ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
487
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
чиқмоқдалар. Бу эса, тилга қизиққан ёшларга бирмунча қулайлик туғдиради. Чунки
иқтидорли талабалар, номдор стипендия соҳиблари ҳақидаги маълумотларга қарасак, улар ўз
йўналишлари бўйича мукаммал билимга эга бўлишлари билан биргаликда чет тилларни ҳам
юқори даражада ўзлаштиришлари алоҳида таъкидланади. Уларнинг кўплари бир эмас,
камида иккита чет тилини билишлари кишини қувонтиради.
Ҳозирги кунда олий ва ўрта таълим муассасаларидан ташқари мактабгача таълим
муассасаларида ҳам чет тилига бўлган қизиқишларни уйғотиш мақсадида машғулотлар ўтиш
кенг йўлга қўйилган. Бундай машғулотлар чет тили ўқитувчилари томонидан
ўрганувчиларнинг ёшларини ҳисобга олган ҳолда, ўйинлар асосида олиб борилмоқда.
Психологларнинг фикрича ҳам бу борадаги ишлар ўз ижобий самарасини албатта беради.
Доно халқимиз ёшликда олган билимни тошга ўйиб ёзилган манбага тенглаштиришлари
бежиз эмас.
Шу ўринда дунёда
маданият тили
деб тан олинган француз тилига, ушбу тилнинг
ҳозирги кундаги тутган ўрнига тўхталиб ўтмоқчимиз. Француз тили Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Халқаро Олимпиада қўмитаси ва бошқа йирик ташкилотларда
инглиз тили билан биргаликда иш юритиш тили сифатида қабул қилинган. Француз тили
юртимиздаги ўрта таълим муассасаларида чет тили сифатида ўргатилади ва айнан ушбу
тилга ихтисослашган мактаблар кам сонли бўлсада мавжуд. Олий таълим муассасаларида
мутахассислик фани сифатида ҳамда хорижий тил сифатида ўрганилмоқда. Сўнгги
пайтларда ушбу тилга бўлган эътибор бир оз сусайганлигини айтиб ўтиш жоиз.
Республикамиздаги Олий ўқув юртларида француз тили чет тили сифатида инглиз,
немис тиллари қаторида яқин йилларгача севиб ўрганилган. Афсуски, сўнгги йилларда ушбу
тилини чет тили сифатида ўқитиладиган олий таълим муассасалари жуда камайиб кетди.
Бунга сабаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида чет тили деганда фақат инглиз тили
тушунилгани, мактабда француз тилини ўрганган ўқувчига лицей ёки коллежда француз
гуруҳларини ташкил этиш имкони топилмагани, нисбатан кам сонли француз тили
ўрганувчилари учун соат ажратиш муаммо бўлганлигини айтиш мумкин. Натижада, Олий
таълимга келганда ҳар икки тилни оз-моз биладиган ёшларимизнинг баъзилари “ҳамма
инглиз тилини ўрганиш керак”, деяптику деб, баъзилари эса улар учун гуруҳ ташкил
этилмаганлиги боис, мажбур инглиз тилини ўрганмоқда. Бунинг энг ачинарли томони олий
таълимдаги инглиз тили ўқитувчилари олдида талабалар билим даражасининг турли-
туманлигидир. Қайсидир талаба инглиз тилини мактабдан ўрганган, яхши ўзлаштирган,
бемалол мулоқот қилиш даражасида, мактабда француз ёки немис тилини ўқиганлари
эндигина алифбони ўзлаштирган, сўзни қўшиб гап туза олмайдиган талабалар. Натижада чет
тилини номигагина ўзлаштираётган ёшлардан қандай қилиб етук мутахассис кутиш
мумкин... Қолаверса, уларнинг қизиқишлари нега ҳисобга олинмаяпти? Кўплаб таълим
муассасаларида кўргазма учун қўйиладиган жиҳозлар қаторида битта фанга қўшимча соат
ажратиш шунча мушкул бўлса....
Тўғри, ҳозирги кунда инглиз тили – бизнес тили сифатида жаҳонга юз тутмоқда.
Лекин жамиятнинг бутун борлиғи бизнесдан иборатми? Маънавият, маърифат, маданият
тушунчалари қаерда қолади?
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, француз тилини ўрганиш Олий таълимдаги
кўплаб йўналишлар учун қатор енгилликлар яратар эди.
Биламизки, маданият ва санъат турларни кўпчилигининг келиб чиқиши ёки
ривожланиши айнан Францияга бориб тақалади. Шунга кўра бу каби йўналишлардаги
кўплаб терминлар француз тилидан ўзлашган бўлиб, уларни ўзлаштириш осонроқ кечади.
Шунингдек, француз тилини ўзлаштириш орқали дунё миқёсида тан олинган санъат таълим
масканларидан баҳраманд бўлиш имкони туғилади. Кино, театр санъати мутахассислари
билан ҳамкорликда ишлар олиб борилса, бизда ҳам шу йўналишларда ривожланиш,
янгиланиш кузатилар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |