Iбоб.
Биологиянинг ривожланиш босқичлари
Инсониятнинг тирик мавжудотларга бўлган қизиқиши жуда қадимдан бошланган, чунки тириклик дунёси инсоният учун фақат яшаш учун муҳитгина бўлиб қолмасдан уларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавф солувчи ҳам эди. Табиийки бу холат инсонларга ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳақида бошланғич маълумотларни тўплаш, уларнинг фойдали ва зарарли томонларини аниқлаш, классификациялашга ҳаракат қилиш, фойдали ва зарарли, касаллик чақирувчи гурухларга ажратиш имкониятини берди. Айримларидан эса озиқ-овқат сифатида фойдалана бошладилар. Организмларнинг хилма – хиллиги ҳақида маълумотларнинг йиғилиши, уларнинг келиб чиқиши бир деган фикрга олиб келди. Бу фикр тиббиёт учун жуда аҳамиятли эди, чунки тирикликнинг келиб чиқишининг бир эканлиги барча органик олам учун хос бўлган универсал биологик қонуниятлар биологик объект бўлан инсон учун хам хос эканлигини кўрсатади.
Замонавий биология илдизлари қадим – қадимларга бориб тақалади, бу фаннинг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар ҳам кўп, уларнинг айримлари ҳақида тўхталамиз.
Г иппократ (эр. олдин 760 – 360 йиллар) – биринчи бўлиб, ҳайвонлар ва одамнинг тузилишини тушинтирди ва касаллик келиб чиқишида муҳит омиллари ҳамда ирсиятнинг ўринини кўрсатди. Гиппократ тиббиётнинг асосчиси хисобланади.
Клавдий Гален – биринчи марта одам ва маймунларни анатомик жиҳатдан таққослаб ўрганди. У марказий ва периферик нерв системасини ўрганган.
Л еонардо да Винчи(1452 – 1519) – бўғимларда суякларнинг богланиш услубларини, юрак фаолиятини, кўзнинг кўриш функциясини, одам ва ҳайвонлар суякларининг ўҳшашлигини ўрганган.
Карл Бэр(1792 – 1876) – ўзининг ишларида гомологик органлр назарияси ва ҳомилалар ўхшашлиги қонунлари ҳақида кўп маълумотлар берди унинг бу ишлари эмбриология ривожланишига илмий асос бўлиб ҳизмат қилади.
Б арча тирик мавжудотларнинг келиб чиқиши бир эканлигини тасдиқловчи энг мухим илмий далил Т.Шванн ва М.Шлейден (1839) томонидан яратилган ҳужайра назарияси хисобланади. бу назария тирик мавжудотларнинг бирлигини илмий асослаб берди. Ҳужайра тирикликка хос асосий ҳусусиятларга ўз – ўзини янгилаш, ўз – ўзини ҳосил қилиш ҳамда ўзини – ўзи бошқаришга қодир. Эволюция тизимининг қайси поғонасидан олишидан қатъий назар барча организмларнинг ҳужайраси деярли ўҳшаш бўлиб, умумий кўринишга эга, ҳужайра органик олам эволюцияси йўсинида ривожланиб боради. Бу назария тирик мавжудотлар морфологияси, физиологияси ва индивидуал ривожланиши қонуниятларини ўрганишга туртки бўлди.
Ч .Дарвин – 1859 йил эволюцион таълимотни яратди ва эволюциянинг меҳанизмлари ва йўлларини тушунтирди.
Л.Пастер, Р.Кох, И.Мечниковларнинг ишлари асосида микробиология мустақил фан сифатида шаклланди.
Г .Мендел(1865),Г. де Фриз, К.Корренс, К.Чермаклар(1900), Т.Морган(1910-1916). Дж.Уотсонва Ф.Крик(1953)лар томонидан ирсиятнинг фундаментал қонуниятларининг очилиши ирсий аҳбаротнинг ҳужайрадан ҳужайрага, ҳужайра оркали организимдан организимга ўтиши механизмларни ва ирсий ахборотнинг тур ичида тақсимланишини тушунтириб берди. Ирсият қонуниятларини билиш жинсий кўпайиш, онтогенез каби биологик холатларни тушинишда муҳим аҳамиятга эга.
Ў симлик ва ҳайвон организмларининг ҳужайравий тузилишга эга эканлиги ҳақидаги бу қонуният шакли ва ўлчами жиҳатидан фарқ қилувчи барча ҳужайралар бир хил тузилганлигини ва яхлит бир хил функция кўрсатишини исботлади. Кейинчалик бу маълумотлар тирик организмларнинг тузилиши ва функциясини яъни морфология, физиологияни ҳамда, тирик мавжудотларнинг индивидуал ривожланиши қонуниятларини ўрганишда туртки бўлди. Г.Мендел (1865), Г. Де Фриз, К.Коренс ва К.Чермаклар (1900), Т.Морган (1910-1916), Д.Уотсон ва Ф.Криклар (1953) томонидан ирсиятнинг фундаментал қонуниятларининг очилиши биологияда жуда катта янгилик бўлиб ирсий ахборотларнинг ҳужайрадан ҳужайрага, ҳужайра орқали индивиддан индивидга узатилишнинг умум механизмини тушунтириш имконини бериб бу ахборотларни биологик тур чегарасида тарқалишини ҳам асослаб берди. Ирсият қонуниятлари ҳақидаги маълумотлар органик олам ягоналиги ҳақидаги фикрни асослаш учун ҳам зарур, чунки бу қонуниятлар ҳисобига жинсий кўпайиш онтогенез ва авлодлар алмашинуви каби муҳим биологик ҳолатларни тушуниш имконияти туғилди.
Тирик мавжудотларнинг келиб чиқиши бир эканлигини тўлиқ тасдиқловчи маълумотлар ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги биокимёвий(метоболизмни) ва биофизикавий механизм жараёнларини ўрганиш натижалари асосида тўлиқ тасдиқланди. Бу тасдиқлар ХIХ асрнинг иккинчи ярмида ривожланган бўлсада улар ХХ асрнинг 50-йилларига келиб Д.Уотсон ва Ф.Криклар томонидан (1953) дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) тузилиши тушунтирилгандан кейин биологияда молекуляр биология йўналиши пайдо бўлди. Биологиянинг ҳозирги замон босқичида молекуляр биология асосида янги илмий-амалий йўналиш – геномика пайдо бўлди ва у ўзининг олдига одам ва бошқа организмлар геномининг ДНК сини ўрганишни амалий мақсад қилиб қўйди. Бундай биологик ахборотларни ўрганиш асоси бошқа турларнинг генларини киритиш йўли билан мақсадга мувофиқ йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш имконини берди. Бундай имконият тирик мавжудотлар ҳаёт фаолиятидаги ягоналик ва универсаллик механизмларини тушунтирувчи муҳим далил ҳисобланади.
Молекуляр биология ўзининг асосий йўналиши деб ҳаётий жараёнларни ўрганиш ҳаётий жараёнларда биологик макромолекулалар (нуклеин кислоталар, оқсилларнинг) ролини аниқлаш, ирсий ахборотларни сақлаш, уларни ҳужайралар томонидан узатилиши ва ишлатилиши қонуниятларини ўрганишни олади. Молекуляр биологик изланишлар тирик организмларнинг умумий хусусиятлари бўлган ирсият, ўзгарувчанлик, биологик функцияларнинг махсуслиги, ҳужайралар ва организмларнинг бир неча авлодларида ўз структураларини сақлашни таъминлаб берувчи универсал физик-кимёвий механизмларини очиб берди.
Ҳужайра назарияси, ирсият қонунлари, биокимё ютуқлари, биофизика ва молекуляр биология ҳақидаги маълумотлар органик оламнинг ягоналигини ҳозирги замон ҳолатида тасдиқлайди. Тирикликнинг ягоналиги тарихий ривожланиш маҳсули эканлиги Ч.Дарвиннинг (1859) “Эволюцион таълимот” китобида асосланган. Бу таълимотнинг кейинги ривожланиши генетика ва популяцион биология ютуқлари билан боғлиқ бўлиб, А.Н.Северцов, Н.И.Вавилов, Р.Фишер, С.С.Четвериков, С. Райт, И.И.Шмалгаузенларнинг ишларида кўрсатилган, шу ҳисобига улар ХХ асрнинг энг маҳсулли илмий фаолиятларига киради. Эволюцион таълимот тирик мавжудотларнинг келиб чиқиш бирлигини тушунтириб бир неча миллиард йил олдин пайдо бўлган тирикликнинг тарихий ривожланиш жараёнида яшаш муҳитига мослашиш ҳисобига морфофизиологик тузилиши даражаси билан фарқланувчи ҳилма-хил тириклик шаклларининг пайдо бўлишини кўрсатади. Эволюцион назария барча тирик мавжудотлар бир-бирлари билан генетик қариндошлиги ҳисобига боғланган деган хулосага келади. Ҳозирги замон эволюцион назарияси ўлик ва тирик табиат ўртасидаги ҳамда тирик табиат ва одам ўртасидаги чегарага шартли деб қарайди. Тирик организмлар тузилишини ташкил қилувчи хужайра ва тўқималарининг молекуляр, атом таркибини ўрганиш натижалари ҳамда кимёвий лабараторияларда табиий шароитда фақат тириклик учун хос бўлган моддаларнинг олиниши, ҳаёт тарихида ўлик табиатдан тирикликга ўтиш мумкинлигини исботлади. Шу жумладан ижтимоий мавжудот бўлган – одамнинг пайдо бўлиши ҳам биологик эволюция қонуниятларига мос келади.
Классик биологияда ҳар хил гурухга кирувчи организмларнинг қариндошлигини ёки ўхшашлигини уларнинг етук ҳолатларини, эмбриогенезини ва қазилма топилмаларини таққослаш йўли билан аниқлаганлар. Замонавий биология бу масалани ечишга уларнинг ДНКсидаги нуклеотидлар кетма-кетлигидаги фарқларни ёки оқсилларидаги аминокислоталар кетма-кетлигидаги фарқлар билан аниқламоқдалар.
Юқорида айтганимиздек дастлаб одамлар организмларни уларнинг амалий аҳамиятига қараб классификациялаганлар. К.Линней (1735) фанга бинар классификацияни киритди, бунга асосан тирик табиатда ҳар бир организм ҳолатини аниқлаш учун унинг қайси тур ва авлодга мансублигини билиш зарур. Бу классификация ҳозирги замон систематикасида ҳам қўлланилади. Эволюцион назария яратилгунга қадар биологлар тирик мавжудотларни уларнинг ўзаро тузилишидаги ўхшашлигига қараб маълум бир тур ва авлодга киритишган.
Эволюцион назария эса организмларнинг генетик қариндошлигига қараб ўхшашлигини тушунтириб, илмий асосланган биологик классификацияни тузди. Органик оламнинг ҳозирги классификацияси бир томондан тирик организмларнинг ҳилма – хиллигини, иккинчи томондан эса келиб чиқиши бир эканлигини тўғри тушунтиради. Тирикликнинг келиб чиқиши бир эканлиги ҳақидаги фикрлар ХХ асрда қилинган экологик изланишларда ҳам ўз тасдиқларини топди. В.Н.Сукачев биоценоз ҳақидаги маълумотларида ёки А.Тенслининг экологик системалар ҳақидаги маълумотларида тирикликнинг муҳим хоссасини таъминловчи универсал механизм табиатда доим бўлиб турадиган модда ва энергия алмашинуви эканлигини очиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |