Тижорат банклари фаолиятининг мазмуни ва назарий асослари


-расм. Республикамиз тижорат банкларининг жами активлари динамикаси



Download 1,05 Mb.
bet12/26
Sana08.04.2022
Hajmi1,05 Mb.
#537697
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Банк рентабиллиги ва уни бошқариш 1

4-расм. Республикамиз тижорат банкларининг жами активлари динамикаси18 (млрд. сўм)

Тижорат банкларининг жами активлари 2016 йилда 80362 млрд.сўмга етган бўлиб, 2015 йилга нисбатан 23,3 фоиздан зиёдга ўсган. Умуман республикамиз тижорат банклари активлари йилдан йилга ошиш тенденциясини кўрсатмоқда. Кўрадиган бўлсак, 2012 йилда жами активлар 35744 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 56200 млрдюсўмга етган. 2017 йил 1 январ ҳолатига келиб эса 2012 йилган нисбатан деярли 2,25 баробарга ошган. Бу иқтисодиётимиз учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Чунки банклар томонидан иқтисодиётга зарур кредит маблағларини ажратилиши мамлакат иқтисодиётига зарар бўлган маблағларни ўз вақтида ва етарлича берилаётганидан далолатдир.


Активлар таснифи даврий равишда қайта кўриб чиқилиши керак ва зарур ҳолларда, активлар ҳар бир қайта таснифлашда алмашувчи ва қўшимча қарздорга қарз бўйича хизмат кўрсатишда қайта таснифланиши лозим.


1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активларининг таркиби19, (фоиз ҳисобида)



АКТИВЛАР

Йиллар

2012

2013

2014

2015

2016

1.

Нақд пуллар ва бошқа хил касса ҳужжатлари

2,99

2,42

3,02

2,05

1,91

2.

ЎзР МБдаги пул маблағлари

16,69

14,42

11,51

15,38

14,88

3.

Бошқа банклардаги маблағлар

17,99

16,31

13,46

11,43

11,55

4.

Қимматли қоғозлар, соф ҳолда

0,10

0,14

0,08

0,09

0,07

5.

Инвестициялар

2,44

2,49

2,29

1,73

1,57

6.

Қайта сотиш шарти билан сотиб олинган қимматли қоғозлар

0,02

0

0

0,00

0,00

7.

Ссуда и лизинг операциялари, соф ҳолда

50,28

56,22

61,20

59,58

61,64

8.

Молиявий инструментлар бўйича мижозларнинг мажбуриятлари

1,55

1,11

1,88

3,17

1,78

9.

Асосий воситалар, соф ҳолда

3,28

3,07

3,08

2,60

2,55

10.

Ҳисобланган фоизлар бўйича маблағлар

0,62

0,59

0,61

0,62

0,71

11.

Бошқа активлар

4,04

2,47

2,11

3,35

3,34

Жами активлар

100,00

100,0

100,0

100,0

100,0

1-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2012-2016 йилларда республикамиз тижорат банклари активларининг таркибида салмоғига кўра кредитлар биринчи ўринни егаллайди. Бу еса, кредитлаш банклар учун асосий фаолият тури эканлиги билан изоҳланади.


Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлари таркибида таъкидлаб ўтганимиздек, ссуда ва лизинг операциялари салмоғи катта бўлиб, 2012 йилда бу кўрсаткич 50,28 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда 56,22%, 2014 йилда 61,20 фоизни, 2015 йилда 59,58 фоизни ҳамда 2016 йилда эса 61,64 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу операциялар миқдори 2012 йилга нисбатан 2016 йилда 11,36%га ўсган.
Тижорат банклари активларининг таркибида кейинги ўринларда ЎзР Марказий банкидаги ва бошқа тижорат банкларидаги маблағлар егаллаб турмоқда. ЎзР Марказий банкидаги маблағлар 2012 йилда жами активларга нисбатан 16,69%ни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич камайиб, жами активларга нисбатан 14,88%ни ташкил этган. 2014 йилда еса, 11,51%ни ташкил этган. Бошқа банклардаги маблағлар эса, аксинча 2012 йилда жами активларга нисбатан 17,99%ни ташкил этган бўлса, 2016 йилда эса, 11,55%ни ташкил етган. 2014 йилда эса, 13,46 фоизни ташкил этган.
Энди республикамиз банк тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган АТ “Алоқабанк” фаолиятининг рентабеллик кўрсаткичларининг таҳлил қиламиз.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish