The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet120/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

СФУ вазифалари/функциялари

Гидротехник ускуналарни сотиб олиш, алмаштириш, ишлатиш ва саќлаш



Сув таъминотчисидан суѓориш сувини сотиб олиш ёки олинган рухсатномага мувофиќ СФУ щудудида таќсимлаш маќсадлари учун дарё, ер ости ва бошќа табиий сув объектларидан сувни мустаќил равишда олиш

СФУ


СФУ хизмат кырсатиш ћудудидаги ирригация тизимларини саќлаш ва ишлатиш щамда щар йиллик келишувлар асосида СФУ аъзолари ўртасида сув таќсимлаш

СФУ аъзоси щисобланмаган, СФУ хизмат кырсатиш щудудида суѓориладиган ерга эгалик ќилувчи ёки фойдаланувчи шахсларга шартномавий асосда сув таќсимлаш

СФУ аъзоларини суѓоришнинг илѓор услубларига ўргатиш щамда янги усул ва технологиялардан фойдаланишни таъминлаш



Сувни етказиб берилишини бошќариш ва ифлосланишини бартараф этиш


Ерлар сифатини яхшилаш быйича тадбирларни амалга ошириш







СФУ хизмат кырсатиш ћудудида ирригация тизимларини ќайта тиклаш ва яхшилаш щамда зарурат тўѓилганда ќурилиш ишларини амалга ошириш



204


24.3.Сувдан фойдаланувчилар уюшмасининг бюджети

СФУ йиллик бюджетни шакллантиради ва у иш ҳақи, ёнилғи мойлаш материаллари, мелиоратив техника учун эҳтиёт қисмлар, таъмирлаш ва амортизация учун харажатларни ўз ичига олиши лозим. Бюджет бўйича харажатлар сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш фондига аъзолик бадаллари кўринишида сувдан фойдаланувчилар томонидан қопланиши лозим. Шунинг учун ташкилотнинг барча харажатлари тўлиқ ҳисобга олиниши ўта муҳимдир. Агар ушбу барча харажатларни қоплаш учун СФУ аъзолари тўлаб бораётган сув хўжалиги хизматлари учун тўлов суғоришдан олинган ялпи ёки соф даромаднинг жуда катта қисмини ташкил этса, СФУ фаолиятини муваффақиятли якунланиш эҳтимоли жуда кам бўлади. Эергия ва эксплуатация харажатлари юқори бўлган машиналар ёрдамида сув етказиб бериладиган суғориладиган ерларда ушбу муаммо янада кескинлашади, бундай харажатлар СФУ ўз аъзоларидан йиғиб олиши мумкин бўлган тўловдан кўпроқ миқдорни ташкил этади. Шу боис Уюшма таркибида сув етказиб бериш усулига боғлиқ ҳолда тариф табақалаштирилиши лозим. Амалиётда сув етказиб бериш усули турлича бўлган, ва натижада харажатлар ҳам шунга мос келувчи хўжаликни бир нечта сув етказиб бериш жойларига эга бўлган ҳоллари кўп учрайди.


СФУ мустақил ривожланувчи ва ўз-ўзини моляилаштирувчи ташкилот бўлиб қолиши лозим, шунинг учун сувдан фойдаланувчиларга самарали хизмат кўрсатиш учун техника ва инвестицияларни доимий равишда янгилаб бориш талаб этилади. Хўжаликлар даражасида ирригацион хизмат кўрсатиш тарифлари СФУ бюджетига асосланади ва харажатларга молиявий инвестициялар учун зарур бўлган заҳирани қўшиш йўли билан аниқланади. СФУ фаолият юритишининг дастлабки босқичида бу тариф паст даражада сақланиб туриши шу билан бирга у амалга оширилган харажатларни қоплаши лозим. Бундай ёндашув фермерларни харажатларни камайтиришини рағбатлантирмайдиган илгари кенг тарқалган «харажатлар плюс» баҳо белгилаш концепцияси билан ҳеч қандай умумийлик касб этмайди. Сув учун ҳақ сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига фермерлар даромадини юқори бўлишини таъминлаш мақсадига қаратилган бўлиши лозим.
СФУ жавобгарлилик даражаси аниқ белгилаб қўйилиши жуда муҳим. У СФУ томонидан сувни хўжаликка етказиб берилган вақтдан бошланади ва суғориш тизимининг қуйи қисмларидаги хўжаликларга суғориш суви етиб борганда якунланади. Сув етказиб берилишини назорат қилувчи ташкилотлар СФУ сув етказиб бериш ва суғориш манбасини ривожлантириш билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Фермер хўжаликлари ҳудудида ички хўжалик сув таъминоти хўжаликлар томонидан амалга оширилади. СФУ вертикал дренаж тизимларини қўшган ҳолда, дренаж тизимини фермер хўжаликларигача борган йўлакларига хизмат кўрсатувчи суғориш тизимларини ривожлантириш, таъмирлаш ва сақлаш учун жавобгардир.
Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши сув бозорини шакллантириш учун шароитлар яратиб бермоқда. Истиқболда сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи (лицензиялар) сотилиши, алмаштирилиши ва гаровга қўйилиши лозим. Табиий савол туғилади бу қандай шаклда бўлади ва СФУ тузишда лицензиялаш механизми қандай ишлаши лозим. Лицензия олиш сувдан фойдаланувчининг индивидуал ҳуқуқи бўлиши ёки бу уюшма учун бош лицензия бўлиши керакми, унда у билан боғлиқ барча харажатлар СФУ бюджетига киритилади. Сув хўжалиги тизимида сув истеъмол қилишнинг амалдаги тарифларига нисбатан лицензиялашнинг универсаллиги сувдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловни нафақат сув ҳажми, балки суғориладиган ер майдонидан ва қишлоқ хўжалик экинлари таркибини ҳисобга олган ҳолда тўғри солиқлар шаклида олиш имконини берувчи давлат томонидан тартибга солиш шаклларининг турличалиги ва эгилувчанлигидадир.


Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish