ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
113
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Миллий қадриятларимиз ораси инсонни жисмонан ва маънан чиниқтиришга, халқ
ўртасида бирдамликни кучайтиришга хизмат қиладиган кўпкари, кураш сингари қадимги
миллий ўйинлар ҳам бор. Бу ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳалоллик, мардлик, жасурлик
ва чапдастлик талаб этилади.
Қадриятлар – халқ бойлиги. Уларни ардоқлаб, кейинги авлодларга етказиш ҳар
биримизнинг бурчимиздир [3, 13 - 14].
Луғат иши.
Ҳашар
– арабча сўз бўлиб, “кўпчилик”, “жамоа”, “гуруҳ”, “тўда” маъноларини
англатади. Кўпчилик бўлиб бирор юмушни бажариш, эзгулик ва меҳр – мурувватга бой
қадрият ҳашар дейилади.
Кўпкари (улоқ)
– Ўрта Осиё халқларининг қадимий, оммавий, миллий ўйинларидан
бири. Асосан ҳосил байрамлари, тўй ва сайиллар муносабати билан ўтказилган.
“Тармоқлар” ўйини орқали болаларнинг оғзаки нутқи ва фикрлаш қобилиятини
ривожлантиришга эътибор қаратилади.
Янги мавзу бўйича тарқатма материаллар ўқувчиларга тарқатилади.
1.
Қадрият нима?
2.
Миллий қадриятимизга айланган қандай маросим ва байрамларни биласиз?
3.
Ҳашар ишлари асосан қайси фаслда амалга оширилади?
4.
Қадриятлар кимнинг бойлиги ҳисобланади?
Дарсни якунлаш ва ўқувчилар билимларини баҳолаш.
Янги мавзу бўйича яна мустаҳкамловчи саволлар берилади ва ўқувчилар баҳолари
эълон қилинади.
Уйга вазифа:
матнни ўқиш ва саволларга жавоб ёзиш. Миллий қадриятларимиз акс
этган расм чизиб келиш.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни миллий тарбиялаш жараёнига янгича ёндашув
методологик самарадорликни тақозо этади. Биз эса миллий руҳда тарбия беришнинг бугунги
давр талабига хос бўлган шаклларини ўқувчиларимиз онгига сингдириб боришимиз талаб
этилади.энг муҳими юртимиз келажагини мустаҳкамлаш учун кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялаш орқали уларда миллий тафаккур, миллий онг, миллий
мафкура, ўзлигимизга бўлган ҳурмат, миллийлигимизнинг бугунги кўринишларини сақлаш
ва давом эттириш каби кўплаб жараёнларни амалга оширамиз. Миллий тарбиянинг туб
моҳиятини етказиб бериш ҳамда бунёдкор ғояларга ундовчи миллий мафкурамизни
ривожлантириш биз педагог кадрларнинг асосий вазифаси саналади.
Кўпкари
Миллий
ўйинлар
Кураш
Кўк сомса
Ҳалим
Сумалак
Миллий таомлар
Наврўз
Байрамлар
Қадриятлар
Миллий қадриятлар
Анъаналар
Ҳашар ишлари
Иморатлар қуриш
Кўприклар қуриш
Ободонлаштириш ишлари
Халқ оғзаки ижоди
орқали ўқувчиларга
ижобий фазилатларни
сингдириш
Ватанпарварлик
Ота – онага ҳурмат
Саҳоват
Тинчликсаварлик
Меҳмондўстлик
Меҳр – оқибат
Дарбоз
Do'stlaringiz bilan baham: |