ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 3
Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида
барқарорсизлик давом этаётган даврда мам-
лакатимиз иқтисодиётини барқарор
ривож-
лантириш, унинг рақобатбардошлик дара-
жасини ошириш муҳим масала ҳисобланади.
Бунинг
учун
иқтисодиётда
таркибий
ўзгаришларни чуқурлаштириш, юқори техно-
логик ишлаб чиқаришни ривожлантириш, са-
ноат тармоқларини модернизация қилиш ва
технологик янгилаш жараёнларини тезлаш-
тириш лозим. Давлатимиз Президенти “2013
йил ва яқин келажакда мўлжалланган дасту-
римизни амалга оширишда иқтисодиётимиз
ва унинг етакчи тармоқларини модернизация
қилиш, техник ҳамда
технологик янгилашни
жадаллаштириш ва унинг кўламини кенгай-
тириш, ишлаб чиқаришни диверсификация
қилиш марказий ўрин тутиши даркор”
1
деб
бежиз таъкидламаганлар. Ушбу масалаларни
ижобий ҳал қилиш учун мамлакатимизда асо-
сий инвестиция институти ҳисобланадиган
тижорат банкларининг инвестиция фаолия-
тини ривожлантириш зарур.
Банкларнинг инвестиция фаолияти – бу
банк инвестор сифатида даромад олиш
мақсадида молиявий
активларни сотиб оли-
ши, реал активларни яратиши ва ташкил
қилиши учун маблағларни жойлаштириши
билан боғлиқ фаолиятидир. Банкларнинг ин-
вестиция фаолиятини бошқа инвесторлар
фаолиятидан фарқли томони шундаки, улар
инвестицияни жалб қилинган маблағлар эва-
зига амалга оширадилар. Шунинг учун ҳам
банк бир томондан
инвестор сифатида бо-
зорда пайдо бўлса, бошқа томондан эса у
қарздордир. Ушбу ҳолат банклар учун лик-
видлиликни муҳим масала қилиб қўяди,
улар активлар ва пассивларининг муддати,
ҳажми ва фоиз ставкалари бўйича мутаносиб
бошқаришни тақозо этади.
Ривожланган мамлакатларда тижорат бан-
кларининг инвестиция фаолиятларини мо-
лиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб
мижозлардан
жалб этилган муддатли ва
жамғарма депозитлари ҳисобланади. Бунинг
сабаби шундаки, биринчидан, капитал тижо-
рат банклари фаолиятини молиялаштириш-
1
Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли
ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан да-
вом эттириш. – Т.: “Ўзбекистон”, 2013. –22-б.
нинг нисбатан қиммат шакли ҳисобланади;
иккинчидан, тижорат банклари фаолияти-
нинг моҳиятига кўра, аҳоли ва корхоналар-
нинг вақтинчалик бўш пул маблағларини
депозит ҳисобрақамларига жалб қилиш ва
уларни
кредитлар, инвестициялар шакли-
да жойлаштириш билан шуғулланувчи тижо-
рат ташкилотлари ҳисобланади; учинчидан,
банклараро кредитлар нисбатан қиммат мо-
лиявий ресурс ҳисобланади, шу сабабли ун-
дан актив операцияларни молиялаштиришда
фойдаланиш тижорат банклари фоизли хара-
жатлари миқдорининг ошишига олиб келади;
тўртинчидан, тижорат банклари трансакци-
он депозитлардан тўғридан-тўғри, яъни муд-
датли депозит
шартномаси тузмасдан туриб
фойдаланишга ҳақли эмас
2
.
Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида тижо-
рат банкларининг трансакцион депозитлар-
дан ресурс сифатида тўғридан-тўғри, яъни
муддатли депозит шартномасини тузмас-
дан фойдаланиши уларнинг депозит база-
си мустаҳкамлигига салбий таъсир қилади,
ликвидлилик
рискининг кучайишига хиз-
мат қилади. Бунинг сабаби шундаки, транс-
акцион депозит беқарорлик даражаси жуда
юқори бўлган пассив ҳисобланади. У истал-
ган вақтда мижоз томонидан талаб қилиб
олиниши мумкин. Шунинг учун ҳам ривож-
ланган мамлакатларнинг банк амалиёти-
да трансакцион депозитлар тижорат банки
учун ресурс манбаи ҳисобланмайди ва улар-
га фоиз тўланмайди.
Ривожланган давлатлар банкларининг ре-
сурслар базасида мижозларнинг маблағлари
юқори салмоқни эгаллайди. Хусусан, Фин-
ляндия, Италияда жами банк пассивларининг
30 % дан ортиқ қисми мижозлар (жумладан,
жисмоний шахслар) маблағларига тўғри ке-
лади. Бу кўрсаткич Япония ва Исроилда 80%
ни ташкил этади
3
.
Тараққий этган мамлакатларда молия бо-
зорининг ривожланганлиги сабабли тижорат
банклари томонидан чиқарилган қимматли
қоғозларни сотиш натижасида олинган пул
маблағлари улар ресурсларининг умумий
2
Деньги, кредит, банки. / Под ред. проф.
О.И.Лаврушина. – М.: “КноРус”, 2009. –С. 155.
3
Матонников М.Ю. Банковская система России и дол-
госрочные ресурсы. // “Деньги и кредит”. Москва, 2013.
№5. –С. 12.
24
БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРЛАРИ / БАНКИ И ФИНАНСОВЫЕ РЫНКИ