Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА
5 ТАШАББУСНИНГ МУҲИМ АҲАМИЯТИ 
 
Панжиев Қ.Б. – “Мусиқа таълими” кафедраси мудири, с.н.ф., 
Абдуллаева И. – Мусика таълими йўналиши талабаси, ТДПУ, Ўзбекистон. 
 
Буюк аждодларимизнинг бой тарихий қадриятлари, минг-минг йилликларни қамраган 
бетакрор ва жозибали маданиятига асосланган маънавий меросимизни қайта тиклаш, асл 
ҳолатини сақлаш ва уни келажак авлодга етказиш мақсадида Ўзбекистонда улкан ишлар 
амалга оширилмоқда. Қолаверса, жамият тараққиётини юксалтиришнинг яна бир муҳим 
асоси иқтисодий ва сиёсий барқарорликка эришиш, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон 
жамият қуриш йўлида ёшларга бўлган эътибор нақадар юксаклигидан далолат беради.
Инсон шахсини, унинг юксак маънавий фазилатларини камол тортириш, миллий 
истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёш авлодни бой маданий меросимиз ҳамда тарихий 
қадриятларимизга ҳурмат ва эътибор, мустақил Ватанимизга меҳр-муҳаббат руҳида 
тарбиялаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу ўринда миллий мусиқа санъати ёш 
авлод маънавиятини шакллантириш ва юксаллантиришда катта ижтимоий тарбиявий, бадиий 
эстетик касб этувчи долзарб илмий ва амалий муаммо эканлигини кўрсатмоқда. 
Миллий ва жаҳон мусиқа маданиятининг энг яхши намуналарини тарғиб қилиш ва 
оммалаштириш, ёш авлодни маънавий тарбиялашнинг асоси бўлмоғи керак. Бу ўринда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўқувчи-ёшларни 
ижодкорлигини шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мусиқа санъат 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
59 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
турлари бўйича ўз иқтидорларини намойиш этиш борасида тавсия этган 5 та ташаббуснинг 
“1-Ташаббус. Ёшларни мусиқа, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига 
қизиқишларини ошириш, қобилиятларини намоён қилишни таъминлаш чоралари”ни кўриш 
каби қатор вазифалар белгилаб берилди. “5 ташаббус”нинг яна бир аҳамиятли томони 
шундаки, жойларда ўқувчи-ёшларни мусиқа санъати турларига бўлган қизиқиши бўйича 
ижодкорлигини қўллаб-қуватлашга қаратилганлиги ўта муҳимлигидир. Тарбия - деганда ҳар 
томонлама етук, ўзида ахлоқий поклик, маънавий бойлик ва жисмоний баркамолликни 
мужассамлаштирган инсонни етиштириш назарда тутилади. Тарбия тизимида мусиқа 
санъати етакчи ўринда туради. Ҳозирги кунда мусиқа санъатини инсон тарбиясидаги роли 
ортиб бормоқда. Ёшларимизни маънавий етук, комил инсон этиб тарбиялашда мактабнинг 
роли билан мусиқа тўгаракларининг фаолияти шак-шубҳасиз каттадир. Мактаб ёшларга 
билим асосларини сингдиради. У ўқувчи-ёшларни илмий дунёқарашини шаклланиши ва 
мустаҳкамланиши йўлида асосий пойдевор бўлиб ҳизмат қилади.
Ҳақиқатдан олиб қаралганди умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини синфдан 
ташқари фаолиятларини ташкил этиш масаласида бир оз муаммолар тўпланиб қолган эди. 
Ўқувчи ёшлар дасрдан бўш вақтларини мазмунли, бирор бир фойдали ишга бағишлашда 
айрим умумий ўрта таълим мактабдарида моддий техника масаласи етишмовчилиги бўлса, 
иккинчидан, ўқувчи ёшларни жалб этиш механизми мавжуд эмас эди. Мамлакатимиз 
Президенти томонидан илгари сурилган беш ташаббус бу масалани маълум даражада 
ечимини топиб берди. Нафақат умумий ўрта таълим тизимида балки, узлуксиз таълим 
тизимида ёшларни бўш вақтларини унумли ўтказиш ишларда кенг жалб этиш мақсадида 
мусиқа санъати турлари бўйича тўгаракларни ўрни катта аҳамиятга эга бўлиб, синфдан 
ташқари таълим – тарбия ишларини олиб боришда ушбу тўгараклардан фойдаланиш яхши 
натижаларни беради.
Республикамизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, 
ахборот алмашиш воситаларининг турли хилларини кўпайганлиги ўқувчи-ёшлар тарбиясида 
жиддий эътибор беришни тақозо этмоқда. Ёш авлодни маънавий жиҳатдан соғлом, бақувват, 
билимли қилиб тарбиялаш, айниқса, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва касбга 
йўналтирилган ҳолда мақсадли ташкил этиш бугунги куннинг долзарб масалалалирдан бири 
ҳисобланади.
Ўқувчи-ёшларнинг бадиий тўгараклар орқали ҳаётга қизиқиши, ижодкорлик 
қобилиятларини шаклланиши ва ривожланишида, айниқса, ҳаётга бўлган ҳис-туйғуларини 
ўсиб боришида, атроф-муҳит, жамият тараққиётида кузатиш қобилияти ва дунёқарашини 
шаклланишида мусиқа санъати муҳим ўрин тутади. Бошқа санъат турларига нисбатан мусиқа 
ўқувчи-ёшларни эстетик тарбиялашнинг энг муҳим тарбиявий воситасидир. 
Миллий мусиқа маданиятимиз, хусусан, мусиқа санъати турлари ҳисобланган 
хонандалик ва чолғи ижрочилиги маҳоратини эгаллаган ҳар қандай инсон қалбида ёвузлик, 
ватанфурушлик, тажавузкорлик, фитнакашлик ва бошқа инсонийликка хос бўлмаган 
хусусиятлардан йироқ бўлиб, қалбида, онги шуурида бунёдкорлик, ижодкорлик, меҳр-
муҳаббат, Она-Ватанга садоқат ва миллатга ҳурмат руҳида тарбияланади. 
Қўшиқ, мусиқа инсонни тарбиялайди, уни эзгуликка, кишиларга яхшилик қилишга 
ундайди. Ҳар бир қўшиқ, мусиқа орқали инсонда яшириниб ётган қобилият ва иқтидорларни 
ториш имконияти юзага келтирилади. Хонандалик санъати одамлардаги ёмон сифатларни 
бартараф этишга ёрдам беради. Миллий маданий меросни ўрганиш ва ўзлаштириш орқали 
ўзбек миллатига мансублиги билан фахрланиш ҳиссини уйғотади. Мусиқа миллий маонавий 
маданиятимизнинг муҳим таркибий қисмидир.
Мактабда мусиқа тўгарак ишларининг асосий мақсади ёшларимизга мусиқа тарбия 
кўникмаларини сингдириш билан бирга ўқувчиларни Ватанга, миллатга муҳаббатини, комил 
инсон қилиб ҳамда ўқувчиларни маонавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, ҳаваскорлик 
тўгарак аозоларини кўрик танловларга тайёрлаш ҳозирги кунда алоҳида ўрин эгаллайди. 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish