Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet4/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

В .И. Сукачев – биоценоз хакида, А .Тенсли – экологик системалар ҳақида тушунчалар бериб – табиатда доимий бўлиб турадиган тириклик хоссаси модда ва энергия алмашинувини таминловчи универсал механизимини тушинтирдилар.
В .И.Вернадский – биосфера ва ноосфера таълимотини яратиб, тирик организм жумладан одамнинг табиатдаги ўрни ва планетар ўринини тушунтирди ҳамда уларнинг фаолияти натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида маълумотлар берди.
Р.Вирхов ҳужайра назариясидан келиб чиққан ҳолда ҳужайра патологияси концепциясини яратди, бу концепция узоқ вақт медецина ривожланишининг асосий йўлларини курсатиб берди. Бу концепция ҳужайра даражасида кечадиган патологик ҳолатларда, ҳужайрада бўладиган структуравий – кимёвий ўзгаришларга эътибор қаратиб амалий тиббиётда патологик анатомия ва прозекторлик ишини пайдо бўлишига сабаб бўлди.
А.Гаррод одамларда учрайдиган касалликларни ўрганишда генетик-биокимёвий изланишларни қўллаб молекуляр патологияга асос солди ва бу билан у амаллий тиббиётга касалликларга одамларнинг тасирчанлиги хар-хил эканлигини ҳамда хар бир одамда дори препаратига реакцияси индивидуал характерга эга эканлигини кўрсатди.
Бу алмашинув маълум бир ҳудудда яшаб ва доимо ўзаро мунсабатта бўлган ҳар хил тузилишга эга продуцентлар, консументлар ва деструкторлар ҳисобига амалга ошади. В.И.Вернадскийнинг биосфера ва ноосфера ҳақидаги таълимоти барча тирик мавжудотларнинг жумладан одамнинг ҳам табиатдаги ўрни ва оламшумил ролини очиб берди ҳамда инсон томонидан табиатга келтирилиши мумкин бўлган таъсирлар ҳам кўрсатилди. Тирикликнинг фундаментал қонуниятларини ўрганиш учун қилинаётган ҳар бир қадам ва янги йўналишлар тиббиётнинг ҳолатига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб келади, бу эса патологик жараёнларнинг мазмуни ва механизмларини кўриб чиқиш керак эканлигини кўрсатади. Шу ҳисобига даволаш ва профилактик тиббиётни ташкил қилишнинг принципларини, диагностика услубларини ҳамда даволаш йўлларини ҳам кўриб чиқиш талаб қилинмоқда.
Шундай қилиб, ҳужайра назариясидан келиб чиқиб уни янада такомиллаштириш ҳисобига Р.Вирхов “Ҳужайра патологияси концепцияси”ни(1858) яратди, у узоқ вақт тиббиётнинг ривожланишида асосий йўлни белгилаб берди. Бу концепция патологик жараёнлар ҳужайра даражасидаги патологик ҳолатлардаги структуравий – кимёвий ўзгаришлар ҳисобига келиб чиқишига эътибор қаратди ва шу асосида амалий тиббиётда патологоанотомик ва прозекторлик ишини пайдо бўлишига сабаб бўлди.
А.Гаррод одамларда учрайдиган касалликларни ўрганишда генетик ва биокимёвий ёндашиб молекуляр патологияга асос солди. Бу билан у амалий тиббиётда ҳар бир одам организмининг касалликларга таъсирчанлиги бир хил эмас эканлигини ва одамларнинг ҳар хил дори препаратларига жавоб реакцияси индивидуал ҳарактерда эканлигини очиб берди.
Ўтган асрнинг 20-30 йилларига келиб умумий ва экспериментал генетиканинг ютуқлари одам генетикасини чуқурроқ ўрганишга қаратилди. ХХ асрнинг ўрталарига келиб умумий ва эксперементал генетика ютуқлари одам генетикаси йўналишидаги изланишларини жадаллаштирди, натижада патологянинг янги бўлими бўлган – ирсий касалликлар пайдо бўлди, хамда амаллий тиббиётда – тиббий генетик маслахат иши пайдо бўлди. Буларнинг хаммаси молекуляр ва замонавий ҳужайра патологияси ва генетик инженерия услубларидан фойдаланиб илгари маълум бўлмаган касалликларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш имкониятларини яратди.
Натижада патологиянинг ирсий касалликлар деб номланган янги йўналиши пайдо бўлиб, амалий тиббиётда тиббий генетик маслаҳат хизмати пайдо бўлди. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб биологияда физика, кимё, математика ва кибернетиканинг фикр ва услубларидан кенг фойдаланиб, кузатув объекти сифатида микроорганизмлардан кенг фойдаланилди, натижада биофизика, биокимё, молекуляр биология, радиацион биология, бионика каби фанлар пайдо бўлиб тез ривожлана бошлади.
Геномика ва замонавий молекуляр генетик технологиялар одамларда ген касалликларини ДНК нинг нуклеотидлар кетма-кетлиги даражасида диагностика қилишга йўл очди ҳамда бир қатор оғир соматик патологик ҳолатларга (астма, диабет) одамларда ирсий мойиллик бўлиши мумкинлигини тушинтиришди. Одамлардаги касалликларни ген даражасида диагностика қилишнинг ўсиб бориши ирсий материални генотерапия ва генопрофилактика қилиш имкониятларини очди. Фаннинг юқорида келтирилган йўналишларининг ривожланиши ва ютуқлари натижасида молекуляр биология ва генетик инженерия фани ютуқлари тиббиёт учун ишлайдиган ишлаб чиқариш – тиббиёт биотехнологияси пайдо бўлишига олиб келди ва бу йуналиш ХХI асрда истиқболли ютуқларга эга бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирги кунда тиббиётни ташкил этувчилар ва амалий шифокорлар инсонларнинг саломатлиги улар яшаб турган муҳитнинг сифатига ва турмуш тарзига тўлиқ боғлиқ эканлигини кўрсатишмоқда. Бу эса тиббиётни инсон организмига таъсир этувчи экологик омилларга кўпроқ эътибор қаратишга йўналтиради.




    1. Download 56,4 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish