Атама ва иборалар
Мезон, самарадорлик, статик, динамик, қиймат, атроф муҳит, қарорлар қабул қилиш, меъёрий иқтисодиёт, талаб эгри чизиғи, маржинал ҳаражатлар, умумий ҳаражатлар, тўлашга хохиш, жорий қиймат, соф фойда, барқарорлик, эҳтиёжлар, капитал, заиф барқарорлик, кучли барқарорлик.
Назорат саволлари
Статик самарадорлик деб нимага айтилади?
Динамик (ўзгарувчан) самарадорлик деб нимага айтилади?
Барқарорлик деб нимага айтилади?
Динамик самарадорлик барқарорлик мезонининг бузилишига олиб келадими?
Талаб ва таклиф функциялари маълумотлари бўйича ресурслар тақсимоти самарадорлигини аниқланг.
Фоиз ставкалари ва соф фойданинг берилган кийматлари учун умумий соф фойданинг жорий қиймати ва бир маротабали соф фойданинг қийматини аниқланг.
Адабиётлар рўйҳати
Tietenberg T. Environmental and Natural Resource Economics. Harper Collins Publishers, 1992, стр. 22-43.
Голуб А.А., Струкова Е.Б. Экономика природных ресурсов., М., 1999, стр.51-57.
Папенов К.В. Экономика и природопользование. М., МГУ, 1997, стр. 27-28, 39-57.
13-боб
БОЗОР ШАРОИТИДА ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВАЗИФАЛАРИ
13.1. Давлатнинг иқтисодий вазифалари
Бозор шароитида давлатнинг иқтисодий вазифалари ва унинг асосий шаклларини кўриб чиқамиз. Чунки, давлатнинг айрим иқтисодий вазифалари бозор тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадига хизмат қилади. Давлатнинг бир гуруҳ муҳим вазифаларига бозор тизими фаолият кўрсатишини такомиллаштириш ва кучайтириш киради. Маърузада дастлаб давлатнинг юқорида санаб ўтилган вазифаларидан дастлабки иккитаси қисқача кўриб ўтилади ва ундан сўнг давлатнинг даромад ва бойликни қайта тақсимлаш, ресурсларни тақсимлаш, иқтисодиётни барқарорлаштиришдаги роли атрофлича таҳлил қилинади.
Давлатнинг иқтисодий вазифаси кўп ва у жуда хилма-хилдир. Давлатнинг амалдаги иқтисодий роли шунчалик кенг кўламни қамраб оладики, бу унинг иқтисодий вазифаларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш имконини бермайди. Биз бу ерда ўз таҳлилимизга асос сифатида давлатнинг қуйидаги иқтисодий фаолияти шаклларини кўриб чиқамиз ва бунда уларни қисман бирлаштириш муқаррарлигини ҳисобга оламиз.
Бу соҳада биз давлатнинг иккита энг муҳим вазифасини алоҳида қайд қиламиз:
Бозор тизимини самарали фаолият кўрсатишига таъсир қилувчи ҳуқуқий асос ва жамият шароитини таъминлаш.
Рақобатни ҳимоя қилиш.
Давлат иккинчи гуруҳдаги вазифаларни бажариш йўли билан бозор тизими фаолият кўрсатишини кучайтиради ва такомиллаштиради. Бу ерда давлатнинг қуйидаги учта вазифаси муҳим аҳамиятга эга бўлади:
Даромадни қайта тақсимлаш.
Миллий маҳсулот таркибини ўзгартириш мақсадида ресурсларни тақсимлашни ўзгартириб бориш.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш ёки иқтисодий конъюнктуранинг тебраниши натижасида юзага келадиган бандлик даражаси ва инфляцияни назорат қилиш, шунингдек, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.
Давлатнинг юқорида санаб ўтилган бешта вазифаси унинг иқтисодий ролини таҳлил қилиш учун асос бўлиб хизмат қилсада, биз кейинчалик ҳукумат фаолият шаклларининг кўпчилиги ва сиёсий чора-тадбирлар у ёки бу даражада таъкидлаб ўтилган иқтисодий жараёнларга таъсир қилишини кўрамиз. Масалан, даромадни камбағаллар фойдасига қайта тақсимлаш ресурсларни тақсимлашга таъсир қилади, чунки камбағаллар жамиятнинг бой қатлами сотиб оладиган маҳсулотлар ва хизматлардан анча фарқ қиладиган маҳсулотлар ва хизматларни сотиб оладилар. Ўз навбатида, инфляцион кескинликни юмшатиш мақсадида давлат харажатларини камайтириш давлат секторидан хусусий секторга ресурсларни қайта тақсимлашга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |