Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet394/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
346 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Мамлакатимиз ҳудудида бўлган тўрт мингдан зиёд моддий-маънавий обида 
умумжаҳон меросининг намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Уларни 
Ўзбекистон ва дунё олимлари ҳар томонлама ўрганиб, илмий тадқиқот ишларини олиб 
бормоқда. Лекин, Ўзбекистонда ҳозиргача тарихий ёдгорликларимизнинг баъзи бир 
қирралари етарлича ўрганилмаган. Масалан, тарихий ёдгорликларимизнинг тасвирий ҳамда 
амалий безак санъатидаги миллий тимсол ва рамзларнинг маъно-моҳияти, мазмуни, тарихи 
ва ҳозирги аҳамияти масалалари етарлича очиб берилмаган. Доно аждодларимиз ишлатган 
турли соҳалардаги, айниқса, обидалардаги тасвирларнинг рамзий ифодаси асрлар 
бўлибдики, дунё ҳамда ўзбек олимлари томонидан ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз 
тадқиқотчиларини кутмоқда. Ўзининг тарихий, маданий ва интеллектуал меросини асраб-
авайлашга, бойитиш ва кўпайтиришга, шунингдек, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни миллий 
ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга етарлича эътибор қаратадиган, ҳар 
томонлама уйғун ривожланган, мустақил фикрлайдиган, ўз қараш ва ёндашувига, фуқаролик 
позициясига эга бўлган шахсни камол топтириш муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. 
(2) 
Жамиятимизнинг тубдан янгиланиш шароитида миллий маънавиятимизнинг ўзига 
хос асосларидан бўлган миллий тимсол ва рамзларни кенг жорий этиш эҳтиёжи юзага 
келди. Миллий қадриятларни асраб-авайлаш билан боғлиқ равишда тафаккур ва тил ҳам 
ўзгариб, янги шакл ва мазмун касб этмоқда. Муаммоларни тизимли тадқиқ этиш, халқимиз 
маъанавиятининг ёрқин тимсолларини авлоддан-авлодга етказишда тимсол ва рамзлар 
фалсафасини ишлаб чиқиш зарур бўлиб қолмоқда. Айнан белгилар билан шуғулланувчи 
олимлар тимсол ва рамзларни турли нуқтаи назардан ўрганиш жарёнида улар ҳақида кўплаб 
диққатга сазовор фикр-мулоҳазаларни билдирганлар. Жумладан, швейцариялик психолог 
Карл Густав Юнг рамз тўғрисида гапириб, уни “Инсон руҳини барча ютуқларга олиб 
борадиган кўприк”, деб атайди.
Мамлакатимизда миллий маънавий-маърифий қадриятларимизга эътибор ортиб 
бораётган бугунги кунда рамз ва тимсолларнинг аҳамияти янада ортиши муқаррар. Чунки, 
тимсоллар муайян нарса-ҳодисанинг оддий тасвири ёки белгиси эмас. Улар ўзида даврлар, 
замонлар ўтиши билан бойиб, ривожланиб борадиган улкан фалсафий мазмунни акс 
эттиради. Тимсол-маданият яратиш, теварак-атрофдаги дунёни англаш жараёнида инсон 
томонидан қўлланиладиган белги воситаларидан бири ва шунга ўхшаш бошқа нарсалардир. 
Битта рамз бирдан ортиқ турлича маънога эга бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, 
ранг-баранг манбаларга мурожаат этган ҳолда қадимий рамзлар оламига чуқурроқ кириб 
боришга, у ёки бу предмет, ҳодиса, мавжудот, мавҳум жисмлар символикаси, мифология ва 
фольклоршуносликда, дин ва иконографияда, астрология ва алкимёда, магия ва мантикада, 
геральдика ва эмблематикада қандай кўринишга эга экани, улар адабиёт ва тасвирий 
санъатда, тарих, сиёсат, ҳарбий санъат ва инсон фаолиятининг бошқа турларида қай тахлит 
акс этганини кўришга ҳаракат қилинди. 
РАМЗ - 
(араб.-ишора қилмоқ) бадиий адабиётда-воқеа, предмет ва тушунчаларни 
буюм ва ҳодисалар орқали шартли тасвирлаш усули. Масалан, шер - мардлик, жасорат, 
тулки - маккорлик рамзи. Адабиёт тарихида асрлар давомида ишлатилиб келинаётган 
рамзий образлар тизими мавжуд: гул - гўзаллик, маъшуқа, булбул - садоқат ошиқ, бойқуш - 
бахтсизлик, сариқ ранг - маҳзунлик , қора ранг - мотам, ҳотам - сахийлик, чумоли - 
хокисорлик, донолик рамзи ва бошқалар.(3.5 б.) 
Сирли тимсоллар ва рамзлар тили – турли тасаввурларга асосланган шартли 
белгиларда мужассам бўлиб, уларда минг йиллар давомида жамланган халқ донишмандлиги 
яширинган жуда қадим даврларнинг қимматли маънавий мероси ҳисобланади. Қудратли 
салтанатларни тарих қаърига ғарқ қилган вақт инсон тафаккури олдида ожизлик қилган. 
Қадимий рамзлар ҳали-ҳамон бизни ҳар томондан ўраб турибди, бироқ биз баъзан уларни 
пайқамаймиз ҳам. Ҳар бир рамз ўзида қандайдир кодланган ахборотни жамлаган, аммо 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish