12.3. Барқарорлик
Иқтисодий ва экологик ривожланишнинг оқилона нисбатлари муаммосини ҳал қилишда уч асосий ёндашув мавжуд:
1. Инсон фақатгина иқтисодий оқилоналикка интилмаслиги лозим, у фойдаланиш ташқи самарани келтириб чиқарувчи умумфойдаланиш неъматларига кўпроқ эътибор қаратиши лозим.
2. Иқтисодий ривожланишга бўлган янгича ёндашув бевосита иқтисодий тизимни ва унинг таркибий қисмларини барқарор асосда қайта ишлаб чиқарилишини талаб этади.
3. Вақт ўтиши билан иқтисодий ривожланиш атроф муҳитга нисбатан тобора кўпроқ нейтрал бўлиб бориши, унга бўлган таъсир эса минимумгача туширилиши лозим. Техник минималлашув ишлаб чиқариш фаолияти натижасида атроф муҳитга етказиладиган зиённи минимумгача туширишга қаратилган.
«Барқарор ривожланиш» иқтисодиётнинг экологиялашувини аниқлаш учун асосий тушунча бўлиб ҳисобланади. Атроф муҳит ва ривожланиш муаммолари бўйича Халқаро комиссия томонидан берилган таърифни келтирамиз: «Келажак авлод эҳтиёжларини қондириш имкониятларини камайтирмаган ҳолда жамиятнинг жорий эҳтиёжларини қондиришга олиб келувчи ривожланишни барқарор деб айтиш мумкин». Таърифда ҳозирги ва келажак авлод тенглигига эришиш зарурати алоҳида қайд этилган. Бу ижтимоий-иқтисодий ривожланиш табиий ресурсларнинг тугаб бориши ва атроф муҳит ифлосланишининг келажак авлод учун салбий оқибатларини минималлаштиришга йўналтирилган ҳолда боришини кўзда тутади. Агар иқтисодий ривожланиш ресурсларнинг тугашига олиб келса, у ҳолда уларнинг ўрни у ёки бу кўринишда келажак авлод учун қоплаб берилиши лозим.
Бу ёндашув асосий капиталнинг ўзгармаслигини сақлаб қолиш заруратини эътироф этиш сифатида изоҳланади.
Уч турдаги капитал мавжуд:
Инсон томонидан яратилган (машина, ускуналар, инфратузилма) – Km
Инсон капитали (аҳолининг билим даражаси, техник кўникмалари) – Kh.
Табиий капитал (табиий ресурслар салоҳияти) – Kn
Асосий капитал уч турдаги капиталдан ташкил топади:
K = Km + Kh + Kn.
Бу ҳолда асосий капитални сақлаб қолиш қоидаси қуйидаги тартибда ёзилади:
Бу қоидани қуйидаги тартибда изоҳлаш мумкин. Бир турдаги капиталнинг иккинчиси билан ўзаро қопланишини кўзда тутган ҳолда жами асосий капитални кўпайтирмасликка интилиш зарур. Яъни, агар инсон томонидан яратилган капитални оширишга рента даромадларини сармоялаш билан табиий капиталнинг тугаб бориши қопланса вазият барқарор бўлиб ҳисобланади. Экстремал ҳолатда бу ёндашув бошқа икки турдаги капиталнинг бирдек ривожланишида табиий капиталнинг тўлиғича тугаб боришига йўл қўйилиши мумкинлигини кўзда тутади.
Бу ҳолат, жами асосий капитални камайтирмасликни талаб этувчи заиф (кучсиз) барқарорлик деб номланади.
Заиф барқарорлик шарти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
бу ерда: S– омонатлар, D– амортизация (эскириш), Y- ЯММ.
Кучли барқарорлик учун қуйидаги нисбат бажарилиши лозим:
ёки ,
яъни, табиий капитал заҳиралари камаймаслиги лозим.
Айрим ҳолларда ҳозирги вақтда фақатгина қайта тикланадиган ресурсларга таянишимиз лозимлиги таъкидланади. Чунки ҳозирда фойдаланилаётган тугаб борувчи ресурсларнинг ҳар бир бирлиги келажак авлод учун етиб бормаслигини назарда тутсак, тугаб борувчи ресурслардан фойдаланиш адолатсизликдир.
Динамик самарадорлик барқарорлик мезонининг бузилишига олиб келадими? Икки даврлик мисолимизга қайтамиз. 2-даврга нисбатан 1-даврда кўпроқ ресурслар жойлаштирилганлиги боис, 2-даврдаги соф фойда 1-даврга нисбатан камроқ бўлади. Барқарорлик ҳозирги авлодга келажак авлод ҳисобига кўпроқ фойда олишга имкон бермайди.
Фараз қилайлик, икки давр оралиғида ресурсларнинг бир текис тақсимоти динамик самарадорликдаги тақсимотга нисбатан яхшироқ бўлсин. Ҳар бир даврда 10 бирликдаги ресурсларни жойлаштирамиз. У ҳолда ҳар бир даврдаги соф фойда 40000 сўмданга тўғри келади.
Энди иккала вариант учун соф фойдани таққослаймиз. Динамик самарадорликдаги тақсимотдаги 1-даврдаги соф фойда 40466 сўмга, 2- даврда эса 39512 сўмга тенг. Агар ресурслар биргаликда фойдаланилмаса, барқарорлик мезони бузилиши мумкин.
Фараз қилайлик, ресурслар биргаликда фойдаланилади. Агар биринчи авлод соф фойда - 40000 сўмни сақлаб қолиб ва қолган 466 сўмни 10% фоизли ставка билан иккинчи авлод учун сармоя қилса, 2-даврда бу рақам 513 сўмгача ошади (4661.1=513). Бу рақамни бевосита динамик самарадорликдаги тақсимотда олинган соф фойдага (39512 сўм) қўшамиз, у ҳолда иккинчи авлод 40025 сўм олади. Иккинчи авлод икки даврлар оралиғида ресурсларни тенг тақсимлашга нисбатан динамик самарадорликдаги тақсимотни қабул қилиб ва ресурслардан биргаликда фойдаланиб яхшироқ вазиятда бўлади.
Бу мисол динамик самарадорликдаги тақсимот фойданинг авлодлар ўртасида биргаликда фойдаланилишини таъминлаб, барқарорликка тўла мос келишини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |