ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
491
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Обсуждается значение практического, административного, образовательного
менеджмента в
управленческой деятельности руководителей системы профессионального развития.
Ключевые слова
: образование, менеджмент, руководитель, деятельность, система,
функция, учебное заведение, стратегия.
Annatation:
This article provides information on the formation of managerial skills in the
effective managerial activity of training system managers. The importance of practical,
administrative, educational management in the management activities of the leaders of the
professional development system is discussed.
Keywords
: education, management, leader, activity, system, function, educational institution,
strategy.
Педагогик низолар таълим-тарбия жараёнининг у ёки бу субъектлари ўртасидаги
манфаатлар тўқнашуви натижасида келиб чиқади. Мавжуд манбаларни ўрганиш
натижасида
педагогик низолар айнан таълим-тарбия жараёнининг иштирокчилари ўртасида юзага келиши
қуйидагича маълум бўлди.
Таълим муассасалари амалиёти билан танишиш натижасида педагогик
конфликтларнинг келиб чиқиш негизи турлича бўлса-да, асосий сабаблар қуйидагилар
эканлиги маълум бўлади: педагогик талабни қўйишда ўқувчи (талаба) ларнинг ёш,
психологик, ва шахсий имкониятларининг инобатга олинмаслиги;
педагогик талабнинг
ўқувчи (талаба)лар имкониятига мос эмаслиги; педагогик талабнинг қўйилишида барча
ўқувчи (талаба) ларга бирдек ёндашилмаслик; педагогик талабнинг қўйилишида ўқувчи
(талаба) ларга индивидуал ёндашилмаслик; ўқитувчиларнинг ўқувчи (талаба) га нисбатан
“адолатсиз” муносабатда бўлишлари; педагогик талабнинг ўқувчи (талаба) лар хоҳиш-истак,
интилиш ва қизиқишларига зид бўлиши; педагогик талабнинг қўйилишида самимийликнинг
етишмаслиги, аксинча, буйруқ оҳангида баён этилиши; педагогик талабнинг қўйилишида
ўқувчи (талаба) шахсига ишонч билдирилмаслик ва ҳ.о.
Педагогик конфликтларнинг иштирокчилари ўқув ва тарбия жараёнларида ўзаро
бир-бирлари билан зиддиятга борадилар. Иштирокчилар у ёки бу даражада вужудга келган
педагогик конфликтларда қарама-қарши томонлари сифатида намоён бўлишлари ҳам
мумкин.
Ўқувчи (талаба) ларнинг ўз зиммаларига юклатилаётган педагогик талабнинг бирдек
англанмаслиги, бир-бирларининг фикрларини тўғри тушунмасликлари ҳамда
шахсий
манфаатларни устун қўйишлари каби ҳолатлар педагогик конфликтнинг келиб чиқишида
устувор ўрин тутади. Шунингдек, таълим муассасаси раҳбари, педагоглар ҳамда ота-оналар
томонидан ўқувчи (талаба)га хос бўлган ёш хусусияти, ақлий, жисмоний ва физиологик
имкониятларнинг инобатга олинмаслиги, унга “ҳали вояга етмаган шахс”
сифатида
муносабатда бўлиш, ўсмир ҳамда ўспиринларнинг ўзларини катталардек ҳис қилишлари,
турли йўналишларда фаолиятни ташкил этишда мустақилликка интилишлари, ўз куч ва
имкониятларини ҳаддан ташқари юқори баҳолашлари, педагогик талаб моҳиятини тўғри
англамаган ҳолда уларни “адолатсиз талаблар” деб ҳисоблашлари, таълим муассасасида
ўрнатилган
тартибнинг тан олмасликлари, мазкур тартибга бўйсуниш гўёки уларнинг
эркинликларига даҳл қилаётгандек хаёл қилишлари ҳам педагогик конфликтларнинг келиб
чиқишини таъминловчи сабаблар сифатида намоён бўлади.
Конфликтли вазиятларда унинг иштирокчилари турли даражадаги ҳимояловчи
хатти-ҳаракатлардан фойдаланадилар. Масалан:
- жисмоний ёки психологик ҳужум (агрессия – у асосан конфликтга киришган
қарама-қарши томонга йўналтирилади);
-
аламзадалик
(ўзидаги
камчиликлар,
етишмовчиликларни
бошқаларда,
атрофдагиларнинг қиёфаларида кўриш; бу ички зўриқишлардан ҳоли бўлишга ёрдам
беради);