкларнинг спекулятив операциялар би-
лан шуғулланишга қизиқиши ортади. Инфля-
ция даражаси қанчалик юқори бўлса, бан-
кларнинг реал фоиз ставкаси шунча пасай-
иб кетади, бу банкларни инвестиция қилишга
рағбатлантирмайди. Республикамизда кей-
инги 5 йил мобайнида инфляциянинг дара-
жаси 7–8 фоиз атрофида бўлиб, бу банк кре-
дитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасай-
ишига олиб келган.
25
БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРЛАРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ
Do'stlaringiz bilan baham: |