Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Тирикликнинг ривожланиш даражалари



Download 56,4 Mb.
bet9/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Тирикликнинг ривожланиш даражалари.




  1. Молекуляр даража;

  2. Суб ҳужайравий даража;

  3. Ҳужайра даражаси;

  4. Тўқима даражаси;

  5. Орган даражаси;

  6. Организм даражаси;

  7. Популяция – тур даражаси;

  8. Биогеоценоз даражаси;

  9. Биосфера даражаси.

Тирик системаларнинг муҳим ҳусусиятларидан бири куп даражалилигидир. Бир неча хил тириклик даражалари тафовут қилинади: молекуляр, суб ҳужайравий, ҳужайравий, тўқима, орган, организм, популяцион тур, биоценотик ва глобал(биосфера) даражалари. Ҳар бир даражада тирикликка хос хоссалар мавжуд.

  1. Молекуляр даража – биологик молекулалар деб номланган, ҳужайрадаги нуклеин кислоталар, оқсиллар, углеводлар, липидлар ва стероидлар молекулаларидир. Бу даражада ҳаёт фаолиятининг энг муҳим жараёнлари - кодланиш, ирсий ахборотларнинг узатилиши, модда ва энергия алмашинуви, нафас олиш, ўзгарувчанлик ва бошқалар.

Молекуляр даражани тушунтириш электрон микроскопнинг қўлланилиши дифференциал центрифугфалаш усули билан ажратиб олинган фракцияларни кимёвий таҳлил қилиш, иммунокимёвий ва бошқа замонавий усуллар билан нафақат ҳужайрани балки хужайранинг таркибий қисмлари ва уларнинг муҳим хусусиятларини ўрганиш хисобига амалга ошди.
Молекуляр даражанинг биологик махсуслиги биологик молекулаларнинг ўзига хослиги ва функционал махсуслиги билан белгиланади.

  1. Суб ҳужайравий даражани – ҳамма эукариотлар учун умумий бўлган ҳужайранинг асосий структуравий компонентлари – плазматик мембрана, ядро, органоидларнинг, морфофункционал ҳусусиятларида кўриш мумкин.

  2. Ҳужайра даражасини тушунтириш, ҳужайра назариясини яратилиши билан бошланган. Тириклик оламини ҳужайра даражасида ўрганиш, ҳужайраларнинг тузилиши, фаолияти, таркиби умумийликка эга эканлагини намоён этади, бу эса уларнинг келиб чиқиш негизи бир хиллигини кўрсатади. Шу даражадан ҳаёт бошланади. Чунки барча мавжудотлардаги хилма – хил мураккаб биокимёвий жараёнлар, ирсий ахборатларнинг матрицали синтези ҳужайрада амалга ошади. Ҳужайра тирикликнинг элементар структура бирлигидир, чунки барча тирик мавжудотлар ҳужайрадан тузилган. Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларининг тузилиши ва функциясида принципиал фарқлар йўқ.

Ҳужайра даражасининг ўзига хослиги ҳужайраларнинг махсуслашуви билан белгиланади (одам организмида 200га яқин ҳужайра типлари мавжуд).

  1. Бир хил табиатга эга бўлган ҳужайралар мажмуи тирикликнинг тўқима даражасини ташкил этади. Бу даража ўз ичига тузилиши, ўлчамлари, жойлашуви, ўхшаш функцияли ҳужайраларни бирлаштирган ҳар хил тўқималардир. Тўқималар тарихий ривожланишда кўп ҳужайралилик билан бирга пайдо бўлди. Улар кўп ҳужайрали организмларда онтогенез жараёнида ҳужайралар дифференцияси хисобига пайдо бўлади.

Шундай қилиб тўқима умумий келиб чиқишга эга бўлган махсус тузилиш ва функцияли ҳужайралар популяцияси экан.

  1. Орган даражаси – ҳар хил тўқималар ҳисобига шаклланган ўсимлик ва ҳайвонлар органлари билан кўрсатилади. Тўқималарнинг айрим умумлашган, ўзига хос фаолиятларини бажаришга мослашган, шаклланган тузилмалари орган ва органлар тузилишидаги тириклик даражасини ташкил этади.

Органлар системаси даражаси – кўп ҳужайрали мавжудотларда тўқима ва аъзолар ўхшашликларга эга бўлиб, онтогенез жараёнида ривож топади ва органлар системасини ҳосил қилади. Масалан: қон – қон айланиш, нафас олиш, иммун, эндокрин, нерв системалари ва бошқалар.

  1. Организм даражаси – бир ва кўп ҳужайрали организмлардир. Тирикликнинг бу даражаси ташкилий шакли хилма – хил мавжудотларда кечадиган муҳим жараёнларни бир бутун холда, организм учун хос бўлган томонларини назарда тутиб ўрганиш имконини беради.

Организм даражасининг ўзига хослиги шундан иборатки, бу даражада кодланиш ва генетик ахборотларнинг тарқатилиши, шу тур организмлари учун хос бўлган тузилиш ва функционал хусусиятларни умумлаштириш ётади. Хар бир организмда кечаётган барча ҳаётий жараёнлар нерв фаолияти, эндокрин ва иммун системаси хисобига ўз – ўзини бошқаради, ички муҳит доимийлигини сақлаб қолади.

  1. Популяция даражаси – ХХ асрнинг 20 – йилларида С.С.Четвериков томонидан эволюция жараёнлари организмлар популяциясида бўлиши кўрсатилгандан кейин очилди. Бу даража маълум генофондга эга популяциялар мисолида кўрсатилади. Бир тур чегарасида биттадан бир неча минггача популяциялар бўлиши мумкин, уларда элементар эволюцион жараёнлар бўлиб, янги адаптатив шакллар пайдо бўлади. Демак популяция эволюциянинг элементар структура бирлиги бўлиб, турларнинг ҳосил бўлиши популяция даражасида рўй беради.

  2. Тур даражаси – ўсимлик ва ҳайвонот олами турлари билан кўрсатилади, ҳозирги вақтда ўсимликларнинг 500000га яқин, ҳайвонларнинг 2,5 млндан ортиқ тури маълум.

  3. Биогеоценотик даража – ҳар хил турга мансуб организмларнинг биргаликда яшаши – биоценозлар мисолида ўрганилади. Тарихий ривожланишда биоценозлар – экосистемалар жамланди, уларга ўзаро бир – бири билан боғлиқ организмлар жамоаси ва атроф муҳитнинг абиотик омиллари киради. Экосистемада организмлар ва абиотик омиллар ўртасида мувозанат бўлиши хос. Шу даражада организмлар ҳаёт фаолияти билан боғлиқ модда ва энергия алмашинуви амалга ошади.

  4. Глобал – биосфера даражасида – популяцияларнинг маълум ҳудудда бирга яшаши, ўзаро муносабати, уларнинг атроф муҳит билан модда ва энергия алмашинувидаги боғлиқлиги ўрганилади. Бу жараён организм ва атроф муҳит ўртасидаги муносабатни ҳамда модда ва энергиянинг айланишини белгилаб беради.

Замонавий тиббиёт фани тирикликни ўрганиш сохасидаги - биологиянинг барча тармоқлари ютуқларига таянади. Одам организмининг бир бутунлиги ва унда рўй берадиган жараёнларнинг атроф муҳит шароитлари билан уйғунлашган холда рўй беришини чуқур тушуниб етиш(ўрганиш), тиббиёт фани ихтиёридаги барча амалий тадбирларни тўла тадбиқ этиб, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш имконини беради.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish