Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Абдомйнал формаси. 
Бу формада мезентериал лимфа тугун-
лари катталашади, беморнйнг қорни оррийди. Баъзан орриқ, жуда 
кучли булади,- бемор қайт қйлади.
Тарқоқ формаси. 
Кучли интоксикақия бутшб, бемор алаҳлайди,
339


баъзан беҳуш булиб ётади. 
Боши қаттиқ огриЙди. Мускуллар ҲаМ 
орриб туради. Иситма эгри 
ЧИЗИРИ 
тулўинсимон булади. Баданда 
розеола тошмаси пайдо булиб, бир-икки ҳафта сақланиб туради. 
Тошма пайдо булганида буримлар шишади ва оррийди.
Упка формаси. 
Бу формаси касаллик ҳаво-чанг йули билан 
юк;қан ҳолларда пайдо булади. Бу форманинг икки хили учрайди: 1) 
бронхит хили (асосан ҳаво йуллари зарарланади); 2) пневмо-ник 
хили (упка паренхимаси зарарланади).
Беморда бронхит, ларингит, трахеит аломатлари куринади. 
Пневмония икки ойгача чузилади. Пневмонияда ҳарорат юқори 
булади, физикал симптомлар аниқланади. Пневмония зуриқиб ва 
қайталаниб туради. Туляремияда менингит, менингоэнцефалит, 
вегетатив неврозлар учраши мумкин.
Дифференқиал диагностикаси. 
Туляремияни улат, куйдирги, 
дифтерия, зотилжам (пневмония)дан фарқлаш керақ
Туляремияда зарарланган лимфа тугунлари тери ости клетчат-
касига ёпишиб кетмайди, кам оррийди. Куйдирги карбункулининг 
уртасида қоп-қора қутири булади, унинг атрофида майда пуфакча-
лар куринади, куп жой шишади, огриқ булмайди. Туляремия ан-
гинаси купинча бир томонлама булади.
Беморнинг буйнида, қулори атрофида ва қултиқ, остида бубон-
лар аниқланади. Баъзан бу бубонлар йирингланиб ёрилади.
Туляремияда пневмония зотилжамдагидек тусатдан бошлан-
майди ва бемор унчалик орир аҳволга тушмайди. Физикал симп-
томлари камроқ булади, туқ сариқ балгам учрамайди, балрамда қон 
ҳам булмайди. Туляремия пневмонияси узок чузилади ва ни-ҳоят 
тузалиш билан тугалланади. Туляремия пневмонияси бошқа-ларга 
юқмайди.
Лаборатория диагностикасида уч хил: биологиқ серологик ва 
аллергик усуллардан фойдаланилади.
Б и о л о г и к усу л. Беморнинг баданидаги бубонидан, 
ТОМОРИ
-
дан олинган шилимшиқ, кузидан оқадиган суюқлиқ терисидаги 
луфакчадан олинган суюқлиқ лаборатория ҳайвонларига (оқ 
сичқонлар, денгиз чучқаси) юборилади. Агар беморда туляремия 
булса, бу ҳайвонларга касаллик юқади ва улар 4—14 кун ичида 
ҳалок булади. Улган ҳайвонларнинг жигаридан, талогидан, лимфа 
тугунларидан озгина кесиб олинади ва махсус озуқа муҳитига 
экилади ва сунгра туляремия бактерияси ажратиб олинади. Зўай-
вонларнинг қонини ҳам экиш мумкин.
С е р о л о г и к у с у л. Агглютинақия реакцияси қулланилади, 
реакция титри 1:100 ва бундан юқори булса, натижаси мусбат 
ҳисобланади. Туляремияни барвақт аниқлаш, шунингдек ретрос-
пектив диагностика учун эгри гемаггютинация реакциясидан фой-
даланиш тавсия этилади.
А л л е р г и к р е а к ц и я . Касалликнинг 5—6 кунидан бошлаб 
бу реакция ижобий натижа беради. Тери орасига 0,1 мл тулярин 
юборилади. Тулярин юборилган жойда яллигланиш белгилари пайдо 
булиши беморда туляремия борлигидан дарак беради.
340


Давоси. Туляремияда стрептомиқин, тетрақиклин ва левомиқе-
тин яхши натижа беради. Стрептомиқин бир кунда 500000— 1 000 
000 ТБ дан босим 8—10 кун мускул орасига юборилади.
Туляремиянинг упка ва тарқоқ формаларида бсморга стрепто-
миқин кунига 2 граммдан берилади. Тетрақиклин кунига 2 грамм-
дан, даксиқиклин — 0,2 граммдан, левомиқетин 2—2,5 граммдан 
тайинланади. Бу антибиотиклар бемор ҳарорати нормаллашгани-дан 
кейин яна 5—7 кун берилади. Антибиотиклар билан бир вақт-да 
вакқинотерапия х_ам қулланилади. Вакцинани тери орасига, тери 
остига, мускул орасига ва венага 3—5 кун оралаб 10—12 марта 
юборилади. Вакцина дозаси аста-секин купайтирилиб бо-рилади.
Вакцинани венага юбориш яхши натижа беради. Ҳар 5--6 кунда 
бемор венасига 1—5—10—15 миллион микроб ҳисобида вакцина 
юборилади.
Туляречияга вакцина билан даво қнлиш схемаси 
ўар сафар юбориладиган микроблар сони
Венага юборилгаиида
Тери остига юборилганкда: 
(икки босқичда)
1.
50 минг.
о млн. 
2.
100—200 минг.
7,5 млн. 
3.
300—500 минг.
10 млн. 
4.
0,5—1 млн.
15 млн. 
5.
1—2 млн.
20—30 млн. 
6.
2—4 млн.
30—40 члн. 
7.
4—6 млн.
40—50 млн. 
8.
6—8 млн.
50. млн. 
Бубон ва яраларга индиферент малхамлар қуйиш ҳам тавсня 
этилади. Бубонлар' юмшаб, флюктуақия пайдо булса, уларни жар-
роҳлик усули билан кесиб ёрилади.
Беморлар касаллик симптомлари бардам топиб, обдон согай- 
ганидан кейин уйига жунатилади.
,
Профилактикаси. Асосий чора-тадбирлар кемирувчи хайвонлар 
иа каналарни қиришга қаратилгандир. Касаллик юқиш хавфи бор 
одамлар эмланади. Аўоли орасида тушунтириш ишлари олиб бо-риш 
муҳим а?
ч
амиятга эга.
Эпизоотия вақтида инфекция учогида яшовчи а холи тирик 
туляремия вакцинаси билан эмланади.
РИККЕТСИОЗЛАР
Риккетсиозлар қон сурар ҳашаротлар орқали юқадиган ва рик-
кетсиялар қузгатадиган касалликлардир.
Риккетсиялар майда (0,5 дан 40 миллимикронгача), грамм-мусбат 
микроорганизмлардир. Улар 1909—1910 йилларда америка-лик олим 
Риккетс томонидан кашф этилган, шунинг учун риккетсиялар деб 
аталади. Риккетсиялар ҳужайра ичида паразит булиб
341


яшайди. Эндотоксини бор. Улар уз хусусиятларнга кура бактерия-
лар ва сируслар уртасида алоҳида уринда туради. Оддий озуқа 
моддаларнда купаймайди, шу жиҳатдан ҳам бактериялардан фарқ 
ўилади. Улар худди вирусларга ухшаб тирик тузима л арда (товуқ 
змбриони, 
оқ 
сичқонларнинг упкаси, битлар организмида) куяая-ди. 
Риккетсиялар битларда, бургаларда ва каналарда паразитлик қилиб 
яшайдилар. Баъзи риккетсиялар хозир айтилган қон сурар 
ҳашаротлардан қорамолларга, эчки ва қуйларга утиб уларда ка-
саллик ўузратади. Риккетсиялар, ҳайвон организмида фақат 
эндотелий ва мезотелий .\ужайралари ичида яшайди.
Риккетснозлар турли йўллар билан тарқалади. Ҳашаротлар 
чакданда қон орқали юқади. Қонсурар хашаротлар риккетсия-ларни 
ахлати (битлар, бургалар) ёки сулаги (каналар) билан чиқарадилар. 
Ку иситмада риккетсиялар касал л;айвонларнинг сути ва сийдиги 
орқали чиқарилиши мумкин. Каламушдан юқадиган тошмали тиф 
касаллигида каламуш сийдиги билан ифлосланган озиқ-овқат 
махсулотларн орқали ёки бурга ахлати орқали ЮҚИШИ мумкин
Риккетсиялар биринчи марта кашф этилган пайтдан то шу 
давргача уларнинг 30 дан ортиқ хиллари борлиги маълум булди. 
Хамма риккетснозлар икки гуруҳга булинади:
I. Э п и д е м и к т о ш м а л и тиф. Бу касалликнинг манбаи 
бемор одам .хисобланади. Ташқи муҳитда бу инфекциянинг бош-қа 
резервуари йуқ. Риккетсия фақат бемор одамда ёки бит организмида 
яшайди.
П. Э н д е м и к р и к к е т с н о з л а р . Бу риккетснозлар ана шу 
касалликлар энзоотияси мавжуд худудларда учрайди. Инфек-
қияларнкнг асосий резервуари касал ўайвонлар ҳисобланади. 
Риккетсиялар касал хайвонлар ва уларникг паразит ҳашаротла-рида 
(кана, бургалар) яшаб бориши туфайли энзоотия узоқ да-пом этади; 
ҳашаротларда риккетсиялар трансов'ориал йул билан келгуск 
авлодига утиши мумкин. Демак бундай ўашаротлар қу-шнмча 
инфекция резервуари булиб хизмат қилади.
Илгарлги совет мамлакати худудида қуйидаги эндемик рик-
кетснозлар учраб туриши аниқланган:
1) Ку иситма; 2) каламушдан юқадиган тошмали тиф; 3) мар-сел 
иситмаси; 4) Шимолий Осиёда учрайдиган кана риккетсиози; 5)
везикулез риккетсноз.
ЭПИДЕМИК ТОШМАЛИ ТИФ 
Эпидемик тошмали тиф бит орқали юкадигак уткир юқумли 
касаллик булиб, уни Провачек риккетсияси қузгатади. Бу касал-
ликда аввало майда қон томирлари (артериолалар, капиллярлар) ва 
марказий нерв системаси зарарланади. Уртача икки ҳафта давом 
этядиган иситма, интоксикақия, юрак-қон томир система-сининг 
зарарланиши ва розеола-петехия тошмалари пайдо були-ши билан 
таърифланади.
342


Тарихий маълумот. Бу касаллик қадим замонларда хам уч-раган. 
Вакти-вакги билан эпидемия тусига кириб, куп одамлар-нинг 
улимига сабаб булган.
1545 йилда итальян олнми Фракосторо биринчи булиб бу ка-
салликниниг клиникасини тасвирлаб, унинг эпидемия куриниши-да 
тарқалишиин курсатнб утган. 1878 йилда рус врачи О. О. Мо-
чутковский бу инфекция билан огриган бемор қонкни узига юбориб. 
унинг юқумли эканики исбот қилиб берди. Уша давр-ларда бошка 
рус олими Г. Н Минх тошмали тиф бит орқали юқади деб гумон 
қилган. 1909 йилда франқуз олими Ш. Николь тошмали тифни бит 
орқали юқишини экспериментда исботлаб берди.
Тарихда кузатилган эпидемиялар ҳамма вақт уруш, очарчи-лик 
ёки бошқа сабаблар муносабати билан аҳолининг турмуш шароити 
ночор аҳволга тушиб қолган даврларга турри келади. Рус-франқуз 
уруши даврида айник;са Наполеон қ;ушинлари орасида тошмали тиф 
кенг таркалди ва куп талафот келтирди. Армияда огир танглик юз 
берди. Бу қийин вазиятдан фойдала-ниб, Кутузов армияси 
Наполеонни Россия худудидан қувиб чиқарди.
Биринчи ва иккинчи жаҳон уруши даврларнда ҳам тошмали тиф 
кенг тарқалди. Айниқса Россияда 1919—1922 йилларда а.у вол жуда 
танг булди. Қанчадан-қанча одамлар тиф билан огриб, улиб кетди, бу 
касалликдан согайганларнинг сони эса, 30 мил-лиондан ошди.
' Ватан уруши йилларида (1941 —1945 йиллар) жанг майдонига 
айланган купгина шаҳар ва кднплоқлар ах_олиси мамлакат ичка-
рисига — Сибирь, 1\
ОЗОРИСТОН 
ва Урта Осиёга кучиб келди. Бу 
худудларда орир вазият юз бериб, аҳоли турмуш шароити огир-
лашди, қимматчилик бошланди. Шундай шароитда ахоли орасида 
бит купаййб, тошмали тиф эпидемияси бошлйнди. Куп одам-ларнинг 
ёстиги к_уриди.
)ўозирги вақтда эпидемии тошмали тиф ривожланган мамла-
катларда, жумладан Узбекистонда тугатилган, унинг спорадик 
формалари учраб туради, холос.
Этиологияси. Тошмали тифнинг кўзгатувчиси риккетсияларга 
мансуб булиб, уни чех олими Провачек (1913—1914 йиллар) 
аниқлаган. Провачек риккетсияси ҳаракатсиз ва парда билан 
қопланган майда микроорганизмдир (27-расм). У бит органнзми, 
товуқ эмбриони, сичқонларнинг упка туқимаснда купаяли. Рик-
кетсиялар намлик ва дезинфекцияловчи моддалар таъсирида тез 
халок булади. Паст хароратда бир неча йил, битнинг ахлатида бир 
неча ойгача тирик сакланади.
Эпидемиологияси. Инфекция манбаи бемор одамдир. ўарорат 
юкори булган еактда ва пасайганидан сўнг яна 2—3 кун давоми-да 
риккетсиялар бемор конида куп булади. Касалликни бит юқ-тиради. 
Беморни чакданида бит ичагига бемор к/эни билан бирга 
риккетсиялар тушади. 5—7 кун давомида риккетсиялар бит ича-

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish