АНТИ ПИРЕТИКЛАР—қ. Иситма туширувчи дорилар.
АНТИСЕПТИК ДОРИЛАР — микробларга нис- батан кушандалик хусусиятига эга дорилар; асосан дезинфекциялаш, тери ва шиллик парда- ларга суртиш, жароҳатлар ва гавда бўшликлари- ни чайиш учун ишлатилади (мас., этил спирти, бриллиант яшили, йод настойкаси ва б.). •
АНТИСЕПТИКА — яра ва жароҳатлардаги ҳам- да организмда пайдо бўлган касаллик кўзғатувчи микробларга қарши курашиш, жароҳатларни тозалаш ва даволашда ишлатиладиган асбоблар- ни кимёвий воситалар б-н зарарсизлантириш усули. А. усули Луи Пастер, Ж. Листер каби олимлар номи б-н бевосита боғлик. Ҳозир механик, физик, кимёвий ва биологик А. усуллари мавжуд.
АНТИТЕЛОЛАР (зиджисмлар) — одам ва иссик қонли ҳайвонлар кони зардобидаги иммуноглобу- линлар; антигенлар б-н ўзига хос тарзда бирика- ди. Микроорганизмлар б-н ўзаро таъсир этиб, уларнинг кўпайишига тўсқинлик килади ёки улар ажратган заҳарли моддалар (токсинлар) ни за- рарсизлантиради. Айрим патологик ҳолатларда организмда унинг ўз антигенларига нисба- тан А. пайдо бўлиб, улар турли органларнинг зарарланишига олиб келади. А. нинг антигенлар б-н бўладиган реакцияларидан турли касаллик- ларни аниқлашда, микроорганизмларни бир биридан ажратиб олишда, суд тиббиётида фойда- ланилади.
АНТИТИРЕОИД МОДДАЛАР — қалқонсимон без фаолиятини сусайтирадиган дорилар; асосан шу без фаолияти кучайганда (Базедов касалли- ги тиреотоксикозда) тавсия этилади (мас., метилтиоурацил, мерказолил ва б.).
АНТИТОКСИ НЛАР — организмга тушган бакте- риялар, ўсимликлар ва ҳайвонлар токсинини зарарсизлантирадиган ўзига хос оқсиллар (анти- телолар.)
АНТИФОН — шовкиндан сақланиш учун қулоққа кўйиладиган махсус мослама. АНТИХОЛИН ЭСТЕРАЗ ВОСИТАЛАР — аце- тилхолинэстераза ферментининг фаоллигини ка- майтириб ёки бартараф этиб, холинергик нер- вларда импульсларнинг ўтишини таъминловчи ацетилхолинни парчаланишдан сақлайдиган мод- далар. Буларга физостигмин салицилат, прозерин, галантамин гидробромид, фосфакат ва б. киради. АНТРАКОЗ— 1) тошкўмир чанги б-н мунтазам нафас олиш натижасида пайдо бўладиган пневмо- кониоз; 2) тошкўмир чангининг орган ва тўқима- ларда ўтириб қолиши.
АНТРОПОГЕНЕЗ — одам зотининг тарихий-эво- люцион шаклланиш, унинг меҳнат фаолияти,
нутқи, шунингдек жамиятнинг дастлабки ри- вожланиш жараёни. А. тўғрисидаги таълимот антропологиянннг бир бўлимидир. АНТРОПОЛОГИК СТАНДАРТЛАШ — антропо- метрия маълумотларига асосланиб, одам жусса- сининг ўлчамларини аниқлайдиган, шунингдек аҳолининг турли табақаларида гавда тузилиши типларининг таркалиш фоизини ўрганадиган антропологик йўналиш.
АНТРОПОЛОГИЯ — одамнинг келиб чиқиши ва эволюцияси, одамзод ирқларининг пайдо бўлнши, одамнинг тана тузилишидаги нормал тафовутлар ҳакидаги фан. А.нинг асосий бўлимлари: одам морфологияси, антропогенез тўғрисидаги таъли- мот, иркшунослик.
АНТРОПОМЕТРИЯ — одам гавдасининг морфо- логик белгиларини аниқлаш усуллари мажмуи; бўй, вазн, гавданинг ташки тузилйши (калла, кўкрак айланаси, бўйин, елка, билак, еон, батдирларни ўлчаш), шунингдек қатор функцио- нал кўрсаткичлар (ўпканинг тириклик сиғими, мускуллар кучи ва б.)ни аниклаш. А.да ўлчов ва баён қилинадиган белгилардан фойдаланилади. АНТРОПОФОБИЯ — миядан кетмайдиган кўрқув ҳолати; нотаниш кишилардан кўркиш. АНУРИЯ — сийдик тутилиши; бунда буйракда ҳосил бўлган сийдик ковукка тушмайди. П р е - ренал (буйрак олди) А. коллапс, кўп қон йўкотиш, шок, каттиқ шикастланиш, ўткир за- ҳарланишлардан кейин, ренал (буйрак) А. буйрак касалликлари, ўткир буйрак етишмовчи- лигининг асорати сифатида, постренал (буйрак орти) А. эса юқори сийдик йўлла- рида сийдик оқимини тўсувчи бирор иллат бўлиши оқибатида вужудга келади.
АНУС — тўғри ичакнинг охирги кисми — орқа чиқарув тешиги. Унинг девори ичкарисидан узунасига жойлашган бурмаларга бой шиллик қаватдан иборат. Бу зонада вена қон томирлари чигали яхши ривожланган. Айланасига жой- лашган мускул қават ихтиёрий кисқариши б-н А. қисқичини ташкил этади,
АНЭНЦЕФАЛИЯ — ривожланиш нуксони; туғма бош мия бўлмаслиги.
АНЭОЗИНОФИЛ ИЯ — қонда эозинофиллар бўлмаслиги; сепсис, ич терлама (корин тифи) ва б. касалликларда учрайди. .
АОРТА, шотомир — одам организмидаги энг катта ва узун ягона қон томири; юракнинг чап қоринчасидан чикиб, тананинг ҳамма қисмларига тармокланади. Бинобарин, катта кон айланиш доирасининг бсш артерияси ҳисобланади. Жой- лашган ўрнига караб юкорига кўтарилувчи, аорта равоғи ва пастга тушувчи қисмларга бўлинади. АОРТАЛГИЯ — кўкрак кафасидаги узоқ давом этадиган оғриқ. Баъзи касалликлар (мас., аорта атеросклерози, аортит)да аортанинг оғриши. АОРТИТ— аорта деворининг яллиғланиши. А. инфекцион ва аллергик бўлади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Микроблар кон, лимфа орқали ва қўшни органлардан ўтиши мумкин. А. кўпинча захм натижасида келиб чикади. Касалликда тўшнинг орқаси оғриб, аорта бир оз кенгаяди.
АПАТИЯ — иштиёкнинг йўколиши; бепарво, лоқайд бўлиб қолиш. А. кўпинча абулия ҳолати б-н бирга учраганлиги туфайли апато-абулик синдром деб аталади. Бунда беморлар ташқи
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
муҳитга қизикмай, ҳамма нарсага — ўкиш, иш, ҳатто суйган кншиларига ҳам бутунлай бепарво бўлиб колишади. А. шизофрения, бош миянинг оғир зарарланишлари б-н кечадиган хасталиклар- да учрайди.
АПЕПСИЯ— 1 — меъданннг пепсин ферментини бирор сабабга (туғма ҳамда ирсий) кўра ажрат- маслиги; 2 — к. Меъда аҳилияси.
АПИРЕКСИЯ — аслида иситма б-н кечадиган касалликларда гавда ҳароратининг кўтарилмас- лиги; айрим касалликлар, мас., безгак, кайталама терлама ва ҳ. к. ни фарклаш диагностикасида аҳамиятга эга.
АПИТЕРАПИЯ — ари заҳари ва ундан тай- ёрланган дори моддаларини даво максадида кўллаш.
АПЛАЗИЯ, агенезия —ривожланиш нуксо- ни; бунда гавданинг бир кисми, орган (мас., аксонлар пўстлоғи), бирор ' тўкиманинг бир участкаси туғма бўлмайди.
АПНЕВМИЯ—бир ёки ҳар иккала ўпканинг туғма бўлмаслиги ва юқори нафас йўлларининг ривожланмай колиши.
АПНОЭ—нафас олишнинг вактинча тўхтаб колиши.
АПОМОРФИН — морфиндаН ярим синтез йўли б-н олинадиган модда; узунчок миядаги қусиш марказига таъсир этиб, кайт қилдириш хоссасига эга. Меъдадаги заҳарли моддалар ва сифатсиз овкатни қайт қилиб чиқариб ташлашда апо- морфин гидрохлорид ишлатилади. АПОПЛЕКСИЯ — бирор аъзога тўсатдан кон қуйилиши.
АППЕНДИКС — кўричакнинг чувалчангсимон ўсимтаси. Уртача узунлиги 8—15 см. Кўричак- дан А. га ўтадиган тешик диаметри 5 мм. А. шиллиқ, шиллиқ ости, икки қатор мускул қават, сероз ости ва сероз қаватлардан иборат. АППЕНДИЦИТ — куричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши. А. ўткир ва сурунка- ли бўлади. Уткир А. патологоанатомик ўзга- ришларга кўра Ашоф бирламчи аффекти Д-симон яллиғланишидан бошланиб, деструктив ва ноде- структив хилларга бўлинади. Нодеструктив хили- га оддий А. ва аппендикуляр санчик; деструктив хилига эса флегмоноз, гангреноз (бирламчи ва иккиламчи), тешикли (перфоратив) А. киради. Клиник белгилари: касаллик бошланишида корин бўшлиғининг тўш ости соҳаси, кейин ўнг бикин тўсатдан санчиб оғрийди, беморнинг кўнгли айнийди, 1—2 марта қайт қилади, томири тез ура бошлайди, ҳарорати кўтарилади. Қонини текши- риб кўрилганда ок кон таначалари кўпайиб кетганлиги маълум бўлади. Лейкоцитлар интокси- кацияси индекси ошади. Аппендицитда, аппенди- куляр инфильтрат (мадда) хилидан ташкари ҳолларда бемор албатта операция қилинади. АППЕНДЭКТОМИЯ — чувалчангсимон ўсимта- ни кесиб олиб ташлаш.
АППЛИКАЦИЯ (физиотерапияда ) — таркибида организм учун бирор шифобахш энергия тури бор моддалар (мас., балчик) ни одам терисига чаплаш ёки ёпиш б-н амалга ошириладиган даво муолажаси.
АПРАКСИЯ — бош мия катта яримшарлари пўстлоғи ёки қадоқсимон тана ўтказув йўллари- нинг зарарланиши натижасида мақсадга мувофик ҳаракатларнинг бузилиши. Бунда бемор ҳар
АРИТМИЯ 21
кандай, ҳатто энг оддий ҳаракатни ҳам (мас.. кийнниш, овқатланиш, юриш ва ҳ. к.) қай тарзда бажарилишнни унутиб кўяди ва уларни бировнинг ёрдамисиз кила олмайди. А. бош мнянинг жаро ҳатланган кисмларига бевосита боғлик бўлиб, бир неча хили учрайди.
АПРОЗЕКСИЯ—бирор нарсага диққат-эъти- борни каратиш фаолиятининг сусайиши. АПТЕЧҚА — қ. Дори қутича.
АРАЛАШ ОВҚАТЛАНТИРИШ — бирор сабабга кўра она сути камлик килиб колганда бола 6 ойлик бўлмасдан илгари унга кўшимча тарзда сигир ёки эчки сути ёки сунъий йўл б-н тай- ёрланган тўйимли аралашмалар ичириш. Бунда таркиби ва сифати жиҳатидан она сутига мослаб тайёрланган курук аралашмалар буюрилади. Уларда оқсил, ёғ, углеводлар ва витаминлар етарли микдорда бўлиши лозим.
АРАХНИДИЗМ — одамни заҳарли ўргимчаклар чакканда юзага келадиган дерматоз; ўргимчак чаккан жой кизаради, шишади, пуфак-пуфак бўлиб чиқади, баданга турли тошмалар тошади, баъзан ич кетиши, тиришиш ҳоллари кузатилади. АРАХНОИДИТ — бош ёки орқа миядаги ўргим- чак тўрисимон парданинг яллиғланиши; миянинг юмшоқ пардаси ёнма-ён жойлашганлиги учун улар одатда бирга яллиғланади. Ўткир ва сурункали юқумли касалликлар, мас., грипп, тумов, нафас йўлларининг яллиғланиши, калла суяги ва умуртка поғонаси жароҳатларидан сўнг, хар хил захарланишлар окибатида келиб чиқиши мумкин. А. да ўргимчак тўрисимон ва юмшоқ пардалар калинлашади, бош ва орқа мия суюқ- лиғининг айланиши бузилади, бу эса мия ички босимини ошириб, узок вакт бош оғришига сабаб бўлади.
АРБОВИ РУСЛАР — қон сўрувчи ҳашаротлар (чивин, искабтопар, кана ва б.) оркали тарқала- диган вируслар. Ҳозир 300 дан ортик тури маълум. Улар бўғимоёқлилар организмида яшаб, умуртқали ҳайвонлар ва одамга шу ҳашаротлар чаққанида ўтади. А. нинг 100 дан ортик тури одамларда ҳар хил юқумли касалликларни қўзғатади.
АРГИРОЗ — тери, шиллиқ қаватлар, ички аъзо- лар, кўзда кўнғир ёки корамтир кулранг доғ бўлиши. Тўкималарда кумуш тўпланишидан юзага келади. Касбга оид ва доридан бўлади- ган А. фарк килинади.
АРЕНИЯ — ривожланиш нуқсони; буйрак бўлмаслиги.
АРЕОЛИТ — маститнинг бир хили; сут бези сўрғичи соҳасининг яллиғланиши. АРЕФЛЕКСИЯ — бир ёки бир неча рефлекснинг йўқолиши. Рефлектор ёйнинг бутун эмаслиги ёки бош мия фаолиятининг сусайиши сабаб бўлади. А. мускулларнинг озиши, тонусининг пасайиши каби бир қанча ўзгаришлар кўринишида рўй беради.
АРИТМИЯ — юрак қисқаришлари нормал маро- мининг бузилиши; чукур нафас олганда юрак қисқаришининг тезлашиши, нафас чикарилганда камайиши (нафасга алоқадорА.) кўпрок болалар ва ўсмирларда кузатилади, юракнинг навбатдан ташкари олдинрок қисқариб колиши (экстрасис-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
22
АРИТМИЯ
толик А.), маромли фаолиятнинг издан чиқиши
(ҳилпилловчи А.) ва б. А.га юрак мускулларининг
касалликлари, неврозлар, алкоголь ва никотиндан
заҳарланиш сабаб бўлиши мумкин.
АРИТМИЯГА ҚАРШИ МОДДАЛАР - юрак
аритмиясини даволаш ва олдини олиш учун
ишлатиладиган моддалар (новокаинамид, хини-
дин, этмозин, лидокаин ва б.). Улар' турли
сабабларга кўра бузилган юрак қисқаришлари
маромини тартибга солиб туради (нормаллашти-
ради).
АРПАБОДИЕН — бир йиллик ўт ўсимлик. Мева-
си ишлатилади. Таркибида эфир мойи, ёғ ва
б. моддалар бор. Препаратлари балғам кўчи-
рувчи, ичак фаолиятини яхшиловчи, иштаҳа
очувчи, ел, сийдик ва ўт хайдовчи, шунингдек
сурги дори сифатида, эфир мойи дорилар таъмини
яхшилаш учун қўлланилади.
АРРОЗИЯ 1) қон томирлари деворининг еми-
рилиши. Бу кўпинча меъда ва ичакнинг • яра
касаллигида, яралар йиринглаб ўша жойдаги қон
томирлари деворининг бутунлиги бузилганда
кузатилади; 2) бўғимлар яллиғланганда ёки ўсма
пайдо бўлганда уларни ташкил қилувчи суяк
бошидаги тоғайнинг емирилиши.
АРСЛОНҚУЙРУҚ — кўп йиллик ўт ўсимлик.
Беш бўлак баргли А., оддий А. ва б. турлари
ишлатилади. Ер устки қисми таркибида флавоно-
идлар, эфир мойи, алкалоидлар, ошловчи, аччиқ
ва б. моддалар бор. Препаратлари тинчланти-
рувчи дори сифатида қўлланилади.
АРТЕРИАЛ БОСИМ — артерия томирлари ичи-
даги босим. А. б. нинг юқори ёки паст бўлиши
асосан юрак кисқаришларининг кучи ва юракнинг
ҳар қисқарганда томирларга ҳайдайдиган қон
миқдори, периферик томирлар деворининг қон
оқимига кўрсатадиган қаршилиги ва қисқа вакт
бирлигида юрак кисқаришларининг сони б-н бел-
гиланади. Диастолик минимал бо-
с и м диастолик артериал босим. Йирик артери-
яларда диастоланинг охирида пайдо бўладиган
босим. Одамда нормада 60—90 мм симоб устунига
тенг. Систолик максимал босим —
систолик артериал босим. Систола бошлангандан
сўнг артерияларда қисқа муддат давомида пайдо
булади. Унинг нормал миқдори 100—140 мм
симоб устунига тенг.
АРТЕРИИТ — артерия деворининг яллиғланиши.
Аллергенлар таъсирида юзага келадиган аллер-
гик А.,инфекция қўзғатувчисининг томирлар дево-
Рига бевосита таъсири б-н боғлиқ бўлмаган
заҳарли аллергик кўринишдаги асептик А., юқум-
ли касалликлар (ревматизм, скарлатина, грипп ва
б.) оқибатида келиб чиқадиган юқумли А. фар-
қланади.
АРТЕРИОГРАФИЯ — артерияни, унинг ичига контраст (соя туширадиган) модда юбориб рентгенологик йўл б-н суратга олиш. А. артерия қон томири ва ички аъзолар қон томири ка- салликларини аниқлашда қўлланилади. АРТЕРИОМАЛЯЦИЯ — артерия девори тўқима- сининг юмшаши.
АРТЕРИОСҚЛ ЕРОЗ — артерия деворининг қалинлашиши ва қаттиқланишидан иборат су- рункали касаллик. Томир деворида фиброз тўқи-
ма ўсиб кетиши окибатида у қаттиқлашиб, эластиклигини йўқотади. Натижада кон томир бўшлиғи тораяди ва шу томирдан қон оладиган тўқима фаолияти пасаяди. А. карияларда, юқум- ли-аллергик касалликлар ва б. да кузатилади. АРТЕРИОСПАЗМ — артериал қон томири дево ридаги мускулларнинг кучли қисқариши натижа- сида уларнинг қисилиб торайиши. Қўпинча кон томир касалликларида кузатилади. АРТЕРИОТОМИЯ — артерияни очиш. Ундаги ёт нарсалар (тромб ёки эмбол) ни олнш ва рентгенологик текшириш хамда томирнинг ичига дори юбориб даволаш максадида килинади. АРТЕРИОЭҚТОМИЯ — артериянинг бир қисми- ни кесиб олиб ташлаш. Қон томир жароҳатланиб, бутунлиги бузилганда, мажакланганда бутунли- гини тиклаш учун қўлланилади.
АРТЕРИЯЛАР — юракдан чиқиб, гавданинг бар- ча органлари ва тўқималарига тарқалувчи то- мирлар. Улардан кислород б-н тўйинган қон окади. Ҳар бир органнинг озиқ моддалар ва кислород б-н таъминлайдиган ўз артерияси бор. У аксарият шу орган ёки йўналадиган жойининг номи б-н аталади. Мас., сонга — сон артерияси, буй^акка — буйрак артерияси боради ва ҳ. к. АНТИҚУЛЯЦИЯ — нутқ органларининг товуш чиқариб сўзлаган вақтдаги ҳаракатлари; аниқ талаффуз этиш даражаси.
АРТРАЛГИЯ — бўғимлар оғриғи; асосан артрит ва артроз, шунингдек бруцеллёз, ангина, грипп ва б. кўпгина юкумли касалликларда кузатилади. А. да бемор дармонсизланади, иситмаси кў- тарилади. Уз вақтида даволанилмаса, зўрайиб, қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келади.
АРТРИТ — бўғимларнинг яллиғланиши. Асосий касаллик (мас., спондилоартрит) ёки бошка касаллик (мас., ревматизм) белгиси бўлиши мумкин; бир (моноартрит) ёки бир неча бўғим (полиартрит) зарарланади. Инфекция (тиф, па- ратиф, сил, бруцеллёз ва б.), моддалар алмаши- нувининг бузилиши (мас., подаграда), лат ейиш ва б. сабаб бўлади. А. да бўғимлар оғрийди, қизариб шишади, шакли ўзгаради ва ҳаракати чекланади. Уткир, сурункали, аллергик, юқумли, ревматик (полиартрит), экссудатли ва б. А. фарқ қилинади.
АРТРОГРАФИЯ — бўғимга тозаланган ҳаво ёки махсус контраст модда (йодолипол) юбориб, унинг ҳолатини рентгенологик текшириш.
АРТРОЗ — бўғимларнинг дистрофик сурункали касаллиги. Моддалар алмашинувининг бузилиши, бўғимларнинг яллиғланиши, шикастланиши, юқумли касалликлар оқибатида келиб чикади. Кўпинча 40— 60 ёшли аёллар ўртасида учрайди. А. да йирик (тизза, чаноқ-сон, болдир-оёк панжаси, билак) ҳамда майда бўғимлар, хусусан умуртқа поғонаси бўғимлари (спондилоартроз) зарарланади. Суяклар бириккан жойлар шишади, оғриқ сезилади, бўғимлар ҳаракати чекланади ва шакли ўзгаради.
АРТРОЛОГИЯ — бўғим ва унинг касалликлари ҳақидаги фан. Ички касалликларнинг бир бўли- ми. Бўғимлар физиологияси, патологияси тўғри- сидаги билимлар ривожланиши туфайли А. алоҳи- да фан сифатида ички касалликлардан ажралиб чиқди. У бўғим касалликларининг келиб чиқиши, ривожланиши ва клиник кўринишини ўрганади
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
АСТЕНОСЛЕРМИЯ
23
ҳамда уларни даволаш ва олдини олиш усуллари- ни ишлаб чикади. ‘
АРТРОПЛАСТИКА — бўғумнинг фаолияти бу- зилганда уни тиклаш мақсадида ҳар хил тўқима ёки сунъий тўқимасимон материаллардан фойда- ланиб уни алмаштириш операцияси. АРТРОСКЛЕРОЗ — бўғим капсуласи тўқимала- ри склерози. Яллиғланиш жараёнларида юзага келади. ,
АРТРОСКОП — бўғим (асосан тизза буғими) бўшлиғини кўздан кечириш ва суратга олиш, шунингдек биопсия қилиш учун ишлатиладиган тиббий эндоскоп. А. бўғим касалликлари ва шикастланишларида кенг қўлланилади. АРТРОСКОПИЯ — бўғим бўшлиғини артроскоп ёрдамида кузатиб, текшириш усули; кўпроқ тизза бўғимини текширишда кўлланилади. А. умумий ёки маҳаллий наркоз бериб, антисептика, асепти- ка коидаларига риоя қилган ҳолда олиб борила- ди. Бўғимларнинг ҳар хил шикастланишларида, ревматоидли ва б. хил бўғим касалликларида унинг бўшлиғидаги ўзгаришларни аниклаш- да А. дан фойдаланилади.
АРТРОТОМИЯ — бўғим бўшлиғини очиш. А. бўғимда йиринг йиғилганда, бўғим юзасини ҳосил килувчи суяклар синиб мажақланганда ва пла- стик операциялар зарурати туғилганда килинади. Ҳақиқий ва дренажли А. бўлади. Оёкнинг туғма қийшиқлиги, бўғим контрактуралари натижасида бўғим халтачаларининг таранглашиши бузилган бўлса, ҳакиқий А. қилинади. Дренажли А. найча ёрдамида бўғимдаги фасодни олиш зарурати туғилганда қўлланилади.
АРТРЭКТОМИЯ — бўғимни бутунлай кесиб олиб ташлаш. Тиклаб бўлмайдиган бўғим жароҳати, ўсма ва сил касалликларида қўлланилади. АРХИГОНОЦИТ — эмбрион тараққиётининг да- стлабки босқичидаёк соматик ҳужайралардан ажралиб турадиган бирламчи жинсий ҳужайра. А. тахминан, пушт жинсий ҳужайралари мажмуи- нинг бошланишидир.
АРЧА — доим яшил бута. Қубба меваси таркиби- да эфир мойи, канд ва б. моддалар бор. Препаратлари сийдик ҳайдовчи, сийдик йўллари- ни дезинфекция қилувчи, балғам кўчирувчи ва овкат ҳазм бўлишини яхшиловчи восита сифати- да, эфир мойи бод касаллигини даволашда ишлатилади.
АСАЛАРИ ЕЛИМИ, прополис - юмшок, ёпишқоқ, хушбўй, нордон, сарғиш-яшил ёки жигар ранг модда; смола, мум, эфир мойи ва гул чангидан ташкил топган. Таркибида витаминлар, ароматик кислоталар, флавоноидлар, кумарин- лар, полисахаридлар ва б. моддалар бор. А. е. микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлгани учун тери касалликларида суртиладиган малҳамларга қўшилади.
АСЕПТИКА — жароҳатларга микроб кириши- нинг олдини олиш тадбирлари мажмуи. А. га немис олими Н. Э. Бергман асос солган. А. да микроблар физикавий, кимёвий, механик, биоло- гик стериллаш усуллари б-н йўкотилади. А. жар- роҳликда яраларни тозалаб боғлаш каби тадбир- ларда муҳим аҳамиятга эга.
АСИММЕТРИЯ (биологияда) — организм ёки унинг маълум кисми тузилишида симметрия- нинг йўқлиги; икки томоннинг бир хилда бўлмас- лиги.
АСИНЕРГИЯ — мускулларнинг келишиб (сине- ргетик) ҳаракат қилиш қобилиятининг бузилиши; мувозанат йўлларининг заифлашиши ва б. са- бабларга кўра мақсадга мувофиқ ҳаракат кила олмаслик, ҳаракатларнинг бир-бирига мос кел- маслиги. Бу ҳолат кўпинча мияча шикастланган- да кузатилади (қ. Атаксия). ..
АСИСТОЛИЯ — юрак барча бўлимлари еки улардан бири фаолиятининг бутунлай тўхтаб, биоэлектрик фаоллик белгиларининг йўколиши. АСКАРИДА — қ. Аскаридоэ.
АСКАРИДОЗ — аскарида (чувалчангсимон гиж- жа) лар келтириб чиқарадиган касаллик. Ичак нематодозлари гуруҳига мансуб гельминтоз. Тро- пик қитъаларда кенг тарқалган. Болаларда кўпроқ учрайди. Бемор А. таркатувчи манба ҳисобланади. Касаллик аскарида тухумлари б-н ифлосланган сабзавотлар, қайнатилмаган сув, кир қўл оркали юқади. Белгилари: гавда ҳарора- тининг ўктин-ўқтин кўтарилиши, танага эшакемга ўхшаш тошмалар тошиши, иштаҳа йўколиши, болаларнинг инжиқ ва тажанг бўлиб қолиши, беҳоллик, кўнгил айниши, қайт килиш, қорин оғриши ва б.
АСКОРБАТ КИСЛОТА — С витамин (к. Вита- минлар).
АСПЕРМАТИЗМ — организмда уруғ суюқлиғи меъёрда ҳосил бўлиб, жинсий майл ва эрекция сақланса-да, жинсий алоқа вақтида шаҳват отилиб чиқмаслиги; жинсий органлар ва нерв системаси баъзи касалликларининг белгиси ҳисобланади. Эркакларда бепуштликнинг сабаб- ларидан бири.
АСПЕРМИЯ — уруғ суюклиғи (шаҳват) булмас-
лиги. . ,
АСПИРАЦИЯ— 1) нафас олиш пайтида нафас йўлларига турли ёт жисмлар тушиб қолиши; 2) махсус асбоблар ёрдамида тананинг бирор бўшлиғидан суюқлик ёки ҳаво тортиб олиш. АССЕНИЗАЦИЯ — аҳоли яшайдиган жойлар ва саноат корхоналаридан ахлат (суюк нажас ва ифлос чиқиндилар) ни махсус транспорт б-н та- шиш ва зарарсизлантириш; кўпинча канализаци- яланмаган ва тўлиқ канализацияланмаган ахоли яшайдиган жойларда қўлланилади. ■ АССИМИЛЯЦИЯ, анаболизм — тирик орга- низмларнинг ташки муҳитдан кирувчи модда- ларни ўзлаштириши, бунинг натижасида шу моддалар биологик тузилмаларнинг таркибии қисми бўлиб қолади ёки организмда заҳира ҳолида
тўпланади. . „„
АСТАЗИЯ — оёкда тик туриш, утириш ҳолати- нинг бузилиши. Бу абазия ҳолати б-н бирга учраганлиги учун астазия-абазия ҳолати деб ҳам аталади. А. истерия неврозининг ҳаракат бузили- ши кўринишларидан бири; асосан кучли руҳий кечинмалар асосида пайдо бўлади ва маълум муддатдан сўнг асоратсиз ўтиб кетади. . АСТЕНИЯ — асабии-руҳии заифлик; бундаи бе- морнинг кайфияти ўзгарувчан бўлиб. тез толиқа- ди, озиб кетади, уйкуси бузилади, йиғлоки бў- либ қолади. А. руҳий касалликлар, ички аъзо- лар хасталиги, мия шикастланиши ва ҳ. к. да уч-
&^&НОСПЕРМИЯ — шаҳват таркибидаги сперматозоидларнинг суст ҳаракатланиши; А. бе- пуштликнинг сабабларидан бири.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
24 АСТИГМАТИЗМ
АСТИГМАТИЗМ — кўзнинг нурларни бир нуқта- да синдира олмаслиги. Кўз мугуз пардасидан нур ўтганда одатда у гавҳарда синиб, унинг фокус нуқтаси битта бўлади, лекин А. да мугуз парда ва куз гавҳарининг тўғри ҳамда кўндаланг йўнали- шидаги нур синдириш кучи турлича, нур йиғиш нуқтаси эса иккита бўлиши мумкин. А. га мугуз парда ва кўз гавҳари қалинлигининг икки меридианда икки хиллиги сабаб бўлади.
АСТМА — келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиб, ўткир ривожланадиган бўғилиш хуружла- рининг умумий номи.
АСТМАГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — бронхиал астма хуружларини бартараф этиш, олдини олиш ва даволашда ишлатиладиган моддалар (адрена- лин гидрохлорид, изадрин, эуфиллин ва б.). АСТМАТИК ҲОЛАТ — астма хуружининг бир неча соат, ҳатто кунларга чўзилиши. Бронх бўшлиғида ёпишқоқ балғам тўпланиши, шу- нингдек бронх шиллиқ қаватининг шишиши оқибатида юзага келади.
АСТРОФОБИЯ — мияни чулғаб олган қўрқув ҳолати; юлдузлар ва юлдузли осмондан қўрқиш. АСТРОЦИТ — кўп ўсимтали, нурли юлдуз кўри- нишига эга бўлган нейроглия ҳужайраси. Усимта- ларининг тузилишига қараб плазматик ёки қисқа нурли А. ва толали ёки узун нурли А. фарқланади. Плазматик А.лар м.н.с. асосини ташкил қилади ва кулранг моддада жойлашади. Тол а - л и А. эса асосан м.н.с.нинг оқ моддасида, нерв толалари соҳасида бўлади.
АСФИКСИЯ, бўғилиш —организмда кисло- род етишмай, карбонат ангидрид кўпайиб кетиши натижасида юзага келадиган патологик ҳолат; нафас, қон айланиши ва нерв системаси фаолия- тида жиддий ўзгаришлар содир бўлади.
АСЦИТ (қорин истисқоси) — қорин бушлиғида сув йиғилиши. А. га юрак хасталиги, жигар циррози, перитонит, алиментар дистрофия ва б. сабаб бўлади.
АТАВИЗМ, аждодга тортиш —одам нас- лида учрамайдиган, йўқолиб кетган, лекин аждодларига хос белгиларнинг пайдо бўлиб қолиши. А. эмбрион ривожланиш жараёнининг бузилиши натижасида содир бўлади: мас., одам- ларда қўшимча икки жуфт сут бези пайдо бўлиши (полимастия) , дум пайдо бўлиши, одам танасининг жун б-н қопланиши ва ҳ. к.
АТАКСИЯ — ҳаракат вақтида мувозанатнинг ўзгариши, тартибсизланиши. Бемор худди маст одамга ўхшаб гандираклаб зўрға юради. А. да фақат оёқ эмас, қўллар ҳаракати ҳам тартибсиз, бир-бирига мослашмай қолади. Касаллик асосан мияча, орқа миядан миячага ўтадиган йўллар, вестибуляр нерв толаси ва ядроси ёки орқа мия орқа қисмининг, бош мия пешона қисмининг зарарланишида кузатилади. Бемор юриб кета- ётганида тез бурила олмайди, қадам ташлаганида оёқлари олдин кетиб, танаси орқада қолади ва йиқилиб тушиши мумкин. Бундай ҳолат а с и - нергик юриш деб аталади.
АТАРАЛГЕЗИЯ — тинчланиш, хотиржамланиш Кўрқув ва оғриқдан фориғ бўлиш; асосан транк-
Do'stlaringiz bilan baham: |