Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Профилактикаси
ўамма имкониятларни сафарбар қилиб ка-
ламушларни қириш керақ Озиқ-овқатларни пана жойда сақлаш 
зарур. Одамлар яшайдиган хоналарда, омборларда сичқон ва ка-
ламушлар купайишига йул қуймаслик зарур. Шахта, кон, ер қа-зиш 
ишларида ишлайдиган одамлар қалин жомакор ва этик ки-йишлари 
керак (теридан лептоспира кирмаслиги учун). Лепто-спироз учраб 
турадиган жойда аҳоли специфик вакцина билан эм-ланади. Вакцина 
чалажон қилинган лептоспирадан тайёрланади.
ИЕРСИНИОЗЛАР
Иерсиниозлар интоксикақия ва аллергияга хос белгилар ҳам-да 
лимфа безларининг зарарланиши аломатлари билан характер-
ланадиган уткир юқумли касалликлардир. Бу касалликлар гуру-ҳига 
улат, сохта туберкулёз ва ичак иерсиниози киради.
1894 йилда франқуз олими Иерсен биринчи булиб улат микро-
бини топди. Шу сабабдан бу микроблар иерсинлар деб ва улар 
қузгатадиган касалликлар эса иерсиниозлар деб юритилади-
ИЧАК ИЕРСИНИОЗИ
Ичак иерсиниози меъда-ичак йулининг зарарланиши, интокси-
кақия ва аллергия аломатлари билан характерланадиган зооноз 
касалликдир.
Тарихий маълумот. 
Бу касаллик ҳакдда биринчи маълумот 1923 
йилда эълон қилинди* (шлейфстейин ва М. Колеман). 1940 
йиллардан бошлаб бу касаллик ер юзида кенг тарқалганлиги қайд 
қилинди. 1974 йилда беморларнинг сони ер юзида 4000 дан куп 
булди. ўозирги вақтда ичак иерсиниози Оврупо, Осиё, Америка ва 
Африканинг 30 дан ортиқ мамлакатларида учраб туради. 1978 йилда 
илгариги СССР худудида 300 дан куп одам иерсиниоз билан 
касаллангани қайд қилинди.
Этиологияси.
Ичак иерсиниозини кузгатувчи микроб уег-
51П1а еп{егосоПса грамсалбий, майда, таёқча қиёфасидаги бак-
терия булиб, унинг хипчинлари бор, ҳаракатчан, оддий озуқа 
моддаларида купаяди. Буялганда икки учи купроқ ва уртаси кам-
190


рок; буялади. Унинг 30 дан куп серологии хиллари маълум. 3—5 
—8 ва 9 ни серологик хиллари бемор одамларда топилган.
Иерсиниалар паст ҳароратда (масалан, музлатганда) бемалол 
купаяди. Қайнатганда тезда ҳалок булади. Оддий дезинфекция-ловчи 
моддалар таъсирида нобуд булади.
Эпидемиологияси. Касаллик микроби табиатда жуда кенг 
тарқалган. Уни тупроқда, сувда, турли ҳайвонлар (қуён, тулки, 
маймун, майда паррандалар, денгиз чучқалари, балиқлар, моллюс-
калар ва уй ҳайвонлари (от, эшақ чучқа сигир, қуй, эчки, итдар) нинг 
ахлатида топиш мумкин. Иерсиниоз билан касалланган ҳайвонлар 
баъзан ҳалок булади.
Одамлар учун инфекция манбаи уй ҳайвонлари ва майда ке-
мирувчилардир, одамдан одЗмга жуда камдан-кам юқади.
Инфекция алиментар йул билан юқади. Касаллик купинча 
иерсиниоз микроби билан ифлосланган гушт маҳсулотлари, саб-
завотлар, сут ва сув истеъмол қилинганда юқади. Иерсиниоз купинча 
чақалоқ болаларда учрайди. У йилнинг совуқ ойларида купаяди. 
Касаллик купинча спорадик шаклда, баъзан эпидемия
тарзида қайд қилинади.
Патогенези ва патологик анатомияси. Иерсиниалар 
ОРИЗ 
орқа-ли 
ошқозонга тушади у ерда қисман ҳалок булади. Тирик қол-ганлари 
ингичка ичак шиллиқ пардасига ва лимфа безларига киради. Шиллиқ 
парданинг микроб кирган жойида яллирланиш жараёни юз беради. 
Лимфа томирлари буйлаб иерсиналар мезентериал лимфа безларига 
боради ва у ерда ҳам яллигланиш жараёни юз беради (мезоденит). 
Баъзан катарал ва.геморрагик аппендиқит ҳам ривожланади. Лимфа 
безларидаги тусиқни енгиб утган иерсиниалар қонга тушади ва 
бактериемия бошланади. Бактериемия натижасида куп ички органлар 
аввало жигар ва та-лоқ зарарланади. Артрит, остит, миозит, нефрит, 
уретрит, холеқистит, ирит ва бошқа органларда турли хил узгаришлар 
юз бе-риши мумкин. Маълум вакт утгач.бемор организми иерсиниага 
ва унинг токсинига нисбатан ута сезувчан булиб қолади (сенси-
билизақия).
Мезентериал лимфа безларида гиперплазия ва бошқа лимфа 
безларида майда-майда абсқесслар пайдо булади.
Ингичка ичакнинг дистал қисмида яра ва некроз аломатлари юз 
беради. Ичак деворларида флегмона ва гангренага хос белги-лар 
пайдо булади. Умуман ичакда, мезентериал безларда яллирланиш, 
геморрагия, некрозга хос аломатлар аниқланади.
Клиникаси. Бу касалликда асосан ичак ва мезентериал без ларда 
узгарьшлар юз беради (гастроэнтерит, энтероколит, ўгаст-
роэнтероколит, мезентериал лимфаденит, терминал илеит, уткир 
аппендиқит). Бундан ташқари моноартрит, тугунчали эритема, 
лимфоденит, конъюнктивит, иридоаиклит, гепатит, холеқистит, 
нефрит, уретрит ва бошқа узгаришлар ҳам учрайди.
Инкубақион давр 15 соатдан 4 кунгача давом этади. Касаллик 
купинча бирданига бошланади. Бехор эти увишиб қалтирайди,
191


ҳарорат 38-39 даражагача кутарилади ва бир неча соатдан 5-7 
кунгача юқори булиб тур'ади. Беморнинг боши, мускуллари, кунг-ли 
айнаб кусади, ичи кетади. Қорнининг унг томони огрийди.
Беморнинг кузи ва томори қизарган, лимфа безлари катталаш-ган 
булади. Крринни пайпаслаб курганда оррийди. Купинча жи-гар 
катталашади, гепатит аломатлари куринади.
Касалликнинг 2—3 ўафталарида бемор баданига эшакемига 
ухшаш тошма тошади, тугунчали эритема ва артрит белгилари 
куринади. Шартли равишда иерсиниознинг қуйидаги клиник хил-
лари ажратилади:
1. Гастроэнтерохолитик хили; 2. аппендикуляр хили; 3. артритик 
хили; 4. Септик хили; 5. Билинар-билинмас белгилар билан утадиган 
хили; 6. Субклиник хили.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish