The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Ишлаб чиқариш жараёнида ресурлар ва маҳсулот орасидаги молиявий боғлиқлик



Download 2,79 Mb.
bet58/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Ишлаб чиқариш жараёнида ресурлар ва маҳсулот орасидаги молиявий боғлиқлик

Аввалги маърузада маҳсулот чиқиши ва ҳаражатлар ўртасидаги физик боғлиқлик кўриб чиқилган эди. Бу маърузада эса асосан молиявий боғлиқликлар, шунингдек, маҳсулотнинг тўла қиймати, маҳсулотнинг чегаравий(маржинал) баҳоси, омилнинг тўла баҳоси каби индикаторлар ҳам кўриб чиқилади. Маъруза материалини тушунтириш услубиёти сифатида математик ёндашувлар ва чизмалардан фойдаланилади. Ишлаб чиқаришнинг ўзгармас ва ўзгарувчан омиллари билан боғлиқ харажатлар кўриб чиқилади. Хўжаликларнинг бозор таклифи таклиф функцияси сифатида акс эттирилади.




11.2.«Иккита ресурс / бир маҳсулот» ишлаб чиқариш функциясида харажатлар, ялпи маҳсулот ва фойда

Аввалги мавзуда кўриб ўтилган мисолда соддалаштирилган «Иккита ресурс/бир маҳсулот» ишлаб чиқариш функцияси кўрсатиб ўтилган эди. Энди эса бу функцияга X ва Y(Рх ва Ру) ресурсларининг ва олинган А(Ра) маҳсулот нархи тўғрисидаги ахборотни қўшамиз. Айтайлик, нарҳлар қуйидагича:


Рх =4$ бир бирлик учун; Ру=8$ бир бирлик учун; ва Ра=20 $ бир бирлик учун


Баҳоларни ўзгармас деб ҳисоблаймиз.


Маълум вақт оралиғида ресурсларнинг пул кўринишидаги умумий қиймати маҳсулот учун сарфланган умумий ҳаражатлдар деб аталади(total cost TC).




ТС = Р х х + Р у у = 4 х + 8

Бу ерда х ва у маълум вақт оралиғидаги Х ва У ресурсларнинг миқдорий кўриниши ҳисобланади.


Маълум вақт оралиғида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий қиймати ишлаб чиқаришнинг умумий ялпи маҳсулоти деб аталади (total revenue TR),


TR = Pa a = 20 a
Бу ерда a А даври мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Фойда Ф ялпи маҳсулот ва ишлаб чиқариш учун тўла харажатлар орасидаги фарқ орқали аниқланади:


Π = ТС – TR = 20 а –4 х – 8 у

Бошқа ресурслар ўзгармай қолганда умумий ялпи аҳсулот ва бир ресурсдан муқобил фойдаланиш орасидаги боғлиқлик маҳсулот тўла қиймати эгри чизиғи деб аталади (total value product TVP). Мос равишда, бошқа ресурслар ўзгармасдан қолган шароитда бир ресурснинг ўзгаришида маҳсулот умумий қийматининг ўзгариш даражаси маҳсулотнинг чегаравий(маржинал) баҳоси(marginal value product MVР)деб адалади.


Баҳони маҳсулот миқдорига кўпайтириш йўли билан умумий ва маржинал маҳсулот эгри чизиғини баҳо бирликларига ўзгартирилганда Х ресурс учун TVP ва MVP эгри чизиқлари ҳосил бўлади ва 8 бирликка тенг Y ресурс ўзгармасдан қолади(8.1-чизма). Масалан, Х ресурсдан фойдаланиш даражасини 4 бирликка тенг деб олсак, 7.2-чизмада маҳсулотнинг умумий ҳажми 4 бирликка, маржинал маҳсулот эса 0,4 га тенг бўлади. Маҳсулот бирлигининг нархи 20 $ га тенг бўлса, маҳсулотнинг умумий қиймати 80 $ га, х=4 бўлган шароитда маҳсулотнинг маржинал баҳоси 8 $ ни ташкил қилади. 8.2-чизмадан кўриниб турибдики, MVP TVP нинг букилиши ҳисобланади ва Хнинг баҳоси(харажатларнинг маржинал омили) TFC нинг букилиши ҳисобланади.


Ресурслар учун тўлиқ тўланган баҳо ва ресурслар миқдори орасидаги боғлиқлик омилнинг тўла омили(total factor cost TFC) деб аталади.


Х ресурси омилининг тўла қиймати 11.1-чизмада Х ресурсдан фойдаланишнинг ҳар бир муқобил даражасини унинг нархига кўпайтириш йўли билан олинган TFCx чизиғи остида кўсатилган. Шунинг учун нарх х=10 бўлганда Х рсурснин баҳоси 10 х 4$ = 40$ ни ташкил қилади. Маҳсулотнинг умумий баҳоси Х ресурсига қилинган умумий ҳаражатдан анча кўп бўлганда Х ресурсдан фойдаланишдан олинган юнг юқори даромад даражаси 11.1-чизмада TVP эгри чизиғига TFCx чизиғига бир неча бурчак остида уринма ўтказиш йўли билан кўрсатилган. Бу нуқта х тахминан 12,7 бирликка тенг бўлганда TVP эгри чизиғида пайдо бўлади.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish