Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Пентамидин-изотионат. 
10% ли эритмаси мускул орасига 
юборнлади. Бу препарат дозаси беморнинг 1 килограмм огирли-
317


гига 0,004 г ҳисобидан белгиланади. ]ўар куки бир марта юбори-
лади. Даво курси 10—15 кун.
Сурьма препаратларидан ташқари антибиотиклар, катта до-зада 
аскорбинат кислота ва боищалар буюрилади, касалларга қон 
қуйилади.
Профилактикаси. Профилактик чоралар икки йуналишда олиб 
борилади. Биринчидан лейшманиоз билан касалланган ит-ларни — 
касаллик манбаини йуқотиш чораси курилади — Ит-лар ўлдирилади 
ёкн санақия қилинади. Иккинчидан лейшманиоз учрайдиган эндемик 
учогларда искабтопар чивинларга қарши хар хил йуллар билан 
курашилади.
ТЕРИ ЛЕЙШМАНИОЗИ 
(ёмон 
жароҳат, Боровский касаллиги)
Тери лейшманиози бир неча минг йиллар илгари ҳам иссиқ 
ИҚЛИМЛИ мамлакатларда учраган. Вақти-вақти билан у эпидемия 
шаклида тарқалиб турган.
1897 йилда П. Ф. Боровский (Тошкент ҳарбий госпиталининг 
хирург врачи) биринчи булиб, тери лейшманиознни қузгатади-ган 
бир ўужайрали жониворни топди. Шу туфайли тери лейшманиози 
Боровский касаллиги деб ҳам аталади. Кейин 1903 йилда америкалик 
Райт, 1903 йилда россиялик Марқиновскийлар ҳам тери 
лейшманиознни қузгатадиган жониворлар хақида ах-борот бердилар.
Этиологияси. 
Тери лейшманиознни қўзгатувчи 
Ь. 
1гор1са таш-қи 
қиёфаси буйичаў висқерал лейшманиозни қузгатадиган 
I,. 
Оопоуагм 
дан фарқ қилмайди. Бу икки хил жониворлар бир-бирларидан фақат 
биологик ва серологик хусусиятлари билан-гина фарқ қиладилар.
Эпидемиологияси. 
Тери лейшманиозининг икки хили маълум: 1) 
саҳро жойларда учрайдига зооноз хили; 2) шаўарларда учрайдиган 
антропоноз хили. Лейшманиознинг бу хиллари инфекция манбаининг 
турлича булиши билан бир-биридан фарқ қила-ди. Тери 
лейшманиози зооноз хилининг асосий манбаи қум сич-қонлар 
ҳисобланади. Тошбақалар ҳам инфекция манбаи була оладилар. 
Искабтопар пашшалар (рЫеЬокетшз рара{а5П, рЬ. ЗегяегШ, рН. 
саиса51сив ва бошқа турлари) қум сичқонларни чаққандан сунг, бу 
кемирувчи ҳайвонлар 6—8 кун уттач юқумли буладилар. 
Флеботомуслар саҳрода қум сичқонларнинг инида истиқомат қилади. 
Битта сичқон инида 500 га яқин искабтопар пашшалар тупланиши 
мумкин.
Касаллик қум сичқонлардан искабтопар орқали одамга юқа-ди. 
Қорақумда ва Урта Осиёнинг саҳроларида апрель ойининг ярмидан 
сентябрнинг охиригача касаллик одамга юқиши мумкин. Айниқса, 
июнь, июль ва август ойларида пашшалар жуда фаол буладклар. Бу 
искабтопар пашшалар намозшомдан бошлаб
318 


(кечқурун қоронри туша бошлаши билан) уча бошлайди. Б} 
пашшалар, тонг отгунга қадар одамларни чақа беради. Улаг айниқса 
кечқурундан ярим кечагача куп чак;ади.
Сичқон қони билан искаптопар ичагига тушган лейшманий 
лар, унинг томокига ва 
ОРПЗ 
бушлирига тарўалади. Искаптопар 
одамни чакданда лейшманий терига киради ва шу билан касал-лик 
юқади.
Тери лейшманиози Тошкент, Самарканд, Жнззаҳ Бухоро, 
Сурхондарё вилоятларида, Фаргона воднйсида учрайди. Охиргн 
йилларда жуда кам учрамоқда.
Касалликнинг эндемик учорида бошқа жойдан келган бола-
лар купроқ касалланади. Чунки маҳаллий а.\олининг болаларк 
ёшлигидаёқ иммунитет орттирадилар. Иммунитет анча мустаҳ 
кам булади, қайтадан касалланиш хткллари жуда кам учрайди
Патогенези ва патанатомияси. Терининг лейшманий кирган 
жойида яллирланиш ривожланиб, гранулема (лейшманиома) пайдо 
булади. Гранулемалар макрофаглар, эндотелиал, плазма-тик ва 
лимфоид ҳужайралардан ҳамда фибробласллардан таш-кил топган. 
Макрофаглар ичида жуда куп лейшмлнийлар куринади. Орада 1—2 
хафта утгач гранулемаларда деструктив уз-гаришлар бошланади ва 
яралар пайдо булади, суигра яралар битиб тузалади. Баъзида 
гранулемалар секин-аста шимилиб ке-тиши мумкин.
Клиникаси. Инкубақион давр 1 ҳафтадан 1—1,5 ойгача чузи-
лади. Тери лейшманиозининг қуйидаги клиник шакллари маъ-лум: 1. 
Бирламчи лейшманиома: а) бошлангич даврк; б) яра даври; в) 
яранинг бнтиш даври. II. Кейин ривожланадиган лейшманиома. III. 
Диффуз — инфильтратли лейшманиома. IV. Сил-симон тери 
лейшманиози.
Терининг лейшманий кирган жойида пушти рангли силлиқ на-
пула-бпрламчи лейшманиома пайдо булади. Унинг диаметри 2— 3 
мм булади. Бу папула тезда катталашади ва худди чипқон 
(фурункул) га ухшаб унинг атрофидаги тузима қизариб туради, 
лекин деярли огримайди. Орада 1—2 ҳафта утгач лейшманиома-нинг 
уртасида некроз бошланади ва 10—15 мм гача катталикда-ги яралар 
пайдо булади. Яраларнинг чети текис бу\лмайди,' ши-лимшик ва 
йиринг билан қопланган булади, огрийди.
Бирламчи лейшманиома атрофида майда тугунчалар — кенин-ги 
лейшманиомалар пайдо булади. Бу тугунчалар ҳам уз нав-батида 
ярага айланади ва улар бир-бири билан қушилиши нати-жасида — 
терининг анча жойн яра билан қопланади.
Саҳрода учрайдиган лейшманиозда лейшманиомалар сони одатда 
5—10 та атрофида булади, баъзан 50—100 гача бориши мумкин. 
Лейшманиомалар купинча баданнинг очиқ жойларида: юзда, оёқ-
қулларда куринади. Орада 2—4, баъзан 5—6 ой утгач яра аста-секин 
тузалио бнтади ва чандиқ билан қопланади. Урта ҳнсоб билан папула 
пайдо булгандан то яра битнб чандик пайдо булгуша қадар 6—7 ой 
ваь;т утади. Баъзн холларда огримай-
319 


диган тугунчали лимфангоитлар ва лимфаденитлар ривожлана-ди, 
пайдо булган яралар вақти билан тузалиб битади. Камдан-кам ёш 
болаларда ва усмирларда силсимон тери лейшманиози ривожланади 
ва жуда узок; муддат (бир неча йил) давом этади, Силсимон 
лейшманиозда ҳосил булган чандиқлар атрофида ёки чандиқ устида 
майда лейшманиомалар пайдо булади. Улар бир-бири билан 
қушилиши натижасида катта яралар пайдо булади.
Диффуз-инфильтрловчи лейшманиоз қартайиб қолган одам-ларда 
учрайди. 
Бунда 
терининг 
талайгина 
сатҳида 
инфильтрат 
ривожланади, унинг ҳисобига тери қалин тортади. Купинча ин-
фильтрат аста-секин шимилиб из қолдирмай тузалиб кетади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish