ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
488
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Санъатнинг рақс турига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Чунки рақс санъатининг пайдо
бўлиши ҳам Франция билан боғлиқ. Шунинг учун рақс санъатига оид барча терминлар
француз тилидан ўзлашган ва улар асл ҳолатида, яъни французча қўлланилади.
Республикамиздаги Тошкент давлат миллий рақс олий мактабида ушбу тил кенг
ўрганилади. Лекин рақс йўналишлари мавжуд бўлган бошқа таълим муассасаларида
(Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат концерваторияси)
афсуски, француз тили гуруҳлари тугатилиб, фақат инглиз тили ўрганилмоқда.
Тил ва адабиёт йўналишлари вакиллари француз тилини ўрганиш орқали Виктор
Гюго, Ги де Мопассан, Александр Дюма, Жюль Верн, Стендаль, Экзюпери, Бомарше каби
француз адабиётининг машхур намоёндаларининг асарларини оригинал нусҳаларидан
баҳраманд бўлишар эди. Жаҳон хазинасининг олтин фондидан ўрин олган француз
асарларини асл нусҳадан таржима қилиш имконига эга бўлишар эди.
Умуман олганда, француз тилини кўплаб йўналишларга чет тили сифатида
киритилиши ўринли бўлар эди, деб ҳисоблаймиз. Чунки Франция дунёнинг ривожланган
давлатлари қаторида бўлиб, кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш самарали натижалар
беришига аминмиз. Бунинг учун албатта ушбу тилни маълум даражада ўзлаштириш
муҳимдир.
Шу ўринда яна бир маълумотга эътибор қаратсак. Ҳар йили 20 март куни французлар
“Франкофония” байрамини, яъни
Француз тили куни
ни нишонлашади. Бизнинг
мамлакатимизда ҳам ушбу тилнинг мутахассислари, ўрганувчилар учун тадбирлар
уюштириш анъанага айланган. Ҳар йили ушбу санада Франция элчихонаси ходимлари
ташаббуси билан француз тилини ўрганувчилари ўртасида конкурс ўтказилади. Конкурсда
ижодкор ёшлар қўшиқ ижрочилиги, тасвирий санъат каби бир нечта йўналишлар бўйича
француз тилида куч синашадилар ва энг талантлилари саралаб олинади ва тақдирланади. Энг
юқори соврин, албатта, Францияга саёхатдир. Бу ҳам албатта французларнинг юртимиздаги
ижодкор ёшларимизга бўлган қизиқишлари десак адашмаймиз.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Республикамиздаги олий таълим йўналишларини ва
ёшларнинг қизиқишларини ҳисобга олиб аввало француз тили гуруҳлари ташкил этилса,
шунингдек, инглиз тилини чет тили сифатида ўрганаётган гуруҳларга француз тилини
иккинчи чет тили сифатида ёки факультатив машғулот сифатида киритилса мақсадга
мувофиқ бўлар эди. Бу билан келажагимиз ҳисобланмиш ёшларимиз истакларини қондирган
ва уларнинг дунё билан ҳамнафас юришларига кўмак берган бўлар эдик.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Guy Michaud, Alain Kimmel. Le nouveau guide France. -Paris, 1996.
2. Larousse. Dictionnaire encyclopédique. -Paris, 1993.
3. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-5 жилдлар. –Тошкент: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006-2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |