2
3
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий
таълимдаги ўрни
Ушбу фан ҳозирги замонавий радиоалоқа соҳасида автоматик бошқарув
асослари, умумий бошқариш назарияси, дифференциал тенгламалар, узатиш
функциялари, импульсли ва ўтиш характеристикаларидан фойдаланиб
радиоавтоматика системаларини ифода этиш, системанинг турғунлиги, аниқлиги
ва тезлигини анализ қилишни чуқур билган ҳолда замонавий ҳисоблаш машинаси
ёрдамида радиоавтоматика системаларини яратиш ҳақидаги маълумотларни
қамраб олади. Жамиятда мавжуд радиоалоқа системалари автоматик бошқарувни
қўллаш, улардан фойдаланишга онгли муносабатда бўлишда ва улардан
фойдаланишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Автоматик бошқарув қурилмалари” фани умумкасбий фанлар блокига
киритилган курс ҳисобланиб, 3-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Автоматик
бошқарув қурилмалари” ишлаб чиқариш-техник соҳа фанлар туркумига киради
ва “Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар” йўналишида ўқитилади. Мазкур фан
соҳага тегишли бошқа фанларни ўқитишда замин бўлиб хизмат қилади.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фан ўқитилишидан мақсад – радиоавтоматика системаларини синфланишини
ва уларни қуриш тамойилларинии, радиоавтоматика назариясини умумий
бошқариш назарияси билан алоқаларини, системанинг турғунлиги, аниқлиги ва
тезлигини анализ қилишни чуқур билган ҳолда замонавий ҳисоблаш машинаси
ёрдамида радиоавтоматика системаларини яратишда, жорий этишда, амалиётга
тавсия этишда, илмий тадқиқотларда ва ҳисоблаш ишларини бажариш учун зарур
бўлган ва йўналиш бўйича таълим стандарти талаб қилган билимлар, кўникмалар
ва тажрибалар даражасини таъминлашдир.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар қўйилади. Талаба:
- радиоавтоматика фанининг ривожланиш тенденциялари ҳақида тасаввурга
эга бўлиши;
- радиоавтоматиканинг асосий тушунчалари, таърифлари, радиоавтоматика
системалари таркибидаги элементларнинг математик моделлари, системаларнинг
турғунлик мезонлари ҳамда сифат кўрсаткичларини аниқлашни талабалар
ўзлаштиришлари; бошқаришнинг асосий принциплари ва схемаларини,
бошқариш системаларининг асосий турлари, уларнинг математик ифодасини,
радиоавтоматика
системасининг
турғунлик
ҳолатларини
ҳамда
сифат
кўрсаткичларини баҳолаш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
4
– радиоавтоматиканинг умумназарияси бўйича чуқур тайёргарликка ҳамда
радиоавтоматика системаларни қуришда, илмий текшириш ва ҳисоблашларни
бажаришда амалий мустаҳкам кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |