СИНАНТРОП ПАШШАЛАР
Одам ҳаётига озми-кўпми алоқаси бўлган пашшаларни синантроп пашшалар дейилади. Буларга уй пашшаси, кулранг ва яшил гўшт пашшалар, сўналар, вольфрат пашшаси ва бошқалар киради (144- расм).
Уй пашшаси (Muscadomestica) экологик жихатдан аҳоли турадиган жой билан яқиндан боғлиқ. Аҳоли турар жойлари, томорқадаги биноларда, молхоналарда яшайди. Пашшалар кир ўраларга, ахлатхоналарга, ҳожатхоналарга учиб боради, бу ерда ифлос ва чириб ётган органик модда қолдиқларига қўниб, гавдасини, оёқларини ва ориз аппаратини ифлослайди. Бактерия-лар, паразит чувалчангларнинг тухумлари ва паразит содда ҳайвонларнинг цисталари билан ифлосланган пашшалар аҳоли яшайдиган хонага кириб овкатга идиш-товоққа ўтиради ва хар хил юқумли касалликларни тарқатади.
Пашшалар айникса ошқозон-ичак касаллигини, ич терлама, ичбуруғ касалликларини тарқатишда катта роль ўйнайди. Пашша сил касаллини, куйдирги, вабо касалликларини ҳам тарқатишига шубха йуқ. Бундан ташқари пашшалар гельминтлар тухумини, одамда паразитлик қиладиган содда ҳайвонларнинг цисталарини ташиб юради. Демак, уй пашшаси бир қанча юқумли касалликларнинг чақирувчиларини механик усулда тарқатади.
Морфологик тузилиши. Уй пашшасининг узунлиги 5,8 - 7,5 мм бўлиб, тук қўнғир рангда ўлади. Кўкрагида узунасига кетган тўртта йўл-йўл чизири бор (расм, ). Боши катта, ярим, юмалоқ шаклда бўлиб, икки ёнида мураккаб кўзлари жойлашган. Мўйлови калта, уч буғимли. Тарновсимон хартуми оғиз дискини ҳосил киладиган кенг бўлакчалар билан тугайди; оғиз бўлакчала-рининг ўртасида оғиз тешиги жойлашади. Оғизбўлакчаларида майда ингичка найчалар бўлиб, трахея тизимини эслатади, шунинг учун улар «ёлғон трахеялар» (псевдотрахеялар) деб аталади. Шулар ёрдамида суюқ озуқа яланди ва оғизга тушади. Оғиз тешигининг девори хитинли пластинкалар билан қопланган бўлиб, «тишчалар» вазифасини ўртайди.
Расм Ўй пашшаси
Пашша қаттиқ озуқаларни олдин сўлаги билан юмшатади ва уни тишчалари ёрдамида қиради, ғажийди, сўлакдаги хазм ферментлари таъсирида озуқа модда суюлади ва хартуми ёрдамида сўрилади. Кўкрак қисмида бир жуфт қаноти ва 3 жуфт оёқлари жойлашган. Иккинчи жуфт қаноти рудиментар бўлиб, жизиллагичларга айланган. Оёқлари иккита тирноқчалар билан тугайди. Тирноқча остида ёпишқоқ ёстиқчаси бўлади. Пашшалар шу ёпишқоқ ёстиқча ёрдамида тик қия текисликларда ҳам юра олади. Хартумчаси, гавдаси ва оёқлари туклар билан қопланган бўлиб, унга ифлос осонгина ёпишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |