Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

4) 
Оммавий 
ахборот 
воситалари 
орқали 
миллий 
маънавиятимиз, 
қадриятларимизни янада кенгроқ акс эттириш; 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
241 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Нега деганда, ўсиб келаётган авлод онгини ахборотлар оқими билан тўлдиришнинг 
энг самарали ва оммабоп усули бу ОАВ ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари 
таркибига газета журналлар, ахборотномалар, буллетенлар, ахборот агентликлари, 
телевидения, радиоешиттиришлар, электрон ахборот тизими ва шунингдек доимий номга эга 
бўлган оммавий ахборот воситалари киради. Юқорида номлари келтирилган воситалар 
ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Улар орқали инсонлар жуда катта 
ахборотлар олишмоқда. Гоҳ яхши, гоҳ ёмон бўлса ҳам. Айрим қўштирноқ ичидаги инсонлар 
оммавий ахборот воситалари имкониятларидан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида 
фойдаланиб, айниқса, ёшлар аудиториясига тезлик билан кириб бормоқда. Ушбу бузғунчи 
маданиятни ишлаб чиқарувчилар ёшлар орасида бузғунчи мафкура сиёсатини олиб бориб 
ёшларни хулқ атворида ахлоқсизликка, зўравонликка асосланган тарғибот ишларини 
юритмоқдалар. Лекин бу туфайли ОАВдан узилиб қололмаймиз. Дунёқарашимизнинг 
шакллантиришдаги ўрнини ҳам ҳисобга олишимиз лозим. Маҳатма Ганди шундай деб ёзади: 
“Мен чанг-тўзон киради деб эшик ва деразаларимни ёпиб қўя олмайман, чунки чанг тўзон 
билан бир қаторда қуёш нури ҳам киради…”. Биз тадқиқ қилаётган оммавий маданиятнинг 
салбий иллатлари ҳар доим ҳам кўзга кўринавермайди, аммо майда-чуйда, икир-чикир бўлиб 
кўринган масалалар келажак авлод тарбиясида чуқур салбий из қолдириши ҳам мумкин. Бу 
борада асосий эътибор миллий қадриятларни авайлаб асраш ҳамда ёш авлодни аждодлар 
намунаси асосида тарбиялаш эканлиги бугунги кун ҳақиқатидир. Шундай экан бизнинг 
матбуотимиз телевидениямиз ҳам мақола ва кўрсатувлар филмлар тайёрлаганда тарихимизга 
мурожат қилиши ва шу орали бугунни талқин этиши ўринлироқ деб ўйлайман. Зеро биз 
шаклланаётган жамиятимиз мафкураси ҳам тарих булоғидан озиқланди. Бугуннинг ёшларига 
“уни қилма, буни кўрма”- дейиш нотўғри, чунки улар бугуннинг ёшлари, тўғри йўлни ўзлари 
танлайдилар. Ундан кўра уларни йўлдан адаштиришга ундовчи кучларни бартараф этиш 
лозим. ОАВда миллийлигимиз акс етган кўрсатувлар, мақолалар камайиб бормоқда. 
Натижада дунёқараш енгиллаб, ақл нотўғри озиқланмоқда.Кўнгилочар, бир зумлик кайфият 
улашадиган бир марталик мавзуларни камайтириб асл моҳиятли маърифатга ундовчи 
материалларни кўпайтиришимиз лозим. Бугуннинг Қодирийлари, Зулфиялари қайерда 
қолди? Нега уларга талаб кам? Чунки уларни ўрнини виртуал ҳаёт эгалламоқда. Ёшлар айни 
ўқиб, илм олиб маърифатини бойитадиган ёшида компютер ўйинлари билан оввора бўлиб 
қолмоқда. Компютер ўйинларида педагогиканинг интерфаол таьлим технологияларидан ва 
психологияни амалий қўллашдан жадал фойдаланилган. Бундан кўзланган мақсад эса 
ёшларни жалб қилиш. Замонавий инсон ўз истакларини қондириш учун ўйин ўйнамода, 
ўйинларнинг психологик таъсир этиши эса кундан кунга ортиб бормоқда. Қачонлардир 
меҳнат психологияси, клиник психология пайдо бўлганидек, бугунги ахборот асрининг 
илдамлик билан ривожланиб бориши компютер ўйинлари психологияси пайдо бўлишига 
сабаб бўлмоқда. Инсоният онгида биринчи сигнал билим олиш ва марифатга эмас, балки 
виртуал ўйинга қаратилмоқда. Биз миллатимизга хос маънавий қадриятларга таянган ҳолда 
таълимий ва тарбиявий ўйинлар дастурини яратишимиз, четдан кириб келган 
маънавиятимизга ёт ўйинлар билан инсон онгини чалғитмаслигимиз лозим.
Хулоса қилиб айтганда, инсон маънавияти, тарбияси, камолоти шу қадар муҳим 
нарсаки, у учун барча курашади, тарғиб қилади. Бугунимиз, эртамиз, истиқболимиз ҳатто 
тарихимиз қандай яратилиши юқоридагиларга боғлиқ. Инсон маънавияти юксалса, жамият 
маънавияти юксалади. “Замонамиз одамлари қилни қирқ ёрадилар, ўзларига боғлиқ бўлмаган 
нарсаларни жуда яхши биладилар, аммо ўта муҳим бўлганин яъни ўзларини, ўз менларини 
билмайдилар. Аввало кўзимизни очмоғимиз ва очилган кўзлар билан ўз дунёйимизга назар 
солмоғимиз даркор”,-дея эътироф этган Жалолиддин Румийнинг фикрлари гўёки бугунги 
кун учун ёзилгандек. Ҳамма нарса ўзлигини англашдан бошланади. Миллий ғоямизнинг бош 
тамойили ҳам айнан шундай эмасми? Онг-у тафаккуримизни мустабид тузум асоратларидан, 
ғайриинсоний ғоялардан, шунингдек якка мафкурачилик тамойилидан тозалашимиз зарур. 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish