1 4 - р а с м . Вирус А2 нинг электрон микроскоп остида куриниши.
пандемия 1889—1890 йилларда, иккинчиси 1918—1919 йилларда ва
учинчиси 1957 йилда булиб утди. Бу пандемиялар орасида катта-
кичик эпидемиялар хам учраб турди. Пандемия вақтида аўолининг
50—70 фоизи касалланган. Пандемия ва баъзан эпидемиялар вақтида
гриппдан улиш ҳоллари куп учраган.
Этиологияси/ Гриппни вируслар қузгатишини 1933 йилда У.
Смит, Қ Эндрюс ва Лейдлау аниқладилар.
Улар кашф этгак вирус
кейинчалик А вирус деб аталди. 1940 йилда Т. Френсис ва Т.
Меджилл вируснинг бошқа бир тури — В вирусни, 1947 йилда Р.
Тейлор яна бир вирус — вирус С ни кашф этдилар.
А вирус 5'згарувчанлик хусусиятига эга булиб, диаметри 80-120
нм дир. Бу вирус ҳужайрасида РНҚ оқсил моддалар,
угле-врдлар
билан
липидлар,
шунингдек
турли
серотипларга
мансуб
гемагглютинин (Н"), нейраминидаза (Ы) бор (14-расм).
Грипп вируси реқепторларга бирикиш, энзимлиқ токсиклиқ
инфекцион-антигенлик хусусиятига эпа. Вирус махсус реқепторларга
адсорбланз олади. Шу туфайли грипп вируси эригроқитлар
агглютинақиясига сабаб булади. А вирус товук эмбрионида осон
купаяди. В вируснинг ўзгарувчанлиги камроқ. РНК ги, гемагглю-
тининқ нейраминидазаси,
турлича антигенлаои бор, вируснинг бу
тури товуқ эмбрионида секинроқ купаяди. Бу вирус пандемияга сабаб
булолмайди.
С вирус кам урганилган, у енгнл утадиган
спорадик гриппга сабаб
булади, холос.
261
1
Грипп вируслари музлатилганда тирик сақланади. Қиздириш,
қуритиш ва турли дезинфекцияловчи моддалар (формалин, спирт,
кислота, ишқор ва боищалар) таъсирида тез ҳалок булади. Уль-
трабинафша нурлар ҳам уларни тез улдиради.
Эпидемисщогияси. Инфекция манбаи {грипп билан огриган
бемор ҳисобланади. Гриппни асосан касалликни оёқда юриб
утказаётган кишилар тарқатади. Бемор 5—9 кунгача юқумли ҳи-
собланади. Грипп, юқорида айтилганидеқ асосан ҳаво-томчи йули
билан тарқалади. Бемор гапирганида, йуталганида ва аксирганда
тупук заррачалари билан ташқарига куп миқдорда вирус чиқа-рад'и.
Грипп контакт йули билан ҳам, масалан, румолча, сочиқ, унинчоқлар
орқали юқиши хам мумкин.
ўозирги замон транспорт воситалари (поезд, автобуслар, тез учар
самолётлар) гриппнинг
наинки мамлакатлараро, балки қитъ-алараро
ҳам тез тарқалишига сабаб булади. Грипп вирусининг антигенлик
хусусияти тухтовсиз узгариб туради, шунга кура вируснинг бир-
биридан фарқ қиладнган турлари пайдо булиб тури-ши мумкин.
Одам грипп билан огриганда пайдо булган иммунитет маълум вақт
утгач хусусияти узгарган янги хил вирусга таъсир қилолмайди, шунга
кура уша одамга гриппнинг янги хил вируси юқиши мумкин. Шу
сабабдан асосан А гриппнинг эпидемияси вақти-вақти билан
қайталаниб туради.
Грипп куз-қиш ойларида (октябрь-март) купроқ учрайди. Бу
касаллик болаларга ва кексаларга купрок юқади ва уларда огир-роқ
утади. ғўар 1—3 йилда гриппнинг эпидемияси ь;айтарилиб туради.
10—30 йил оралаб грипп пандемияси кайд ўилинади. Эпидемия ва
пандемнялар А вируснинг янги серологик турлари пайдо булиши
натижасида юз беради.
А вирус сабабчи булган эпидемия
одатда тусатдан бошланади,
бунда 1 —1,5 ой мобайнида ахрлининг 20—50 фоизи касалланади.
В вирус қузгатган грипп эпидемияси сал секинроқ авж олиб
боради, 2,5—3 ой ичида аҳолининг 25 фоизи касалланади.
С вирус фақат спорадик гриппга сабаб булади Охирги йил-ларда
В вирус гриппининг эпидемиялари ҳар 2 йилда қайтарил-мокда.
Грипп билан огриган киши организмида типоспецифик имму-
нитет пайдо булади. Иккинчи томондан,
вируснинг антигенлик
хусусияти узгариб, гриппнинг эпидемияси яна қайталанишига сабаб
булиши мумкин. Охирги йилларда аниқланишича, орттирил-ган
типоспецифик постинфекцион иммунитет сунмайди ва деярли
умрбод сақланади. Организмнинг
грипп инфекциясига каршилик
курсатиш хусусияти иммунологик хотирага богликдир. Организм-
нинг гриппгз қарши носпецифик қаршилик курсатиш хусусияти
гуморал омилларга (0-ингибиторлар, кофактор ва интерферонга)
борлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: